NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида Президент мактаблари очилади 19:19 16/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Мамлакатимизни янги тараққиёт босқичига кўтаришни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, буни амалга ошириш учун бизга, энг аввало, янги авлод кадрлари керак. Ана шундай юксак салоҳиятли кадрларни тарбиялаш мақсадида юртимизнинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги типдаги мактаблар - Президент мактабларини ташкил этишни режалаштирганмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Батафсил
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил

Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Май 28
20:57 2016

Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

Президентимизнинг 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида” ва 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясига оид ишларни янги босқичга кўтариш, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотларининг бу йўналишдаги ҳамкорлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Фестивалда 14 ёшдан 25 ёшгача бўлган 300 га яқин ёшлар “Мустақиллик тарихи билимдони”, “Юксак маънавиятли авлод”, “Президентимиз асарлари билимдони”, “Ўз асарларида миллийликни акс эттирган рассом”, “Ўз асарларида миллийликни акс эттирган дизайнер”, “Бадиий ижод”, “Ватан куйчиси”, “Энг иқтидорли ҳунарманд” каби саккиз йўналишда истеъдод ва салоҳиятини синовдан ўтказди. 

Тақдим этилган ижодий ишлар, савол-жавоб ва эркин суҳбат асосида иштирокчилар ўртасидан мамлакат босқичида иштирок этишга муносиб 24 нафар ғолиб аниқланди. 

– Бадиий ижод йўналишида ғолиб чиққанимдан хурсандман, – дейди Наманган тиббиёт коллежи ўқувчиси Нодира Набиева. – Бундай тадбирлар биз, ёшларнинг ўз касбимизнинг етук мутахассиси бўлиш, ижодимизни янада ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. 

Акрамжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

Мавзуга оид

  1. “Ниҳол” мукофоти танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофоти танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 17:20:191130
  1. «ЮРТ КЕЛАЖАГИ» ТАНЛОВИНИНГ НАМАНГАН ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ

    Наманган ёшлар марказида  «Юрт келажаги-2016» республика  иқтидорли ёшлар танловининг Наманган вилят босқичи бўлиб ўтмоқда. 

    2016-05-28 21:09:30994
  1. БАРКАМОЛ АВЛОД – ЮРТ ТАЯНЧИ

    Амир Темур хазратлари “Куч- адолатдадир” деб ёзган эдилар. Биринчи Юртбошимиз  Ислом Каримов эса “Куч-билим ва тафаккурда” деган ғояни илгари сурдилар

    2016-09-19 17:33:341509

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz