NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз бешта давлати қаторида 21:21 22/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мазкур рейтинги фуқароларнинг куч тизимларига ишончи, содир этилган жиноятлар сони ва салмоғи каби омилларга таянган ҳолда тузилади.
Батафсил
"Ёшлар қаноти" фаолларидан Тошкент шаҳар ҳокимига очиқ мурожаат! 22:24 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси “Ёшлар қаноти” фаоллари Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Обидович Ортиқхўжаевга азим пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойида Давлат байроғи майдонини яратиш ва унга катта ҳажмдаги флагштокни ўрнатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган 18 ноябрь кунини кенг миқёсда тантанали ватанпарварлик маросими сифатида ана шу майдонда нишонлаш таклифини билдирди.
Батафсил
Наманганда сув полоси бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди 21:24 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти сузиш федерацияси раиси, вилоят прокурори Улуғбек Тошев, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокиржон Қорабоев сўзга чиқиб, чемпионат қатнашчиларига омад тиладилар.
Батафсил
Шавкат Мирзиёев: "Ўқитувчини ҳурмат қилмаган раҳбарни мен ҳурмат қилмайман" 20:46 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}

Таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишимиз керак. Кеча шундай топшириқ бўлди. Халқ таълими тизими кейинги 27 йил давомида барбод бўлиб борди. Ўқув дарсликлари умуман талабга жавоб бермайди. Мактаб болаларининг ўзи хатоларни топиб келяпти. Президентимиз жамиятда ўқитувчиларнинг обрўсини ошириш зарурлигини гапирди

Батафсил
Эълоннома 20:25 21/06/2018
Батафсил

Наманганда яна бир электрон нашр ишга тушмоқда

Май 26
17:11 2018

Сизда Наманган вилояти ҳақида маълумотлар жуда камми, Сиз меҳмонга ёки иш билан гуллар диёрига ташриф буюрдингиз, аммо Наманганни яхши билмайсиз, бош қотиришга хожат йўқ! naminfo.uz сайти Сизга ҳамрохлик қилади. Наманган вилоятида янги фаолият бошлаган “Наманган медиа”нинг илк инновацион дастури naminfo.uz ишга тушмоқда. Бу ҳақда namnews.uz ахборот-таҳлилий порталига журналист Раҳимжон Ирисов хабар берди.

Мазкур сайт вилоятимиз аҳли, айниқса туристлар учун муҳим янгилик бўлади. Демак, naminfo.uz сайти энди Сизнинг хизматингизда. Унга мурожаат этган шахснинг узоғи яқин, мушкули осон бўлади. Айтайлик, сайтга кирсангиз илк саҳифадаги сурат остида бир неча белги — логотифлар бор. Сизга тиббий хизмат шахобчалари керак. У ҳолда Сиз бу ердан тиббиётга оид белгини босасиз. Вилоятдаги тиббий муассасалар, ҳатто туман шифохоналари, қишлоқ врачлик пунктларигача маълумот олишингиз мумкин.

Вилоятимизга келган туристга кўнгилочар масканлар керак бўлса, саҳифалар орасидан айнан шундай номдагисини танлайди ва вилоятимиздаги мавжуд маданият ва истироҳат боғлари, барча кўнгилочар масканларга бориш учун илк тушунчани олади. Сайт ўзбек, рус, инглиз тилларида фаолият олиб боради. У тобора такомиллашади ва ривожлантирилади. Бугун ички ва халқаро туризм ривожланишида naminfo.uz катта ҳисса қўша олади.

Агар истасангиз давлат органлари, бошқармалар, бўлимлар, корхоналар, ташкилотлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчалари ҳақида умумий маълумотни билиб оласиз. Манзили, вазифаси, телефон рақами, web сайти, шунингдек, Сиз истаган манзилга қайси, нечанчи автобус, йўналишдаги таксиларда бориш кераклигини “айтиб беради”. Сиз “naminfo.uz”га кириб, навигатор (йўл кўрсаткич) ёрдамида исталган манзилингизни осонгина топиб боришингиз мумкин. Энг муҳими сайтда мазкур жойларнинг ўнлаб фотокўринишлари акс этган.

Наманганга илк бора ташриф буюраётган меҳмонлар учун яна бир қулайлик ҳам яратилган бўлиб, махсус QR-код туширилган китобча орқали сайтни жуда осонгина телефонга юклаб олиш мумкин.

Наманганда электрон оммавий ахборот воситалари ривожланиб бормоқда. Бу ўз-ўзидан сайтларга бўлган талаб ва таклифни ҳам ўртага қўймоқда. Вилоятда ижтимоий-сиёсий, маданий-марифий тадбирларни мухлисларга тортиқ этаётган namnews.uz vodiymedia.uz каби интернет порталлари Сизларга яхши таниш. Бугун эса ижтимоий-маиший ахборотга ихтисослашган naminfo.uz яратилди. Бу эса кўп сонли вилоятимиз аҳли, шунингдек, ташриф буюрадиган меҳмонлар учун жуда-жуда қўл келади.

Дарвоқе, айни кунларда сайтга маълумотлар юклаш ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид

  1. Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг яна бир ёрқин намойиши

    – Мустақиллик Ватанимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Фарғона водийсига ҳам ободлик, файз, тароват бахш этди. Буни ҳар қадамда ҳис этиш мумкин. 

    2016-06-28 14:47:16909
  1. 10 июндан Ўзбекистонда "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги қонун кучга кирди

    Қонун электрон ҳукуматнинг вазифа ва принципларини, ушбу соҳани давлат томонидан тартибга солишни амалга оширувчи органлар ва уларнинг ваколатларини белгилаб беради. 

    2016-06-11 08:32:17894
  1. Ўзбекистонда яна бир янги журнал нашр этилди
    “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан таъсис этилган “Ўзбекистон стратегияси” ижтимоий-таҳлилий журналининг илк нишона сони чоп этилди.
    2018-06-08 08:21:53239
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101044
  1. АФҒОНИСТОНДА РАСМИЙ АЁЛЛАР УНИВЕРСИТЕТИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

    Рула Ғани Афғонистонда биринчи “Мура” аёллар университетини очди.

    2016-06-06 11:04:06904

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz