NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманган вилояти ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартиш киритиш бўйича таклиф киритди 18:45 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган ҳолатда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Батафсил
Маррани баланд олиб: Бош вазир бўлиш орзусидаги йигит 17:55 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончларини доимий фаоллигимиз билан оқлаш биз учун катта фахр ва шарафдир.
Батафсил
Билдиришлар қатори 19:40 16/02/2019
Батафсил
Халқаро журналист Наманган вилояти газетасига муҳаррир бўлди 17:15 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятининг расмий ижтимоий-сиёсий газетасида янги раҳбар кадр тайинлови амалга оширилди.
Батафсил
Президент фармони амалда: "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади 16:02 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
"Наманган" эркин иқтисодий зонасининг асосий вазифаси ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш.
Батафсил

Наманганлик ҳамкасбларимиз "Олтин қалам"да эътироф этилди

Май 04
17:23 2018

3 май - Жаҳон матбуоти эркинлиги кунида пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида журналистика соҳасида “Олтин қалам” XIII миллий мукофотининг топшириш маросими ўтказилди.

Маълумот ўрнида, бу йилги танловнинг бош мукофоти ҳеч кимга берилмади. Биринчи ўринни эгаллаганлар - телевидение бўйича “Энг яхши журналистик материал учун” миллий мукофот “O‘zbekiston-24” телеканали бўлим мудири Назира Мамбетшариповага насиб этди. Радио йўналишида “Энг яхши журналистик материал учун” мукофотни “Yoshlar” телерадиоканали шарҳловчиси Улжамол Хоннаева қўлга киритди. Матбуот бўйича “Энг яхши журналистик материал учун” мукофотга эркин ижодкор Зулфия Мўминова сазовор бўлди. Интернет-журналистика бўйича эса “Энг яхши журналистик материал учун” номинациясида “Daryo.uz” интернет нашри шарҳловчиси Бахтиёр Насимов муносиб кўрилди.

Қувонарлиси, “Олтин қалам”нинг рағбатлантирувчи совринлари билан мукофотланганлар қаторида икки нафар наманганлик ижодкор ҳам эътироф этилди.

Хусусан, нуфузли танловда “Vodiymedia.uz” ахборот-таҳлилий портали бош муҳаррири Дилмурод Жумабоев халқаро ҳамкорлар қаторида Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси таъсис этган “Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ҳақидаги энг яхши материал учун” номинацияси ғолиби деб топилди.

Чортоқлик журналист, “Оҳангарон ҳаёти” газетаси бош муҳаррири Беҳзод Қобулов “Миллий ҳамкорлар таъсис этган номинациялар”да Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди таъсис қилган “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури ижросини ёритган энг фаол журналист” сифатида мукофотланди.

“Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали ижодий жамоаси ҳамкасбларимизни ушбу юксак эътироф ва ютуқ билан табриклаб, уларга келгусидаги ишларида ҳам улкан зафарлар ёр бўлишини тилайди.

 

Мавзуга оид

  1. Александр Гейнрих августда Қозоғистоннинг энг яхши легионер футболчиси сифатида эътироф этилди

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Александр Гейнрих август ойининг қозоғистондаги энг яхши легионер футболчиси бўлгани ҳақида «Sports.kz» нашри маълум қилди. 

    2016-09-29 07:52:29733
  1. Францияда Авиценна халқаро мукофоти таъсис этилди

    Франция Миллий тиббиёт академиясида мукофотларни илк совриндорларига топшириш маросими бўлиб ўтди.

    2016-06-14 10:04:331281
  1. ОЛТИН ЁЗ – ЎТМОҚДА СОЗ

    Сўлим ва бетакрор табиат қўйнида жойлашган «Норин» оромгоҳида дам олиш мавсуми давом этмоқда.

    2016-07-15 08:49:301292
  1. Наманганлик ёш гимнастикачилар

      Наманган вилояти “Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби”да 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остида 2007-2012 йилларда туғилган қизлар ўртасида Бадиий гимнастика спорт тури бўйича мусобақа юқори кайфиятда ўтказилди.

    2016-07-09 09:42:281181
  1. «Навбаҳор»: Қўқондаги ўйин 16.00да бошланади

    1 октябрь куни “Навбаҳор” 24-тур доирасида Қўқонда “Қўқон-1912” жамоаси меҳмони бўлади.

    2016-09-29 17:30:29881

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz