Наманганда ҳокимлар ўртасида ўқ отиш беллашуви бўлиб ўтди
«14-январь ватан ҳимоячилари куни»га бағишлаб, "Ватанпарвар" ташкилоти Наманган вилояти Кенгаши томонидан шахар, туман хокимлари ўртасида пневматик қуролдан ўқ отиш спорт мусобақаси ўтказилди. Мазкур мусобақа натижаларига кўра 1-ўринни вилоят хокими ўринбосари Пахриддин Маткаримов, 2-ўрин Учқўрғон туман ҳокими Азимжон Вахобов ва 3-ўринни Янгиқўрғон туман хокими Асадулла Нажмидддиновлар эгалладилар. Ғолибларга вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбахо эсдалик совғалари топширилди.
Мавзуга оид
Наманган автомобиль мактабида Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти марказий кенгаши, республика техник-амалий спорт турлари маркази томонидан мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрамига бағишлаб, спортнинг пневматик қуролдан ўқ отиш тури бўйича Ўзбекистон кубогининг финал босқичи ўтказилди. Унинг ҳал қилувчи тўртинчи босқич беллашувларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган 110 нафар иқтидорли ўғил-қиз қатнашди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофоти танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгаши, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Наманган, Хоразм, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Тошкент, Фарғона, Андижон вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 300 га яқин спортчи иштирок этди.
Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Президент фармонига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига давлат мулки бўлган ностратегик объектларни, шу жумладан давлат кўчмас мулк объектларини инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ҳолда “нол” харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилди.