NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Она Туркистон фарзандлари Самарқандда жам бўлди (фото-лавҳа) 12:50 21/11/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14-16 ноябрь кунлари рўйи замин сайқали – Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги республика ижодкор ёшлар уюшмаси ташаббуси билан "Самарқанд шеър оқшомлари" туркий тилли ёшлар анжумани ўтиказилди.

Батафсил
Отамдан қолган тошойна қани: Жанубий Корея – Ўзбекистон 4:0 18:08 20/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўйланиб қоласиз: наҳотки миллат футболининг юзи саналган терма жамоа шундай мазмунсиз тўп тепса... сабаби, яқин орада йигитларнинг бу даражада “саёз” ўйнаганига гувоҳ бўлмаган эдик.
Батафсил
"E-IJRO AUKSION": қулай, шаффоф, адолатли савдо майдони 12:38 20/11/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 1976 та бўш ер участкалари 19 млрд. 110 млн. сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди. Жумладан, электрон онлайн-аукцион савдоларига бугунги кунда Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 154 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 850 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди.

Батафсил
Наманганда ҳам автомобиллар ишлаб чиқарилади: "Хёндэ" автозаводига тамал тоши қўйилди! 22:31 19/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 17 ноябрь. Бу кун Наманган ва наманганликлар ҳаётида зарҳал ҳарфлар билан битиладиган унутилмас кун сифатида сақланиб қолди. Боиси, Наманган вилояти ҳокимлигида “Hyundai” тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестицион шартномани имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Батафсил
Билдиргилар тахтаси 17:25 19/11/2018
Батафсил

Наманганлик Акмалхон Ортиқов Фарғона ҳокимига биринчи ўринбосар бўлди

Июнь 16
18:30 2018
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг демография, ижтимоий соҳани ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш масалалари бўйича ўринбосари Акмалхон Жўрахонович Ортиқов Фарғона вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақдаги қарор халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида тасдиқланган.
Республика Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Президентнинг давлат маслаҳатчиси Умар Исмоилов иштирок этган сессияда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 12-13 июнь кунлари Фарғонага ташрифи чоғида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгилаб берган вазифалар ва вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилиш давомида берилган топшириқлар, ташкилий масалалар кўриб чиқилди.
Маълумот ўрнида, Акмалхон Ортиқов 1980 йилда Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида у республика молия вазирлиги тизимида, Наманган ҳамда Фарғона вилояти молия бошқармаларида раҳбарлик лавозимларида, шунингдек Наманган вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлиб фаолият олиб борган.
Дарвоқе, Фарғонадаги ўтган йиғилишда вилоят ҳокимининг янги тайинланган биринчи ўринбосари Акмалхон Ортиқов Президентимиз назарига тушган, юқори билим ва касбий тажрибага эга, меҳнат фаолияти давомида самарали ишлаган энг яхши кадрлардан экани эътироф этилган.
“Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали жамоаси Акмалхон Жўрахонович Ортиқовга янги лавозимдаги масъулиятли ишларида куч-ғайрат, улкан зафарлар тилайди.

Мавзуга оид

  1. Янги оила Наманган вилояти ҳокимига ўз ташаккурларини изҳор қилишди

    Ўзбекистон Халқ демократик партияси депутатлик гуруҳи ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар ҳомийлигида Наманган шаҳридаги “Диёр” тантаналар мажмуасида Азизбек билан Наргизанинг Никоҳ тўйлари бўлиб ўтди.

    2017-04-07 19:40:191019
  1. ТОШКЕНТДАН ФАРҒОНА ВОДИЙСИГА ИЛК ЙЎЛОВЧИ ПОЕЗДИ ҚАЧОН ИШГА ТУШИРИЛИШИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

    Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишидаги биринчи йўловчи поезди 27 августдан бошлаб қатнай бошлайди. Поезд пойтахтдан соат 08:30 да йўлга чиқади. Бу ҳақдаги “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раиси Очилбой Раматовнинг буйруғи ижтимоий тармоқларда тарқалди. Компания мазкур маълумот ҳақида расмий хабар берганича йўқ. 

     
    2016-08-20 15:02:34926
  1. Президент топшириғи билан 23 ёшли Алишер Саъдуллаев Халқ таълими вазирига ўринбосар бўлди!

    Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (собиқ “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати)нинг IV Қурултойида сўз олиб, ёшларга тил ўргатиш истиқболлари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга ўз таклифларини етказган эди. Президент тажриба тариқасида мажлиснинг ўзида Алишер Саъдуллаевни Халқ таълими вазирининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлаган.

    2017-07-02 17:54:292464
  1. Ғанижон Ортиқов “Нуроний” жамғармаси Наманган вилоят бўлими раиси этиб сайланди

    Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Фахрийларини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлди.

    2016-06-15 08:47:472322
  1. Наманганлик ёш гимнастикачилар

      Наманган вилояти “Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби”да 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остида 2007-2012 йилларда туғилган қизлар ўртасида Бадиий гимнастика спорт тури бўйича мусобақа юқори кайфиятда ўтказилди.

    2016-07-09 09:42:281086

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz