NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
УЧҚЎРҒОНДА МУТАСАДДИЛАР ҚАЧОН "УЙҒОНАДИ"? 18:29 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун “одамларни рози қилинг­лар, қишлоқларимиз обод ва кўркам бўлсин”, деб баралла айтиб турилган бир вақтда тумандаги раҳбарларимиз йўл тутаётган тутумдан ажабланмасдан иложимиз йўқ. Негаки, уйнинг том қисмини таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳар бир хонадонга 8 миллион сўмдан тўғри келар экан. Бунинг учун банкдан кредит олишимиз айтилмоқда. Майли, биз бунга қарши эмасмиз. Аммо мавжуд 32 та хонадонда яшовчиларнинг аксарияти эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бор кишилар эканлигини эътиборга олиш, кредит пулини камайтириш ҳақида ҳам ўйлаш лозим-ку?!

Батафсил
Навбатдаги ғалаба муборак, Муроджон! 17:36 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Эътироф этиш жоиз, бокс оламида “Кака” номи билан меҳр қозонган 24 ёшли спортчимиз Муроджон Аҳмадалиев мазкур жангни қўшиб ҳисоблаганда учинчи ғалабани қўлга киритди. Бундан олдинги икки жангда эса у  аргентиналик Давид Паза ва америкалик Жорж Руизни муддатидан аввал, яъни нокаут эвазига таслим этишга муваффақ бўлган.
Батафсил
Наманганда Агентлик сайёр қабули: таҳририятлар почтадан пулини қачон олади? 16:13 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Давлат мулкини хусусийлаштириш “баҳона”сида кўплаб туман ва шаҳар ҳокимликларининг газеталари таҳририятлари биноларидан маҳрум бўлиб, уларда турли хил ноқулайликлар юзага келган. Шунингдек, газета таҳририятлари почта, матбуот тарқатувчи идораларидан обуна пулини олишда муаммоларга дуч келмоқда. Оқибатда босмахонадан қарздорлик кўпаймоқда, ишчи-ходимларнинг ойлик иш ҳақларини беришда узилишлар пайдо бўляпти.
Батафсил
"Навбаҳор" мағлубиятига жиддий эътироз: Бизга шунақа футбол керакмиди? 18:43 14/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Мавсум давомида бир мутасадди айтиб ўтганди: "Мўминжоновни алмаштирсак бир нечта футболчилар ҳам кетиб қолади, шунинг учун ҳам ўзи бошқариб юрибди". Мўминжонов келганидан бошлаб ўрнини шу тарзда "суғурта" қилиб олган, қойилмисиз?  Саволлар бирин-кетин чиқиб келмоқда. Энг алам қилган жиҳати нима биласизми, кечаги аламли мағлубиятдан сўнг бош мураббий Илҳом Мўминжоновнинг ўйиндан кейинги аъло кайфияти бўлди. Бу ҳолат, ҳатто "Сўғдиёна"дан учралган шубҳали мағлубиятдан сўнг ҳам кузатилганди, сукут сақлаган эдим. "Насаф" билан ўйиндан сўнг ҳам шу ҳолат.

Батафсил
Наманганда "Адолатли қайнона"лар борми? 17:54 14/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Уларнинг “адолатли қайнона” сифатидагина эмас, балки истеъдодли инсон, турли ҳаётий вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш қобилияти, юксак муомала маданиятига эгалиги билан ҳам ажралиб туришлари ҳам аён бўлди.
Батафсил

Наманганда водийда ягона бўлган "Ибрат" мажмуасининг лойиҳаси якунига етди

Январь 05
09:44 2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида бўлиб ўтган сайловолди учрашувида бир қатор устувор вазифаларни белгилаб берган эди. Вилоятда мазкур вазифалар ижросини таъминлаш ишлари қизғин давом этмоқда. Вилоят ҳокимининг қарорига биноан  1862 - 1937 йилларда яшаб ижод этган Исоқхон Тўра Ибрат хотирасини абадийлаштириш бўйича Тўрақўрғон туманида умумий майдони 2,2 гектарни ташкил этувчи “Ибрат” мажмуасини лойиҳалаштириш ишлари якунига етказилди. Бу ҳақда Наманган вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари Ўғилой Болтабоева хабар бермоқда, деб ёзади kun.uz нашри.

Мазкур мажмуада “Ибрат” музейи (ичида кутубхона ва мутолаа хоналари, экспозицион зал), “Ибрат” тиллар мактаби (21х12 метр зал, 160 ўқувчига мўлжалланган ўқув хоналари, спорт майдончалари), “Ибрат” боғи (Фаввора, хиёбон, Ибрат ҳайкали) қурилиши кўзда тутилган. Мажмуани қуриш ишлари шу йилнинг март ойларида бошлаб юборилади. 

Айтиш керакки, Исоқхон Тўра Ибрат водийда илк бор “Матбааия Исоқия” босмахонасига асос солган маърифатпарвар инсон бўлган. У ўша даврдаёқ 7 та хорижий тилни ўзлаштириб, бир нечта ўқув дарслиги ва бошқа ноёб адабиётларни ижод қилган.

 

Мавзуга оид

  1. Ўзбекистонда ягона ўқувчи формаси жорий этилади

    Вазирнинг айтишича, айни вақтда дизайнерлар бу борада иш олиб бормоқда. Келгусида бу кийимлар ота-оналар ва педагоглар муҳокамасига қўйилади. 

    2017-10-04 19:19:471408
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101112
  1. «Менинг юртим – менинг бахтим» лойиҳаси кўтаринки кайфиятда ўтказилди

    Наманган тумани, Тошбулоқ саноат ва касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Наманган туман Кенгаши томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, Ватанга муҳаббат, Она юртга садоқат, туғилиб- ўсган диёрига меҳр кўрсатиш, тинч ва осойишта замонамизга шукроналик руҳида тарбиялаш мақсадида

    2016-07-15 17:19:071079
  1. БМТ: Жаҳонда гуманитар ёрдамга муҳтож инсонлар сони 130 миллионга етди

    Сайёрада яшовчи гуманитар ёрдамга муҳтож аҳоли сони рекорд даржага – 130 млн нафарга етди. БМТ жорий йилда дунё мамлакатларига уларнинг 95,4 млн нафарини қўллаб-қувватлаш мақсадида 16 млрд доллар маблағ ажратишни сўради. Бу ҳақда гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилган.

    2016-06-28 14:24:14792
  1. Наманганда водийда биринчи NetMarket маиший техника онлайн савдо дўконлари тармоғи иш бошлади!

    NetMarket Фарғона водийсида биринчи бўлиб онлайн режимда ишловчи савдо тармоғини йўлга қўйди. Бунинг афзаллиги шундаки, харидорлар nm.uz сайтига кириб, шу ердан маҳсулотларни сотиб олишлари мумкин. NetMarket интернет дўкони электрон савдони амалга оширувчи Click, PayMe, VayVoo, Mabаnk каби хизмат кўрсатувчилар билан алоқани йўлга қўйган бўлиб, бу харидорлар қулайлик туғдиради.

    2017-06-01 14:55:253405

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz