NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Алишер Усманов Президент Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди 18:48 17/02/2018
{$info.title|escape:'html'}

Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Президент Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Батафсил
Ёнғиндан офатидан сақланинг, зеро унинг олдини олиш ўзингизнинг қўлингизда   11:13 17/02/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига доимо риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб бориш бизнинг кундалик вазифамиз эканлигини ҳис қилган ҳолда иш ташкил этаётганимиз натижасида фуқаролардан раҳматномалар келаётгани бизни қувонтирмай қўймайди Зеро, бир нарсани унутмаслигимиз лозим: Ёнғиндан офатидан сақланиш, унинг олдини олиш ўзинмизнинг қўлимиздадир. Биз халқ хизмати бел боғлаганмиз, уларнинг розилиги йўлида амалий ишларга  доим камарбастамиз.

Батафсил
Халқ ишончи олий мукофот. Жавлонбек Юлдашев Косонсой тумани ҳокими этиб тайинланди 08:42 17/02/2018
{$info.title|escape:'html'}

2009-2015 йилларда Наманган тумани ҳокими, 2015-2016 йилларда Поп тумани ҳокими, 2017 йилда Наманган шаҳар «Чорсу» универсал деҳқон бозори акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, 2017 йили Косонсой тумани ҳокимининг ўринбосари, 2017 йилдан ҳозирга қадар Косонсой тумани ҳокими вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келмоқда эди.

Батафсил
Ҳоким ўринбосарларига хизмат автомашиналари калитлари топширилди 22:30 16/02/2018
{$info.title|escape:'html'}

Мамлакатимизда давлат идоралари ходимларига қулай меҳнат шароитлари яратиш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ижтимоий масалалар билан шуғулланувчи ўринбосарларининг фаоллиги, ташаббускорлигини янада ошириш мақсадида уларга хизмат машиналари ажратилди.

Батафсил
Нодавлат таълим хизматлари учун солиқ имтиёзлари берилмоқда 23:22 23/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Қувонарлиси, эндиликда жойларда нодавлат таълим муассасалари сектори кенгайиши, яъни мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳридаги фуқаролар таълим хизматларидан фойдаланишда танлов имкониятига эга бўлиши, ёшларга муносиб таълим-тарбия бериш каби вазифаларни ўз зиммасига оладиган малакали хусусий тадбиркорлар кўпаяди.

Батафсил

Наманганда "Пневматик қуролдан ўқ отиш" тури бўйича Ўзбекистон кубогининг финал босқичи юқори савияда ўтказилди

Август 24
17:46 2016

Наманган автомобиль мактабида Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти марказий кенгаши, республика техник-амалий спорт турлари маркази томонидан мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрамига бағишлаб, спортнинг пневматик қуролдан ўқ отиш тури бўйича Ўзбекистон кубогининг финал босқичи ўтказилди. Унинг ҳал қилувчи тўртинчи босқич беллашувларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган 110 нафар иқтидорли ўғил-қиз қатнашди.

Қизиқарли кечган ҳаво тўппончасидан ўқ отишда Фарғона вилоятидан Жаҳонгир Аҳмаджонов ғолибликни қўлга киритди. Наманганлик Акмал Ёрматов иккинчи натижани қайд этди. Учинчи ўрин эса андижонлик Георгий Вабановскийга насиб этди.

Қизлар ўртасидаги беллашувларда  фарғоналик Муслима Йўлдошевага тенг келадиган муносиб рақиб топилмади. Қашқадарёлик Камилла Равшанбекова ва самарқандлик Ситора Эргашбоева мос равишда иккинчи, учинчи ўринларни эгалладилар. Наманганлик Алина Тарасова эса тўртинчи поғонадан жой олди.

Ҳаво милтиғидан ўқ отиш бобида самарқандлик Умид Пардаев ўз маҳоратини кўрсатиб, зафар қучди. Тошкент вилояти вакили Раиль Валиев иккинчи ўринга муносиб кўрилди. Кучли учликни андижонлик Маҳкамбой Шаробиддинов якунлаб берди. Вилоятимиздан қатнашган Муроджон Аҳмадалиев “бешталик”ка кирди.

Қизлар ўртасидаги баҳсларда моҳир мерганлигини кўрсатган Тошкент вилоятидан Зайнаб Пардабоева ғалаба нашидасини сурди. Наманганлик спорт устаси Мухтасар Тоҳирова иккинчи ўринга лойиқ деб топилди. Андижонлик Юля Кондрашова ҳам ғолиблар сафига кирди.

Тўртта босқич якунларига кўра, умумжамоа ҳисобида энг кўп очко жамғарган Андижон вилояти жамоаси мамлакат кубогини қўлга киритди. Тошкент вилояти жамоаси фахрли иккинчи ўрин билан тақдирланди. Фарғона вилояти жамоаси учинчи бўлди.

Тантанали тақдирлаш маросимида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ўктамжон Эргашев, “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши раиси Аҳмаджон Аълохўжаев ғолиб-совриндор жамоалар ва спортчиларга кубок, диплом, эсдалик совғаларини топширдилар.

Ҳумоюнмирзо Абдуллаев.

 

Мавзуга оид

  1. Наманганда “Мустақиллик саёҳати” лойиҳаси юқори савияда ўтказилди

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш, “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” 

    2016-08-16 17:47:56504
  1. Наманган: “Зукколар баҳси-2016” финал босқичи

    Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, истеъдодли ёшларни излаб топиш, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, маънавий етук,  дунёқараши теран ва мустақил фикрловчи ёшлар сафини янада кенгайтириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, билим олишга бўлган қизиқишларини янада ошириш орқали жамиятда ўз ўринларини топишларига кўмаклашиш муҳимдир. 

    2016-07-02 09:40:101155
  1. Наманганда ҳокимлар ўртасида ўқ отиш беллашуви бўлиб ўтди

    Ғолибларга вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбахо эсдалик совғалари топширилди.

    2018-01-08 17:32:511879
  1. ПУШКИН ТАВАЛЛУДИГА БАҒИШЛАНГАН ОНЛАЙН МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

    Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида “Камолот”да меҳмонда” лойиҳаси доирасида атоқли рус шоири Александр Сергеевич Пушкин ижодига бағишланган онлайн мулоқот бўлиб ўтди. 

    2016-06-06 10:59:15760

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz