NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда интизомли солиқ тўловчилари муносиб тақдирланмоқда 19:42 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Cолиқ сиёсатини амалиётга жорий этишда интизомли солиқ тўловчи сифатида намуна кўрсатиб келаётган бир гуруҳ аёл ҳисобчиларга бошқарманинг “ташаккурнома”си тақдим этиб келинмоқда.
Батафсил
Маст юрган ҳайдовчи қамоққа "кузатилди"... 19:09 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Маст ҳолда рулга ўтирган ҳайдовчи йўлда транспортни бошқара олмай, бирор бегуноҳ кишини уриб юборганда нима бўларди?!
Батафсил
"Ko'ngil ko'zi" – кўзи ожизлар учун улкан имконият демак! 13:08 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}

Наврўз арафасида Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан махсус мактаб-интернат ўқувчиларига совғалар топширилди. Болаларга аудио-эртакларни ўзида жамлаган колонкалар ҳамда Брайл шрифтида чоп этилган ўзбек эртаклари тўплами тақдим этилди.

Батафсил
Эълонлар рукни 10:05 18/03/2019
Батафсил
Ёшлар иттифоқининг масъул ходими туман ҳокимига ўринбосар бўлди 18:22 17/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши масъул ходими Фахриддин Йўлдошев Мингбулоқ тумани ҳокимига ўринбосар бўлди.
Батафсил

Наманганлик адибнинг асари Қозоғистонда нашр этилди

Декабрь 22
17:22 2018

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, наманганлик таниқли адиб Исоқжон Нишоновнинг «Никоҳсиз тақилган узук» романи Қозоғистоннинг Остона шаҳрида рус тилида катта нусхада нашр этилди. Асар  детектив жанрида ёзилган. Унда афғон уруши қатнашчисининг Афғонистондаги олтинфурушлар тузоғига илиниб қолганлиги ҳақида ҳикоя қилинади.

- Шу пайтгача 25 га яқин романларим 30 дан ортиқ ҳикоя ва қиссаларим китоб ҳолида чоп этилди. Бир қатор асарларим МДҲ давлатларининг тилларига таржима қилинган. 2013 йили 13 томли «Афғон шамоли» роман сериалининг 1-2 — китоблари Германиянинг «Шлоссер» нашриётида катта ададда чоп этилди. Айни пайтда қозоқ ва қирғиз адиблари билан биргаликда янги асарларимнинг таржимаси  устида ишламоқдамиз. Замонамиз қаҳрамонлари ҳақида «Довон» романимни ниҳоясига етказиш арафасидаман, – дейди наманганлик адиб.

Исоқжон  Нишонов Абай ижоди ва ҳаётини яқиндан ўрганиш мақсадида шу йил ёз ойида Қозоғистонда икки бор ижодий сафарда бўлган эди. У Қашқабулоқда Абай ҳайкалининг очилиш маросимида иштирок этиб, Абай яшаган овулларда оқиннинг яқинлари билан мулоқот ўтказди.

Қайд этиш жоиз, Исоқжон аканинг 30га яқин илмий мақолалари матбуотда ҳам чоп этилган. Айни вақтда  «Саҳро самосида чақнаган юлдуз»,  «Муҳаббатнинг мангу қўшиғи» қиссалари чоп этишга тайёрланмоқда. Мазкур асарлар қозоқ тилига ҳам таржима қилинмоқда. Шунингдек, ёзувчи «Ўзбеккино» миллий агентлиги томонидан суратга олинган қисқа метражли «Абай сўзи»  фильмида суратга тушди.

Қозоғистон мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида Исоқжон Нишонов шу давлатнинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Маълумот ўрнида, Исоқжон Нишонов Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти раҳматли Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишланган биринчи роман – “Жасорат” китобининг муаллифи ҳисобланади.

Санжарбек Ҳамидов.

 

 

 

Мавзуга оид

  1. Қозоғистонда зилзила рўй берди

    Сейсмологик тажриба-методик экспедицияси берган маълумотларга кўра, якшанба куни Қозоғистон жанубида маҳаллий вақт билан 11.54 да 5 магнитудалик зилзила кузатилди

    2016-12-18 14:22:31621
  1. Францияда Авиценна халқаро мукофоти таъсис этилди

    Франция Миллий тиббиёт академиясида мукофотларни илк совриндорларига топшириш маросими бўлиб ўтди.

    2016-06-14 10:04:331308
  1. Наманганда яна бир электрон нашр ишга тушмоқда

    Наманган вилоятида янги фаолият бошлаган “Наманган медиа”нинг илк инновацион дастури naminfo.uz ишга тушмоқда.

    2018-05-26 17:11:431477
  1. Наманганлик ёш гимнастикачилар

      Наманган вилояти “Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби”да 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остида 2007-2012 йилларда туғилган қизлар ўртасида Бадиий гимнастика спорт тури бўйича мусобақа юқори кайфиятда ўтказилди.

    2016-07-09 09:42:281209

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz