NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Халқаро журналист Наманган вилояти газетасига муҳаррир бўлди 17:15 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятининг расмий ижтимоий-сиёсий газетасида янги раҳбар кадр тайинлови амалга оширилди.
Батафсил
Президент фармони амалда: "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади 16:02 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
"Наманган" эркин иқтисодий зонасининг асосий вазифаси ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш.
Батафсил
МИБ намунали истеъмолчиларни рағбатлантирмоқда 18:34 15/02/2019
{$info.title|escape:'html'}

Саидметовлар хонадонига яқинда Мажбурий ижро бюроси Наманан вилояти бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси эълон қилинди.

Батафсил
Президент қарорини ўқиб: Қучоқ очиб, халқ ичига борайлик! 17:43 15/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимиз ижодкор зиёлилар билан учрашдию, ҳамма нарса яхшилик томон ўзгарди-қолди. Матбуот ва ахборот бошқармаси ҳам, журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳам муқим маошлик бўлдилар. Хизмат автомашиналари  туфайли “оёғимиз олтита” бўлиб қолди.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Наманганда нималарга эриша олди? 21:03 14/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлди.
Батафсил

Намангандаги халқаро турнирда Ўзбекистон ва Туркия теннисчилари ғолиб бўлди

Июнь 11
20:03 2018
Наманган шаҳридаги “Дўстлик” спорт мажмуаси кортларида Халқаро теннис федерацияси (ITF) туркумига кирувчи, мукофот жамғармаси 25 минг долларни ташкил этувчи эркаклар ва хотин-қизлар ўртасидаги “Фьючерс” халқаро турнири бўлиб ўтди.
Мазкур нуфузли мусобақаларда Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Беларусь, Украина, Молдова, Болгария, Хитой, Грузия, Словакия, Ҳиндистон, Туркия каби давлатлардан келган 200 нафарга яқин ракетка устаси ғолиблик учун ўзаро беллашди.
Таъкидлаш лозим, нуфузли турнирда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган иқтидорли ракетка усталаридан Сабина Шарипова ва Ҳумоюн Султонов ҳал қилувчи баҳсларгача етиб келиб, ғолиблар қаторида эътироф этилди.
 
 
Эътироф этиш жоиз, аёллар ўртасида кечган беллашувларда мамлакатимизнинг биринчи рақамли ракетка устаси Сабина Шариповага тенг келадиган муносиб рақиб топилгани йўқ. Сабина мусобақанинг ҳал қилувчи ўйинида беларуслик Ирина Шимановични ҳар иккала сетда 6:1 ҳисобида енгиб, ғолибликни  қўлга киритди. Моҳир спортчи-қизимиз финалга қадар россиялик Анастасия Фролова, Екатерина Вишневская, Анна Моргина ҳамда ҳамюртимиз Нигина Абдураимовани мағлубиятга учратганди.
Жуфтликдаги ҳал этувчи учрашувда Анна Моргина (Россия) – Жулия Терзийска (Белорусь) “дуэти”ни 6:3, 6:1 ҳисобида таслим этган россиялик Анастасия Гасанова – Екатерина Яшина жуфтлиги зафар нашидасини сурди.
“Фьючерс” мусобақасида бош совринни туркиялик Жем Илкел қўлга киритди. У ярим финалда юртдошимиз Ҳумоюн Султоновни енган россиялик Роман Сафиуллиндан 6:1, 7:6 ҳисобида устун келди.

Жуфтлик баҳсларида ғолиблик шоҳсупасига Наманган спорт мактаби тарбияланувчиси Ҳумоюн Султонов ва тошкентлик Санжар Файзиев кўтарилди. Ҳамюртларимиз финал баҳсида россиялик Константин Кравчук ва Роман Фафиуллин тандемини 7:6, 5:7, 10:8 ҳисобида мағлубиятга учратди. Аслида бир кун аввал бўлиб ўтиши белгиланган, аммо об-ҳавонинг ёмғирли келиши сабаб иккинчи кунга қолдирилган ўйинда ҳамюртларимиз маҳорат кўрсатиб, рейтингдаги мавқеини мустаҳкамлаб олишди.
Халқаро мусобақанинг тантанали тақдирлаш маросимида Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Фахриддин Маткаримов, мусобақа супервайзери, ҳиндистонлик Нитин Каннамвар, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нозимжон Мамажонов ғолиб-совриндор спортчиларга қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширдилар.
 
Оқилхон Дадабоев,
спорт шарҳловчиси.
 
 

Мавзуга оид

  1. Тошкентдаги Инҳа Университети талабаси мобиль иловалари ярмаркасида ғолиб бўлишди

    Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари (IUT) Ўзбекистон-Корея дизайн ярмаркасида Android тизими учун мобил иловалар яратиш номинациясида биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритдилар.

    2016-07-19 18:56:521082
  1. Ўзбек боксчилари халқаро турнирда 11 медални қўлга киритишди

    17-23 октябрь кунлари Ўзбекистон бокс терма жамоаси Мўғилистон пойтахти Улан-Батор шаҳридаги “Бу́янт-Уха́а” саройида бокс бўйича “Chinggis Khan Cup” халқаро мусобақаси иштирок этди.

    2016-10-24 13:07:48789
  1. Туркия парламенти мамлакатнинг янги ҳукуматига ишонч билдирди

    Туркия парламенти 29 май, якшанба куни бош вазир Биноли Йилдирим томонидан шакллантирилган янги ҳукуматга ишонч билдирди. 550 депутатдан 315 нафари буни ёқлаб овоз берди, деб маълум қилди «Ведомости».

    2016-05-29 18:42:23945

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz