NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда фоҳишаларга қарши курашнинг инновацион усули топилди 23:10 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Кузатув камералари ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ва тун-у кун назоратга олинади.
Батафсил
"GM Uzbekistan" халқ билан сўровнома ўтказмоқчи 21:31 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан аҳоли ўртасида махсус сўровнома ўтказилмоқда.
Батафсил
Президентимиз Германия канцлери билан учрашди: 8 миллиард евродан зиёд келишувларга эришилди 20:39 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Батафсил
Эълонлар устуни 20:35 21/01/2019
Батафсил
Битта яхши кетди дунёдан: Устоз журналист Файзулло Сирожиддинов вафот этди 17:53 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилояти матбуоти оғир жудоликка учради. Ажойиб инсон, дилкаш дўст, шогирдларнинг меҳрибон устози, “Наманган ҳақиқати” газетаси таҳририятида узоқ йиллар масъул котиб бўлиб ишлаган Файзулло Сирожиддинов 76 ёшида вафот этди.

Батафсил

Наманганда саломатлик тарғиботи: аҳоли чуқурлаштирилган кўрикка ошиқмоқда

Сентябрь 07
17:30 2018
Мамлакатимизда, хусусан Наманган вилоятида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллик байрамига бағишлаб, “Саломатликни тарғиб қилиш кунлари” ўтказилмоқда.
 
Ушбу кенг кўламдаги соғломлаштириш тадбирига вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида пухта ҳозирлик кўрилди. Наманган шаҳри, туманлар марказларидаги маданият ва истироҳат боғларида, дам олиш масканлари эрта тонгданоқ одамлар билан гавжум бўлди.
 
 
Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истроҳат боғида тиббий “Саломатликни тарғиб қилиш кунлари”нинг тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, сенатор Солижон Мўминов, вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Ирода Қўчқорова, республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги даволаш-профилактика ёрдамини ташкил этиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Баҳром Мўминовлар мамлакатимизда аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва малакасини ошириш борасида изчил ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлаб, тиббий-тарғибот тадбирларида юртдошларимизни фаол иштирок этишга чорладилар.
 
 
Қайд этиш жоиз, сўлим маскан тиббий жараёнлар қуршовида қолди. Одамлар шифокорлар ҳузурига, саломатлиги ҳолатини билиб олишга ошиқди. Саломатлик тарғиботи байрами хилма-хил дастурларни қамраб олганди. Унда аввало  мамлакатимизнинг таниқли шифокор олимлари ва вилоятимизнинг малакали мутахассислари энг замонавий тиббиёт асбоб-ускуна ва қурилмалари воситасида юртдошларимизни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишмоқда. Масалан, республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази урологи Абдулла Асадуллаев раҳбарлигидаги пойтахтлик шифокорлар қабули ғоят самарали кечмоқда.
 
 
 
Маълумот ўрнида, Наманган шаҳрида бўлиб ўтаётган саломатлик тарғиботи кунларига вилоятдаги ихтисослашган даволаш-профилактика муассасалари ва оилавий поликлиникаларнинг 700га яқин тиббий ходими жалб этилган. Хусусан, 200 нафар врач ва 441 нафар ҳамшир сидқидилдан иш олиб бормоқда. 13 та  УТТ ва 21 та ЭКГ  воситасида, лаборатория текширувлари орқали одамлар саломатлиги жиддий таҳлил этилмоқда.
Тарғибот тадбирлари вилоят сил касалликларига қарши кураш диспансери, вилоят эндокринология диспансери, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази каби даволаш-профилактика муассасалари вакиллари томонидан самарали ташкил этилмоқда. Шунингдек, турли юқумли касалликларни аниқлаш мақсадида тиббий текширувлар олиб бориляпти. Замонавий кўчма  қурилма ўрнатилган иккита автомашинада фуқаролар рентгент текширувларидан ўтишлари учун имконият яратилди. 
 
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига қараганда, инсон саломатлиги 55 фоиз ҳолатда соғлом турмуш тарзига, 20 фоиз яшаётган экологик муҳитга, 15 фоиз ирсий омилларга, бор-йўғи 10 фоиз тиббиётга боғлиқ экан. Демак, ҳар бир инсон соғлом ва узоқ умр кечиришга интилар экан, аввало, юксак тиббий билим ва маданиятга эга бўлиши лозим.
Наманган вилояти миқёсидаги “Саломатликни тарғибот қилиш кунлари” давом этмоқда.
 
Абдулла Ғозиев,
журналист.

Мавзуга оид

  1. Пойтахтлик шифокорлар Наманганда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказишмоқда

    Айни кунларда республика тиббиёт олийгоҳлари, илмий-текшириш институтлари, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, клиник шифохоналари олим шифокорлари, етакчи мутахассислардан иборат гуруҳ Наманганда фаолият олиб бормоқда.

    2018-06-07 20:10:332868
  1. Саломатлик рейтингида Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари ўртасида биринчи ўринни эгаллади

    Нуфузли “The Lancet” тиббиёт журнали томонидан табобат, ҳаёт ва саломатлик билан боғлиқ барқарор ривожланишнинг кўрсаткичлари бўйича дунё мамлакатлари рейтинги эълон қилинди.

    2016-10-03 10:58:161062
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101379
  1. Аҳоли саломатлиги йўлида

    Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилаётган патронаж ойлиги тадбирлари Наманган вилоятида ҳам юксак савияда ташкил этилмоқда. 

    2016-07-13 07:49:211220

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz