NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика Ишчи гуруҳи Наманган туманида: Муҳайё туғма юрак нуқсонидан ҳоли бўлди 17:54 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Қизимни соғайтириш учун узоқ вақт ҳаракат қилдик. Олиб бормаган шифохонамиз қолмади. Ҳайрият, ниятимизга етадиган кун ҳам бор экан. Таниқли мутахассислар, олим шифокорлар туманимизга келиб, фарзандимни дарддан халос этишди. Халқ бахту саодати йўлидаги хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга минг раҳмат”, - дейди Асқарали Қурбонов.
Батафсил
Сенатор чилим ва электрон сигареталар чеклови ҳақида нима дейди? 17:25 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим масканлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишининг белгилаб қўйилгани бунда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил

Наманганда секторлар раҳбарлари халққа янада яқин бўлади!

Июнь 26
17:31 2018
Наманган вилоятидаги секторлар раҳбарлари, яъни шаҳар ва туман ҳокимлари, вилоят ички ишлар ҳамда давлат солиқ бошқармалари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлимлари бошлиқлари Фейсбук ижтимоий тармоғида ўз саҳифасига эга бўлди. Бу ҳақда “Namnews.uz” ахборот-таҳлилий порталига Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
 
 
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган олижаноб ғоя бугун ҳаётимизнинг барча жабҳаларида  ёрқин ифодасини топмоқда.
Айни шу эзгу мақсаддан келиб чиққан ҳолда, фуқаролар секторлар фаолияти бўйича ахборот олиши, таклиф билдириши ва муаммолар юзасидан мурожаат этиши учун шаҳар ва туманлар ҳокимлари, вилоят ички ишлар, солиқ бошқармалари ҳамда уларнинг ҳудудий идоралари раҳбарларининг “Facebook” ижтимоий тармоғида саҳифалари ишга туширилди. Қолаверса, сектор раҳбарларига хабарлар ва мурожаатларни “Telegram” мессенжери орқали ҳам тезкор юбориш имконияти мавжуд.
Қайд этиш жоиз, бу борада биринчилардан бўлиб ташаббус кўрсатган Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров “Фейсбук”даги расмий саҳифасига эга бўлди. Бундан бир йил аввал эса вилоят раҳбарининг телеграм орқали фуқаролар ва тадбиркорлар билан мулоқот йўлга қўйилганди. Айтиш жоиз, ушбу тизим ўз самарасини берди. Бошқача айтганда, “Ҳокимбувага минг раҳмат, анчадан бери қийнаб келган муаммоларимиз телеграм орқали юборган мурожаатимиздан кейин ҳал бўлди” деган мазмундаги хатлар порталимиз таҳририятига келиб турибди.
 
 
Ўйлаймизки, шаҳар ва туманлардаги “тўртлик” етакчилари, яъни ҳоким, прокурор, ички ишлар ва солиқ идораси раҳбарлари жамоатчилик билан ишлашдаги бундай самарли мулоқот тизимидан унумли фойдаланишади. Фуқаролардан келиб тушаётган ҳар бир мурожаатга беэътибор бўлишмайди!

Мавзуга оид

  1. ШҲТнинг Тошкент саммитини ёритишда икки юзга яқин чет эллик журналист қатнашади

    Тошкент шаҳрида 23–24 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси олдидан ташкилотга Ўзбекистон Республикасининг раислиги доирасида кенг кўламли тайёргарлик ишлари амалга оширилди, деб хабар беради ЎзА.

    2016-06-21 10:26:32818
  1. Галдаги вазифа янада масъулиятли

       Юрт мустақиллиги шубҳасиз тинчлик ва фаровонлик, тараққиёт ва ривожланиш омили бўлди. Биз бугун ҳақли равишда Ўзбекистонда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари билан фахрлана оламиз. 

    2016-07-23 14:08:37722
  1. Амалдорларга халққа яқинроқ бўлиш вазифаси юклатилди

    Ҳукумат давлат органлари раҳбарларига ҳар куни эрталаб фуқароларни шахсан қабул қилиш ва улар билан мулоқот маданиятини ошириш мажбуриятини қўйди.

    2016-11-03 15:50:53737
  1. Тошкентда ИҲТ ТИВ раҳбарлари Кенгаши йиғилиши бошланди

    Ислом ҳамкорлик ташкилоти ТИВ раҳбарлари Кенгаши сессиясидан Ўзбекистоннинг ушбу ИҲТ тузилмасидаги раислиги расман бошланади.

    2016-10-18 12:32:25484
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101218

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz