NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Болалар тарбияси: ҳам рағбат, ҳам масъулият демак! 19:17 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ишонч телефонлари” орқали етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ёрдам кўрсатилади.
Батафсил
Покистон билан зиёрат туризми бўйича ҳамкорлик қилинади 16:25 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Qasim Alishah foundation” жамоат фонди раҳбари Касим Алишаҳ 2018 йил декабрь ойидан Покистон Ислом Республикасида “Ўзбекистон Республикасининг туристик бренди элчиси” сифатида ҳам фаолият юритмоқда.
Батафсил
Ёғ-мой ҳажмини кўпайтиришга эътибор қаратилади 14:45 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Мамлакатда муқобил ёғ-мой экинлари ҳажмини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартиш киритиш бўйича таклиф киритди 18:45 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган ҳолатда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Батафсил
Маррани баланд олиб: Бош вазир бўлиш орзусидаги йигит 17:55 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончларини доимий фаоллигимиз билан оқлаш биз учун катта фахр ва шарафдир.
Батафсил

Наманганда журналистлар ўртасида китобхон танлови ўтказилади

Декабрь 02
18:40 2018
Наманган вилояти матбуотчилар уйида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини кенг тарғиб этиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Раҳимжон Ирисов бошқарган йиғилишда китоб тарғиботи ва савдосида эришилган натижалар ва галдаги вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.
 
Матбуот конференциясида республика ва вилоят газеталари, ахборот агентликларининг вилоятдаги мухбирлари, шунингдек, китоб савдоси билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар иштирок этдилар. Шу ўринда, унда билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифларнинг айримларини келтиришни жоиз деб билдик.
 
Акрамжон Сатторов, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбири:
 
- Фуқароларнинг ёшига қараб ўқиши шарт бўлган китоблар рўйхатини газеталарда беришимиз керак. Бу масалада “Наманган ҳақиқати” газетасида “Алпомишдан бир айтим...” рукни ташкил этилди.
 
Носиржон Деҳқонов, “Ўзбекистон овози” газетаси мухбири:
 
- Ўқилиши шарт бўлган юзта китоб рўйхати республикадаги Ёшлар иттифоқи кенгашларига юборилган. “Ёш китобхон” танлови шу асосда ўтмоқда. Бу китобларни ҳаммамиз ўқишимиз керак. Негаки, биз китоб тарғиботига масъулмиз. Қолаверса муҳтарам Президентимизнинг тарихий қарорлари номи “Китоб маҳсулотларини нашр этиш” деган жумла билан бошланади. Газета, журнал ҳам китоб муҳсулоти ҳисобланади. Демак вақтли матбуот нашрларини ҳам шундай тарғиб этишимиз керак.
 
Нилуфар Ниёзова, “Ёшлар нигоҳи” газетаси муҳаррири:
 
- Мен ҳамкасбим Гулчеҳра Бувамирзаеванинг икки фарзандини ҳам мактабдан сўнг таҳририятга келишини, бўш вақтларида китоб ўқишини назорат қилиб турганини кўп бора гувоҳи бўлганман. Демак биз аввало китобхонликни ўз оиламиздан бошлашимиз даркор.
 

Гулчеҳра Бувамирзаева, “Наманган ҳақиқати” газетаси мухбири:

- Матбуот уйидаги барча таҳририят ходимларини бошқарма атрофига уюштириб китоб ўқишини йўлга қўйишимиз керак. Дастлаб 10 та китоб доирасида журналистлар ичида танлов ўтказишимиз керак. Ҳар икки ойда яна 10 та китоб ўқишни узлуксиз йўлга қўйишимиз лозим.

 

Раҳимжон Ирисов, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи:
 
– Биз вилоятдаги энг бой шахсий кутубхонаси бор бўлган ижодкорлар, фахрий педагоглар номини, манзилини аниқлаб чиқдик. Қарийб 5 минг китоб фондига эга бўлганлар ҳам бор экан. Демак биз энди ҳамкасблар орасида китобхонлик даражаси ва маданиятини оширишимиз керак. Келгусида китоб савдоси айланмаси бўйича ҳам ҳисоботлар олишга ўтишимиз зарур. Гарчи қарордан кейин кутубхоналар, китоб дўконлари кўплаб очилган бўлсада уларнинг фаолият доираларига ҳали етиб улгурмадик. Келгусида ҳар бир шаҳар ва туман газетаси муҳаррири бизнинг шу ҳудуддаги “кўз ва қулоғимиз” бўлади деб умид қиламан.
 
Санжарбек Ҳамидов.
 

Мавзуга оид

  1. Наманганда белбоғли кураш бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгаши, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Наманган, Хоразм, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Тошкент, Фарғона, Андижон вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 300 га яқин спортчи иштирок этди. 

    2016-08-23 09:14:371073
  1. Наманган ёшлар маркази: “Энг улуғ, энг азиз...” танлови

    Айни соатларда Наманган ёшлар марказида мустақиллигимизнинг 25 йиллиги олдидан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним! ” ғояси асосида “Энг улуғ, энг азиз...” танловининг Наманган вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда.

    2016-08-12 10:37:421699
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101429
  1. (Видео) Косонсойда ўтказилган "Ёш китобхон" танловида кўзи ожиз иштирокчиларга тенгдошлари кўмак беришди

    Айни кунларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ўтказилаётган "Ёш китобхон" танловининг туман, шаҳар босқичлари бўлиб ўтмоқда.

    2017-11-26 17:20:151709

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz