NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Билдиргинома 12:47 18/06/2018
Батафсил
Баҳринисо Олимпиада сари одимламоқда 10:00 18/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Баҳринисо Бобоева шу йилнинг 18 августидан 2 сентябрга қадар Индонезиянинг Палембанг шаҳрида бўладиган XVIII Осиё ўйинларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.
Батафсил
Ҳажга бориш тартибидан хабардормисиз? 20:13 17/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
«Ҳаж»га борадиган зиёратчиларни рўйхатга олиш учун маҳалла органлари туман (шаҳар) ҳокимлиги муҳри билан тасдиқланган, варақлари рақамланган, ип ўтказиб тикилган журнал юритади.
Батафсил
"Адолат"чилар ёшларни тадбиркорликка чорламоқда 19:43 17/06/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ҳар қандай мамлакатнинг жаҳон бозорида рақобатбардошлиги биринчи навбатда, замонавий, мунтазам янгиланиб турган технологияларни ўзлаштиришга қодир юксак билимли ва интизомли ишчи кучини мунтазам тайёрлашга боғлиқ. Шунинг учун  тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган йигит-қизларни  бу соҳага жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бироқ...

Батафсил
"Истеъдод мактаби": ёш ижодкорлар Наманганда сараланди 20:08 16/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Семинар доирасида ёш ижодкорлар учун бадиий таржима, бадиий публицистика, драматургия, назм ва наср каби йўналишлар бўйича машғулотлар, маҳорат сабоқлари ўтказилди. Фаол иштирокчиларга Наманган вилояти ҳокимлигининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Батафсил

Наманганда спортнинг "Пенчак силат" тури бўйича  "Миллий тикланиш кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди

Январь 10
11:48 2018


2018 йил 9 январь куни Наманган шаҳридаги 7-умумтаълим мактабининг спорт залида  Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти Кенгаши томонидан “Менинг маҳалламда жиноят содир этилмаслиги керак!” деган эзгу ғояни ёшлар орасида кенг тарғиб этиш мақсадида спортнинг “Пенчак силат” тури бўйича “Миллий тикланиш кубоги” мусобақаси ўтказилди.


 Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти Кенгаши ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур мусобақа Ўзбекистон “Пенчак силат” федерацияси Наманган вилоят бўлими ҳамда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. 
Мазкур мусобақани ташкил этишдан асосий мақсад ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама соғлом этиб тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва “Менинг маҳалламда жиноят содир этилмаслиги керак!” деган эзгу ғояни ёшлар онгига сингдириш орқали содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олишда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти Кенгаши “Ёшлар қаноти” фаол аъзолари сонини кўпайтиришдан иборатдир. 
Мазкур мусобақа давомида 250 нафардан ортиқ ўсмирлар ва ёшлар иштирок этишди. Қувонарлиси иштирокчиларнинг аксарияти ёшларнинг нофаол қатлами вакилларини ташкил этади. Шунингдек, имконияти чекланган бироқ спорт билан шуғилланишни канда қилмайдиган ёшлар ҳам татами марказида ўз маҳоратларини синовдан ўтказдилар. Мусобақа якунида турли вазн тоифалари бўйича 45 нафар спортчилар ғолиблик шохсупасидан жой олишди.  

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилоят Кенгаши ахборот ҳизмати.

Мавзуга оид

  1. “Ниҳол” мукофоти танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофоти танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 17:20:19980
  1. Наманганда "Пневматик қуролдан ўқ отиш" тури бўйича Ўзбекистон кубогининг финал босқичи юқори савияда ўтказилди

    Наманган автомобиль мактабида Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти марказий кенгаши, республика техник-амалий спорт турлари маркази томонидан мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрамига бағишлаб, спортнинг пневматик қуролдан ўқ отиш тури бўйича Ўзбекистон кубогининг финал босқичи ўтказилди. Унинг ҳал қилувчи тўртинчи босқич беллашувларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган 110 нафар иқтидорли ўғил-қиз қатнашди.

    2016-08-24 17:46:34807
  1. Наманганда «Пинчак силат» бўйича IV- Анъанавий Наврўз кубоги

    Унда 100 нафардан ортиқ спортчи йигит-қизлар иштирок этиб, муносиб натижаларни қўлга киритишди.

    2017-03-20 11:36:38957
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101035
  1. Наманганда авиамоделчилар мусобақаси

    Наманганда корд авиамодели бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ва ўсмирлар ўртасида мамлакат биринчилиги мусобақалари якунланди. 
     

    2016-06-08 09:54:39892

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz