NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил
Таниқли сўз устаси Обид Асомов вафот этди 18:53 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, қизиқчи ва актёр Обид Асомов 55 ёшида ўткир юрак инфаркти сабабли вафот этди.
Батафсил
Билдиргилар ва эълонлар 18:38 13/12/2018
Батафсил
Президент фармони: Ишлайдиган фахрийларга пенсия тўлиқ берилади 12:02 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Батафсил
Президент қарори: Парашют спорти бўйича секциялар очилади 11:21 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил

Наманганда уяли телефонлар учун аксессуарлар ишлаб чиқарилади

Ноябрь 26
19:08 2018
Наманган вилоятига ташриф буюрган Хитойнинг “LLT TechnoLogy Limited” hamda “Beijing Janus Greending WheeL Co.LTD” компанияси бошқаруви кенгаши аъзолари шаҳар ҳокимлигида музокаралар олиб боришди. Бу ҳақда “Namnews.uz” ахборот-таҳлилий порталига шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
 
Хорижлик бизнесменлар иштирокида  Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қабулида ўтказилган учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
 
Бунинг пировардида, учрашувда Наманган шаҳрида янги барпо этилган “Юксалиш” кичик саноат зонасида хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда телефон аппаратлари учун аксессуарлар ҳамда қурилиш ишларида фойдаланиш учун силлиқлаш айланаси (балгарка тош) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришилди.
 
Қайд этиш жоизки, мазкур истиқболли лойиҳани амалга ошириш натижасида дастлабки босқичда 250 та, кейинги босқичда эса қўшимча яна 250 та янги иш ўринлари яратилади.
 
Мулоқот давомида хитойлик инвесторлар Ўзбекистонга инвестиция киритиш, виза олиш тартиби, солиқ имтиёзлари ва бошқа ўзларини қизиқтирган саволларга бафуржа жавоблар олишди.
 
Оқилхон Дадабоев,
журналист.
 
 

Мавзуга оид

  1. Ғўзапоядан ёғоч пайрахали плиталар ишлаб чиқарилади

    Учта ҳудудда ғўзапоядан ёғоч пайрахали плиталар ишлаб чиқариш бўйича замонавий заводлар ишга тушади.

    2016-09-26 17:27:21781
  1. Уяли телефон одоблари

    Дунёдаги  манфаат келтирувчи барча нарсалар инсонга хизмат қилиши учун яратилган.

    2016-11-08 17:53:15860
  1. Сиёсий партиялар учун семинар

    Наманганда сиёсий партияларнинг дастурий мақсадлари ва уларнинг доимий электорати манфаатлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастуридан келиб чиқиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 20:34:591093
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101332

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz