NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ЭНДИ ТАДБИРКОРНИНГ ВАҚТИ ВА НАҚДИ ТЕЖАЛАДИ 09:41 26/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бунинг ёрқин бир мисоли тариқасида, давлат хизматлари марказлари фаолиятини эътироф этиш даркор. Ушбу марказ томонидан 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, нафақат тадбиркорлик субъектларига балки фуқароларга ҳам хизмат кўрсатиши йўлга қўйилди. Энди фуқаролар ҳамда тадбиркорлар рўйхатдан ўтказиш ҳамда турли хилдаги 50 га яқин давлат хизматлари бўйича марказларга мурожаат этишлари мумкин.

Батафсил
"ЭЛОБОД"ДА СУННАТ ТЎЙЛАРИ 21:18 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов сўзга чиқиб, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик, мана шундай бунёдкорлик ва меҳру саховат ишлари энг аввало, Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган халқпарвар сиёсатнинг амалдаги ифодаси эканини таъкидладилар.

Батафсил
Наманганда "Миллий кутубхона" лойиҳаси ишга тушди 21:11 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

"Миллий тикланиш" партиясининг бу каби лойиҳалари  инсонлар қалбига ёруғлик ва илиқлик киритадиган, оқ билан қора, яхшилик билан ёмонликнинг фарқини онгли равишда англатишга ёрдам берадиган – китобнинг қадрланишига, китобхонлик маданиятининг юксалишига, ёшларнинг эса маънан баркамол бўлиб вояга етишига хизмат қилади.

Батафсил
ТАҲРИРИЯТЛАРДАГИ КЎҲНА АКСИОМА: ЁКИ ЭСКИ ҲАММОМ, ЭСКИ ТОСДАН ҚАЧОН ВА ҚАНДАЙ ҚУТУЛАМИЗ? 20:49 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

“Номзод қўллаб-қувватланди”, “Фаровонликка хизмат қилади”, “Автомактаб очилди”, “Тадбиркорлар дастурхон ёзишди” (“НАМАНГАН ҲАҚИҚАТИ”, 24-сон) сингари сийқа сўзлар ўқувчи диққатини тортиш ўрнига зериктиради. Юқорида санаб ўтилган нуқсонлар эса нашр шакл-шамойилини ўта ночор қилиб кўрсатади. Бундай камчиликлар вилоятнинг бош нашрида ҳам учраётгани эса фаолиятга жиддий ёндашувни талаб қилмоқда.

Батафсил
Мустаҳкам қўрғонимиз бут бўлсин 14:03 24/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Йиллар давомида йиғилган маблағларни бир кунда совуриш мантиқсизлик эканини юртдошларимиз ҳам англаб етмоқдалар. Бу борадаги саъй-ҳаракатларимиз юрт равнақи, жамият ривожи, оилалар мустаҳкамлигига хизмат қилиши шубҳасиз.

Батафсил

Наманганда тиббиёт юксак даражада ривожланади!

Июль 08
14:34 2017

Давлатимиз раҳбари ташрифнинг иккинчи кунида вилоят тиббиёт ходимлари вакиллари билан учрашди.  Ҳозиргача ҳукуматимиз томонидан тиббиётга кўрсатилаётган ғамхўрликлар янада кучайтирилади. Хусусан вилоят кардиология маркази беқиёс кўркамлик касб этади. Уни таъмирлашга 2,5 миллиард сўм, жиҳозлар сотиб олишга 1,1 млн. доллар  маблағ ажратиладиган бўлди. Бу маскан Республика  ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббий маркази Наманган филиали номини олади.

Янги хирургия бўлимларида энг мураккаб жарроҳлик амалиётлар ўтказиладики, бирор бир шахс айнан шу амалиёт учун хорижга боришининг эҳтиёжи қолмайди.

Шунингдек, вилоят эндокринология диспансери ўрнида жаҳон андозаларига мос тиббий муассаса ташкил этилади. Бунинг учун қарийб, 10 миллиард сўм таъмирлаш учун, 500 минг доллар жиҳозлар учун ажратилди. Ушбу даргоҳ  Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббий маркази Наманган филиали бўлади. Бунинг натижасида фуқаролар малакали, сифатли, тезкор тиббий хизмат билан қуршаб олинади.

Раҳимжон Ирисов

 

Мавзуга оид

  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:10914
  1. Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда

    Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимини модернизациялаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар инсон саломатлигини асраш, аҳолининг соғлом ва узоқ умр кўришида муҳим омил бўлмоқда. 

    2016-09-14 15:17:13840
  1. ТАДБИРКОРЛИК ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ

    Cоҳибқирон Амир Темурнинг «Тажрибамда кўрилган­ким, азми қатъий, тадбиркор, ҳушёр, мард ва шижоат­ли бир киши мингта тадбир­сиз, лоқайд кишидан яхшироқдир», деган ҳикмати боқийдир.

    2016-10-10 18:34:22824
  1. Райҳон Шаҳзода билан муносабатлари айни пайтда қай даражада эканлигини айтди

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ва хонанда Шаҳзода ўртасидаги муносабатлар кўпчиликни қизиқтиради.

    2017-01-09 16:03:33616

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz