NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Самарқанд: Каттақўрғон ҳокими ва прокурори нима қилишмоқда? 00:57 22/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Каттақўрғон шаҳар прокурорининг қатор фармойишлари замирида шу ислоҳотлар билан боғлиқ муаммоларни кун ичида ҳал этиш одамларни эртанги кунга порлоқ келажагимизга ишонтириб, ислоҳотларни аввал ўзимиздан бошлашимиз лозимлигини тарғиб этиб келинмоқда.

Батафсил
Тадбиркорлар тажрибаси бойитилмоқда 13:28 21/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳридаги «Замонавий келажак таълим» НТМда лойиҳа доирасида Европа Иттифоқи давлатларида малака оширишда иштирок этувчи тадбиркорлар учун тайёрлов тренинги ташкил этилди.

Батафсил
Наманганда профилактика инспекторларига хизмат уйи ва автомашина калити топширилди 09:42 21/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторлари ўзларига ишониб топширилган ҳудудда фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоялашга тантанали қасамёд қилди. 
 

Батафсил
ТЕРМИЗ – МАРДЛАР ВАТАНИ 09:50 20/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Археологик топилмалар, араб ва юнон манбаларида қайд этилган маълумотлар Термизнинг қадимий эканлигини тасдиқлайди.

Батафсил
Хуршидлик ёшлар қачон замонавий спорт комплексига эга бўлишади ёҳуд Сўфиёндаги хуфёна гуруҳ 17:33 18/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Шу пайтгача 60-70 миллион сўмлик маблағимни сарфладим. Ҳамма ҳужжатлар қонуний, тегишли инстанцияларнинг баридан руҳсат олганман. Лекин билмайман, негадир шу ишга тўсиқ бўлгувчилар кўпми дейман гўё. Баъзида ўйлаб қоламан, Суфиёнда хуфиёна гуруҳ бору улар бу қишлоқнинг ривожланиши, замонавийлашишига тўсиқ қўйиб келади. Билмайман, ҳеч иш юрмаяпти.

Батафсил

Наманганда янги тиббий муассасалар фойдаланишга топширилди

Август 30
08:54 2017

Истиқлол айёми арафасида юртдошларимиз қурувчилардан ажо­йиб туҳфа олдилар. Вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида оилавий поликлиникалар ҳамда қишлоқ врачлик пунктлари биноларини қайта таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилди. Уларнинг тақдимот маросимлари байрам шодиёналарига уланиб кетди.

Вилоятимизда ҳам аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш, ихтисослаштирилган тиббий хизматни янги поғонага кўтариш, хусусий тиббиёт муассасалари ишини замон талаблари даражасида ривожлантириш, оналик ва болалик муҳофазасини янада яхшилаш, бирламчи тиббий- санитария ёрдами муассасалари фаолиятини тубдан ўзгартириш чоралари кўрилаётир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг ижросини таъминлаш доимий эътиборда турибди. Тизимдаги кенг кўламли ислоҳотлар баробарида мавжуд 211 та қишлоқ врачлик пунктлари ўрнида 62 та қишлоқ оилавий поликлиникаси ва 75 та қишлоқ врачлик пунктлари ташкил этилди. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида уларнинг хизмат кўрсатиш вақти эрталаб соат 8 дан кечқурун соат 20 гача узайтирилди. Қишлоқ оилавий поликлиникаларида умумий амалиёт шифокорлари билан бирга олтита тор соҳа мутахассислари, жумладан, педиатр, терапевт, гинеколог, хирург, стоматолог, УТТ врачи фаолияти йўлга қў­йилди.

Шу билан бирга бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари биноларини ҳам қайта таъмирлаш ва имкониятларини кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Наманган шаҳридаги 10 оилавий поликлиникасини қайта таъмирлаш учун 1,5 миллиард сўмдан ортиқ бюджет ва ҳомийлар маблағи, Учқўрғон туманидаги 38 қишлоқ оилавий поликлиникасида ҳомийлар томонидан 900 миллион сўм ва бюджетдан 270 миллион сўм, Чортоқ туманидаги Ҳазратишох қишлоқ врачлик пунктида эса 195 миллион сўм бюджет, 150 миллион сўм ҳомийлар маблағи сарфланди.

Косонсой туманидаги 5 , Мингбулоқ туманидаги 7 , Наманган туманидаги 12 , Норин туманидаги 19 , Поп туманидаги 21 , Тўрақўрғон туманидаги 27 , Уйчи туманидаги 33 , Чуст туманидаги 45 , Янгиқўрғон туманидаги 60 сонли қишлоқ оилавий поликлиникаларда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунлангач бинолар ва ҳудудлар янада кўркам қиёфага кирди. Шунингдек, қайта таъмирланган ўнлаб қишлоқ врачлик пунктлари ҳам юртдошларимизга хизмат қила бошлади.

Таъмирлаш ишлари сифатли амалга оширилганлиги боис Наманган шаҳридаги 10 оилавий поликлиникасидаги имкониятлар янада кенгайди. 55 минг нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатадиган масканда энг такомиллашган технологиялар қўлланилмоқда. Айниқса, фаолиятга замонавий ахборот-коммуникация технологиялари татбиқ этилаётганлиги муҳим янгиликдир.

Мамлакатимиз вилоятлари ичида биринчи бўлиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш маркази «УзМедИнфо» ҳамда вилоят ҳокимлиги компютерлаштириш маркази билан биргаликда ушбу поликлиникада «Электрон поликлиника» автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилди. Ушбу тизим орқали беморларнинг тиббий карталари электронлаштирилиб, ягона электрон рўйхатга олиш ва Интернет тармоғи орқали тўғри-тўғри шифокор қабулига ёзилиш имконияти яратилди. Янги тизимнинг афзаллиги шундаки, беморларнинг қабули электрон навбатга қўйиш орқали амалга оширилиши натижасида аҳолининг вақти тежалади ва уларнинг давлат бошқаруви идораларига ишончи ортади.

Айни пайтда «УзМедИнфо» маркази томонидан ишлаб чиқилган «Электрон поликлиника» автоматлаштирилган ахборот тизими Наманган шаҳридаги оилавий поликлиникаларда босқичма-босқич жорий этиш ишлари бошланган.

Шу билан бирга тез тиббий ёрдам шаҳобчаси поликлиникага кўчирилганлиги тиббий хизматни узлуксиз, туну кун давом эттириш имконини яратди. 5 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолига хизмат қилмоқда. Тиббий патронаж хизмати учун «Матиз» автомашинаси ажратилганлиги эса уйида ётиб қолган беморлар ҳолидан хабар олиш ва мазкур хизмат ишини янада яхшилашда ғоят асқотяпти.

Куни кеча мазкур оилавий поликлиниканинг тақдимот маросими ўтказилди. Уни Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Абдураззоқов кириш сўзи билан очди. Вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Хайрулла Бозаров барчани мустақиликнинг йигирма олти йиллиги билан қутлар экан, Президентимиз раҳнамолигида халқ бахту саодати йўлида амалга оширилаётган эзгу ишлар, «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да вилоятимизда рўёбга чиқарилаётган истиқболли лойиҳалар, хусусан тиббиётни равнақ топтириш, унинг хизматидан фуқароларни рози қилиш мақсадида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида гапирди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Солижон Мўминов тибиий хизмат сифат ва самарадорлигини оширишга қаратилган фаолият доираси кенгайиб бораётганлигига эътиборни қаратди. Сўзга чиққанлар одамларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар учун миннатдорчиликларини изҳор этдилар.

 

Мавзуга оид

  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:37782
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401235
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:10789

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 219 46 17;

                              +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz