NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси танлов эълон қилади. 19:25 09/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси Наманган шаҳар давлат ҳизматлари марказининг (аввалда “Карбонам” МЧЖга қарашли бўлган) янги биносини жиҳозлаш учун мебел ва жиҳозлар харид қилиш бўйича ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар ўртасида танлов эълон қилади.

Батафсил
Наманганлик Гулмирадан антиқа тўқилган оёқ кийимлар 11:30 19/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Гулмиранинг қўл меҳнати маҳсулотлари жуда бежирим, пишиқ ва мустаҳкам бўлиб, оёқ кийим таглигини олиб, пойафзалнинг устки қисмини турли безаклар билан безатган. Энг муҳими, кийиш учун жуда қулай.

Батафсил
Учқўрғон туманида картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди 09:11 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган мусобақада мезбонлар билан бирга, Андижон, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва пойтахтдан келган спортчилар беллашди.

Батафсил
Миллий қадриятларимизнинг мусиқий ифодаси 09:07 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган санъат коллежида Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мақомчилар ансамблининг тақдимот концерти бўлиб ўтди. 

Батафсил
Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 09:03 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Батафсил

Наманганда янги хусусий клиника иш бошлади

Октябрь 03
11:09 2017

Наманган шаҳридаги “Лола” даҳасида “Беҳруз Одил савдо” масъулияти чекланган жамияти томонидан янги барпо этилган “Доктор-А” хусусий клиникаси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тантанали тақдимот маросимида шаҳримиз аҳли ва меҳмонлари, меҳнат фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, тиббиёт муассасалари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Абдураззоқов сўзга чиқиб, мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш, мазкур жараёнда рақобат муҳитини ошириш мақсадида хусусий шифохоналар ташкил этиш ва уларни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

2 миллиард 200 миллион сўм сарфланган тўрт қаватли, замонавий ва муҳташам шифо маскани 52 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда диагностика, амбулатория, лаборатория, стационар, хирургия ва физиотерапея йўналишлари бўйича тиббий хизмат кўрсатилади. Келгусида муракаб текширувлар, жарроҳлик операцияларини ўтказиш режалаштирилди. Бу ерда даволаш имкони бўлмаган беморларни Ҳиндистонда муолажа қилиш ҳам йўлга қуйилади.

Клинакага ҳинд инвесторлари билан ҳамкорликдаги шартнома асосида 1 миллион 363 минг доллар имтиёзли кредит маблағи эвазига диагностика аппаратлари, 294 минг 600 долларлик лаборатория жиҳозлари олиб келиб ўрнатилди. Янги тиббий муассасанинг ишга тушиши натижасида 51 киши иш билан таъминланди. Қувонарлиси, уларнинг аксарияти коллежларни тугатган ёшлардир.

Клиниканинг илк кунларида аҳолига бепул тиббий-диагностика хизматлари кўрсатилди. Ҳиндистондан таклиф этилган профессор-шифокорлар Аҳмед Мунир ва Шуайб Заидининг қабулига келган беморлар зарур тиббий тавсиялар олишди. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши ҳамкорлигида 2017 – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилига бағишлаб ташкил этилган акцияда туманларда истиқомат қилувчи кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалардан 15 нафари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Қолаверса, келгусида ҳам имконияти чекланган, уруш фахрийлари, эҳтиёжманд оилалар учун ҳам мана шундай имтиёзлар белгиланган.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

муаллиф олган сурат.

Мавзуга оид

  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:37886
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:10904
  1. ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ ЯНГИ ЛОЙИҲА УСТИДА ИШ БОШЛАДИ

    Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков янги лойиҳа устида иш бошлаган. Аввалроқ "Буюклар бисотидан" рукнидаги яна бир янги албомдан жой олувчи Мавлоно Лутфий ғазаллари ила куйланаётган қўшиқлар устида иш бошлангани ҳақида хабар бергандик. 

    2016-05-29 18:48:39881

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz