NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"Навбаҳор" ўз майдонида "Сўғдиёна"дан устун келди 23:08 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мазкур учрашувда “Навбаҳор” жамоаси “Сўғдиёна” футболчиларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа жадвалида кучли учликдаги ўрнини сақлаб қолди.
Батафсил
ЖАЗИРАМА КУНЛАРИДА НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК? 22:46 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жазирама иссиқ –  бир неча кунда ўртача ҳаво ҳароратининг 10 ва ундан юқори градусга кўтарилишини англатади. Хавфи шундан иборатки, инсон тана ҳарорати 37.1 оС дан кўтарилиши, ёки тана ҳароратининг 38.8 оС га кўтарилиб инсон cаломатлигига салбий таъсир этиши мумкин. Инсон тана ҳароратининг кўтарилиши тананинг қизаришига ва кучли чанқоқга олиб келади.  Кейинчалик, хушдан кетиш, нафас қисиши ва юрак тўхташига олиб келиши мумкин.     
Батафсил
Наманганда "Дамас"ни олиб қочган ўғри топилди 21:51 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Олиб борилган қидирув ишларидан кейин автомашина Давлатобод даҳасидаги “Яшил” деҳқон бозори олдидан техник соз ҳолатда топилган.
Батафсил
Болалар боғчасида шахмат майдончаси 20:32 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тумандаги 140 ўринга мўлжалланган 2-мактабгача таълим муассасасида партия ташаббуси билан Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган “Шахмат майдончаси” болажонларга ўзгача қувонч берди. Ўрнатилган “шахмат майдончаси” ўзининг (5х5) ҳажми жиҳатидан ҳам жуда қулай. Болажонларнинг шахмат доначаларини суришда яхшигина имкониятдир.
Батафсил
"Тонировка" масаласида қарор қабул қилинди 18:34 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил

НАМАНГАНДА ҚОМУСИМИЗ ШАРАФИ

Декабрь 06
14:30 2016

Алишер Навоий номидаги Наманган вилоят мусиқали драма ва комедия театрида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллигига бағишлаб тантанали маросим ўтказилди.

Умумхалқ байрамининг тараддуди  халқимиз руҳиятидан бошлангани чин. Буни театр томошахонасига кираётган  кексаю ёшнинг чеҳрасидан, ўзаро суҳбатларнинг  қутлов сўзи билан бошлашаётганидан ҳам яққол билиш мумкин эди.

Тантанали маросимни Наманган шаҳар ҳокими Баҳодир Бекходжаев кириш сўзи билан очди.

Дарҳақиқат, Биринчи Президентимиз бевосита муаллифлик қилган Конституциямизда халқимизнинг асрий урф-одатлари, шарқона қарашлар,  миллий қадриятларимиз даражасида қон-қонимизга сингиб кетган, меҳр-оқибат, одамийлик, ҳурмат-иззат тартиб тамойилларидан тортиб, умуминсоний қадриятлар даражасидаги дунё стандартлари талабларига ҳам тўла мос келадиган ҳуқуқ ва эркинликлар, бурч ва мажбуриятлар аниқ-тиниқ белгилаб берилган. Буни шу йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнлари ҳам яна бир бор яққол кўрсатди. Ҳуқуқий демократик жамият барпо этиш йўлидан бораётган кўпмиллатли Ўзбекистон халқининг сайловга  муносабати ва унда қонун устуворлигига нечоғли риоя этилганлигини хорижлик кузатувчилар ҳам эътироф этдилар.

Тараққиётнинг “ўзбек модели”, ундаги беш устувор тамойил, конституцион ҳуқуқ ва бурчларимизнинг нечоғли амал қилаётгани эришилаётган ютуқларимизда, барча соҳалардаги юксалишларда  ўз ифодасини топмоқда. Биргина “Соғлом она ва бола Давлат дастури”нинг ижроси бўйича  вилоятимизда 520 миллиард сўмлик маблағ ўзлаштирилгани, иқтисодий соҳанинг ўзига  наманганлик тадбиркорлар ва кичик бизнес эгалари 375 миллиард  сўм миқдорида маблағ ўзлаштирганликлари ёки вилоятни ҳар томонлама ривожлантириш учун 2019 йилгача режалаштирилган  342 та лойиҳанинг 120таси 2016 йилдаёқ тўла амалга оширилгани, буларнинг барчаси замирида қонун устуворлиги- Бош қомусимиз турганлиги шукуҳлидир.

Вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси  Хайрулло Бозаровтантанали маросим иштирокчилари орқаи вилоятимиз аҳлига йўллаган  табрик сўзида ана шундай катта ҳажмдаги истиқболли натижаларга ҳам тўхталди.

Вилоятимиз аҳолисини ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилган  истиқболли лойиҳалар, айниқса, давлатимиз раҳбарияти томонидан ички йўлларни тубдан яхшилаш чоралари учун ажратилаётган  маблағлар, кўрсатилаётган эътибор, шу каби барча ғамхўрликлар турмуш маданиятимизни юксалтириш ва бахтли яшашимиз кафолатларига қаратилган. Эндиликдаги ривожланиш йўлида ҳам   бир тану бир жон бўлиб, яратувчилик қобилиятимизни ишга солган ҳолда изланишимиз, меҳнат қилишимиз ҳам аслида қомусий бурч, қомусий ҳуқуқ-имтиёзимиздир.

Анъанага мувофиқ тантанали лаҳзаларда давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган 23 ҳамюртимиз фахр билан тилга олиниб, уларга  мукофотлар топширилди.

Вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи С. Нуриевнинг байрамона руҳдаги маърузаси,  ёшларимиз вакили Г. Тоированинг эрк ва ҳуқуқларимиз шарафига айтган сўзи ҳам иштирокчилар томонидан қўллаб-қувватланди.

Тантанали маросим театр хонандалари, санъат коллежи талабалари  ижросидаги қўшиқ ва рақслардан иборат катта концерт билан якунланди.

 

Носиржон ДЕҲҚОНОВ,

Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Мавзуга оид

  1. Қомусимиз бахтимиз

    Байрам арафасида мактабимиз директори Масудахон Мирзалиева «Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишони билан тақдирлангани мактаб жамоасига муносиб совға бўлди.

    2017-12-07 15:56:451332
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101122

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz