NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Статистика бўлимидан эслатма: Хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва бош ҳисобчилари диққатига! 13:58 17/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Батафсил
Наманганда Ал-Хоразмий ворислари етишиб чиқмоқда 11:28 17/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Нуфузли фан олимпиадасида Асадулло Ғаниев ғолиблар сафидан ўрин эгаллади.
Батафсил
Истеъмолчилар жамияти аралашгач Янгиқўрғондаги мактабда турникет ўрнатилди 22:39 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Тадбиркор шу вақтгача ҳеч қандай хизмат кўрсатмаган, бунинг натижасида мактаб жамоаси ва ўқувчиларнинг ҳуқуқлари бузилган.
Батафсил
"Перевал" вақтинчалик ёпилди 21:01 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Қамчиқ довонининг А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 228-253-километрлар оралиғида қор кўчиши эҳтимоли бор.
Батафсил
Ватанига жон берган мардлар асло унутилмагай 20:11 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
2000 йили Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида террорчи гуруҳларга қарши жангда ҳалок бўлган Камолиддин Тошпўлатовнинг жасорати ҳеч қачон унутилмайди.
Батафсил

Наманганда янги тажриба: вилоят ҳокимлиги ходимлари махсус кийимларда юришади

Январь 01
16:39 2019

Халқ билан мулоқот, инсон манфаатларини ҳар томонлама таъминлаш, фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш маҳаллий ҳокимликларнинг асосий вазифаларидан биридир.

Айнан шундан келиб чиққан ҳолда бугунги кунда Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан тизимли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Яъни, вилоят ҳокими, унинг ўринбосарлари раҳбарлигида шаҳар  ва туманлар кесимида аҳоли муаммоларини ўрганиш, ҳокимликка келаётган ариза, шикоятларни вақтида, сифатли кўриб чиқиш ва муаммога ечим топиш борасида аниқ амалий ишлар кўрилмоқда.

Кириб келаётган янги йил байрами арафасида вилоят ҳокимлигида яна бир янги тажриба йўлга қўйилди. Яъни, ҳокимлик аппарати учун махсус кийим-бош тайёрланди ва халқ билан мулоқот қилиш, турли тадбирларда ана шу хизмат кийимидан фойдаланиш йўлга қўйилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад, бу орқали вилоят ҳокимлигининг махсус имижини янада шакллантириш. Биласиз, бугун бевосита аҳоли билан учрашувда уларнинг муаммолари ечимига зудлик билан ҳал этиш устувор вазифамиздир. Энди айнан махсус кийим бошлардаги ҳокимлик ходимларини таниб олиш аҳоли учун жуда қулай.

Дарҳақиқат, кўплаб учрашувлар ёки маҳаллаларда юрилганда фуқаролар мурожаатлари кимга айтишини билмай овора юришганини кўрамиз. Айнан Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан қўлланган янги тажриба бу каби ҳолатлар олдини олади. Энди фуқаролар турли тадбирлар ёки улар билан учрашувларда тўғридан-тўғри хизмат кийим-бошли ҳокимлик вакилларига мурожаат йўллайверишлари мумкин.

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

 

Мавзуга оид

  1. РАСМИЙ ИЗОҲ - "Ягона умиди вилоят ҳокимлигидан. ... Наҳотки вилоят ҳокимлиги масалани узил-кесил ҳал қилишни хоҳламайди"

    КУН.УЗ сайти мухбири Хуршид Далиевга ҳам, бевосита мурожаат муаллифи Т.Давронова билан ҳам айнан шу масалада вилоят ҳокимлигига келганларида юридик хизмат (бош юрисконсульт Д.Эрматов) томонидан шу ҳақда тушунтириш берилиб, Т.Давроновага тўловсиз малакали адвокат (Г.Юнусованинг) ҳуқуқий ёрдами ташкил этилиб, унинг номидан прокуратурага протест киритиш ҳақида ариза ва Учқўрғон туман маъмурий судига ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан даъво ариза лойиҳалари ёздириб берилган.

    2017-10-15 16:57:142462
  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:371234
  1. Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари маошига махсус ойлик устама қўшилади

    Шу йилнинг ноябрь ойидан бошлаб соғлиқни сақлаш тизимида фаолият кўрсатувчи айрим ходимларнинг тариф ставкаларига махсус ойлик устама тўлов тизими жорий этилади. UzbekistanToday нашри бундай устамалар кимларга берилишига аниқлик киритиб ўтган.

    2016-10-14 08:50:471955
  1. Ўзбекистонлик молия ва иқтисодиёт мутахассислари Чехияда тажриба алмашиб қайтди

    Ўқув сафарининг асосий мақсади Чехия Республикасининг бюджет тизими, маҳаллий ҳукуматнинг бюджет соҳасидаги ваколатлари, ҳудудий ривожлантириш дастурлари, ҳудудларда ўрта муддатли бюджетни амалга ошириш, ривожлантириш дастурлари ва бюджет ўртасидаги боғлиқликлар, бюджет соҳасидаги мутахассисларни малакасини ошириш ва бошқа соҳалардаги тажрибасини ўрганишдан иборат бўлди.

    2017-04-14 15:40:57772
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101376

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz