NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида Президент мактаблари очилади 19:19 16/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Мамлакатимизни янги тараққиёт босқичига кўтаришни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, буни амалга ошириш учун бизга, энг аввало, янги авлод кадрлари керак. Ана шундай юксак салоҳиятли кадрларни тарбиялаш мақсадида юртимизнинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги типдаги мактаблар - Президент мактабларини ташкил этишни режалаштирганмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Батафсил
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил

Наманганда ўтказилган “Истиқлол ғунчалари” кўрик-танловининг минтақавий босқичида 37 ўғил-қиз истеъдодини намойиш этди

Октябрь 27
18:10 2016

“Истиқлол ғунчалари” республика кўрик-танловининг Наманганда бўлиб ўтган минтақавий босқичида Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларидан 37 ўғил-қиз истеъдод ва маҳоратини намойиш этди. 

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси ҳамда “Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси доирасида ташкил этилган тадбирда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёш авлоднинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаши, истеъдод ва салоҳиятини кенг намоён этиши учун яратилган шароитлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. 

Ушбу кўрик-танлов ҳам навқирон авлодни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, истеъдодли ёшларни кашф этиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда. 

Анъанавий ижрочилик ва эстрада йўналишларида Наманган шаҳридан Жавоҳир Боймирзаев, Сардор Мирзаабдуллаев, якка ва жамоа рақси ҳамда якка ва ансамбль чолғу ижрочилиги йўналишларида Андижон вилоятининг раққоса ва чолғучи қизлари ансамбли биринчи ўринни қўлга киритди. Танловда мазкур йўналишлар бўйича иккинчи ва учинчи ўрин соҳиблари ҳам аниқланди. 

Ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Акрамжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА 

Мавзуга оид

  1. Наманган шаҳридаги “Истиқлол дизайн маркази” ички ва ташқи бозорда муносиб ўрин эгаллаган

    Наманган шаҳридаги “Истиқлол дизайн маркази” масъулияти чекланган жамиятининг юқори сифатли тикувчилик маҳсулотлари ички ва ташқи бозорда муносиб ўрин эгаллаган. 

    2016-08-03 08:26:001163
  1. Наманганда бўлган япониялик қиз Ўзбекистонда яшаб қолишини билдирди

    Мамлакатимизда комил ёшлар авлоди шаклланди. Бу биринчи  Президентимиз Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган таълим-тарбия стратегиясининг нақадар ҳаққонийлигидандир.

    2016-10-02 16:44:24876
  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:371156
  1. АДАБИЁТНИНГ  БОШ   ҒОЯСИ. Қахрамонингизни ота-онангиздек, ўғил-қизингиздек кўринг

    –Ундай бўлса, сиз ёзувчи эмас экансиз! – чўрт кесди муҳаррир. – Боринг, аввал оламда йўқ, орзуларда бор эзгуликка ишонишга ўрганинг! Кейин асар ёзишга бошланг! Сиз ёзаётган ҳамма уйдирмалар ҳаёлингизда туғиляпти. Уни бошқариш қўлингиздан келади. Сиз шундай бир олам яратингки, одамлар ўша оламга хавас қилиб, ўша оламни ўзлари яратиб, унга бола-чақалари билан кўчиб ўтиб яшашсин.

    2017-06-21 04:36:153615
  1. Чодакда ўтказилган меҳнат ярмаркасида аҳолига 1000 дан ортиқ бўш иш ўринлари таклиф этилди

    Наманган вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари,  манфаатдор бошқармалар томонидан  Поп тумани “Чодак” қишлоқ фуқаролар йиғинида “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. Ярмаркада Тошкент шаҳри ва вилояти, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг корхона ва ташкилотлари 1000 та  бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.

     

    2016-12-24 09:19:55464

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz