NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Зафар Мусабоев ва "Нефтчи" яна чемпион! 18:08 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мусобақалар давомида рақиблар дарвозасига 25 та гол урган «Нефтчи» жамоаси ҳужумчиси Раҳматулло Қаҳҳоров мавсум тўпурари деган номга эга чиқди. Зафар Мусобоев бошчилигидаги "Нефтчи" футболчилари қаторасига иккинчи бор ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Батафсил
Европа чемпионлар лигаси қуръаси: Нимчорак финалда кимлар ўйнайди? 20:42 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун (2018 йил, 17 декабрь куни) Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг нимчоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Батафсил
Оила – жамият таянчи, саодат қасридир! 19:46 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ислом дини ўз аёлига яхши муносабатда бўлган эркак кишини инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Шу билан биргаликда оила раҳбари бўлмиш эр ўз аёлининг баъзи бир камчиликларига кўз юмишга буюриб, оилани бардавом бўлишини кўзлаб, уларга панду насиҳат қилишни тавсия қилади. 

 

 
Батафсил
Эълонлар ва билдиришномалар бўлими 19:24 17/12/2018
Батафсил
Тиббий маслаҳат: йилнинг совуқ пайтида қандай уйғониш мумкин? 17:56 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Етарли даражада ухланг: агар шу оддий қоидага амал қилмасангиз, нима қилишингизга қарамай, осонликча уйғона олмайсиз.
Батафсил

Наманганда жорий йил 4970 тонна балиқ етиштириш режалаштирилган

Декабрь 13
15:02 2017

Кейинги йилларда деҳқон ва фермер хўжаликларида чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик билан бирга балиқчиликни ҳам ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ўз навбатида аҳолига етказиб берилаётган сут, гўшт ва парҳез маҳсулотлари ҳажмини янада оширишда муҳим омил бўлаётир.

              Сир эмас, юртимизда 1960 йилларнинг бошига қадар балиқчилик фақат Орол денгизидагина мавжуд эди. Бироқ кейинги пайтларда ирригацион қурилишлар оқибатида бутун ҳавзанинг табиий сув тартиботи бузилиб кетди. Орол денгиз сатҳининг кескин пасайиши, сувнинг ҳаддан зиёд шўрлашиши балиқчилик учун жиддий хавф туғдирди. Натижада балиқчилик кўл ва ирригация эҳтиёжларига мўлжалланган сув омборларига ўтди. Бундай шароитда аҳолининг балиққа бўлган талаб-эҳтиёжини етарли даражада қондиролмади. Шу боис, мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб  Ўзбекистонда янги тармоқ – сунъий ҳовузларда балиқ етиштириш йўлга қўйилди.

Юртимизда етти хазинанинг бири ҳисобланган балиқчилик тармоғини ривожлантириш, бу билан аҳолининг балиқ маҳсулотига бўлган талабини таъминлаш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Бу ўз навбатида фермер хўжаликлари ташаббуси билан балиқчилик тармоғининг изчил ривожланиши, янги иш ўринларининг ташкил топиши ҳамда табиий сув ҳавзаларидан оқилона фойдаланиш имкониятини беряпти. Кўҳна ва азим Сирдарё кенгликларидан бошланувчи Мингбулоқ туманида ҳам балиқчилик соҳасини ривожлантиришга бел боғлаган фермер хўжаликлари кўплаб топилади. Ана шулардан бири “Хотамобод” балиқчилик фермер хўжалигидир. Умумий ер майдони 105 гектарни ташкил этувчи мазкур хўжалик вакиллари 2015 йилда фаолият бошлаб, чўл ва қўриқ ерларни ўзлаштирдилар. Бунинг учун 2,5-3 километр жойдан сув тортиб келиниб, балиқчилик ҳавзалари ташкил этилди. Уларга эрта баҳордан балиқ чавоқлари ташланиб, ҳозиргача парваришланди. Бугун эса амалга оширилган саъй-ҳаракатлар ўзининг самарсини бермоқда.

– Эрта баҳорда сув ҳавзаларимизга Сазан, Амур, Дўнг пешона балиқ чавоқларини ташлаган эдик. Ҳозирга келиб ушбу балиқ маҳсулотларини овлаб, элимиз дастурхонига тақдим этмоқдамиз. Хўжалигимизда 20 дан ортиқ ишчи-хизматчилар самарали меҳнат қилмоқда. Келгусида фаолиятимизни янада кенгайтириб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз, - дейди фермер хўжалиги раҳбари Фазлиддин МАМАДАЛИЕВ.

- Наманган вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари томонидан вилоятдаги балиқчилик хўжаликларига жорий йилда  5343 тонна омухта ем ва 1300 тонна минерал ўғитлар етказилишида ҳамда 18 та балиқчилик хўжаликларига қарийб 2 миллиард сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилди, - дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Набижон МАҲКАМОВ. - Вилоятда 2016 йил давомида 200 та балиқчилик хўжаликлари томонидан белгиланган режа кўрсаткич 103 фоизга уддаланди. Жорий йилда эса 223 та балиқчилик хўжаликлари мавжуд бўлиб, 4970 тонна балиқ етиштириш режалаштирилган. Айни дамда 3500 тонна балиқ овланиб халқимиз дастурхонига етказилди.

Дарвоқе, вилоятда балиқ маҳсулотларини етиштиришда “Наманган балиқ” масъулияти чекланган жамияти, “Кўктой балиқ”, “Наврўз балиқчи”, “Фарғона форель”, “Илҳом балиқчи”, “Умид-дил балиқчи”, “Акбарали” сингари фермер хўжаликларининг ҳиссаси катта бўлаётир.

Бир сўз билан айтганда, соҳани ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар вилоятда балиқчиликни ривожлантириш, энг муҳими, бозорда ғоят фойдали ва парҳез маҳсулот – балиқнинг сероблигини таъминлайди.

 

Баҳодир ҲАМИДОВ,
Наманган вилояти лавлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий
ахборот бўлими бош мутахассиси, Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган сурат.
 

 

Мавзуга оид

  1. 2016 йилнинг 1-чорагида Ўзбекистонда 53,1 минг тонна сабзавот етиштирилди

    Вазирлар Маҳкамасининг "2016 йилда мева-сабзовот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум етиштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг прогноз параметрлари тўғрисида" 2016 йилнинг 4 январидаги 1-сон қарорига мувофиқ жорий йилда 10 млн 458 минг тонна сабзавот, 1 млн 980 минг тонна полиз экинлари, 2 млн 833 минг тонна картошка, 2 млн 874 минг тонна ҳўл мева, 1 млн 601 минг тонна узум маҳсулотлари етиштириш белгилаб олинган, деб хабар беради  kun.uz.

    2016-05-28 20:23:131142
  1. Наманган вилоятида 790 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт қилиш режалаштирилган

    Наманганда бўлиб ўтаётган ҳудудий мева-сабзавот ярмаркасида 500 дан зиёд мева-сабзавот етиштирувчи ва экспортчи корхона иштирок этмоқда.

    2016-10-29 07:52:38772
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101334
  1. 2016 йил охиригача Ўзбекистонда 20 мингдан зиёд фермер хўжалигида интенсив боғ яратиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади
    Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Фермерлари кенгаши томонидан кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар беради kun.uz. 
    2016-05-28 17:17:151274
  1. Наманган вилоятида жорий йилнинг олти ойида 18 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди

    Наманган вилоятида қишлоқ хўжалиги, саноат, кичик бизнес ва бошқа йўналишларда амалга оширилган лойиҳалар асосида жорий йилнинг олти ойида 18 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди. 

    2016-07-22 14:32:061060

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz