NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Арзон уй-жойлар учун дастлабки бадал суммаси камайтирилди 17:16 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Батафсил
Бургут чемпион бўла оладими? 16:32 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Финал жуфтликларида 61 килограмм вазн тоифасида Бургут Ҳожибоев самарқандлик Меҳрож Мавлоновга, энг оғир вазн тоифасида (+90) эса Ғайбулло Қўчқоров Қорақалпоғистон Республикаси вакили Ренат Раҳимовга қарши чемпионлик унвони учун рингга чиқадилар.
Батафсил
"Тараққиёт стратегияси" маркази қорайтирилган ойнак учун тўловлар ўта қимматлигини билдирди 20:12 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Пуллик рухсат бериш тизими мавжуд бўлган мамлакатлардан қўшни Қирғизистонда транспорт воситаси орқа ва ён орқа ойналарини тусини ўзгартиришга рухсат олиш учун тўлов бир йилга 200 АҚШ долларига тенг миқдорда ҳамда Тожикистонда бир йилга 310 АҚШ долларига тенг миқдорда ундирилиши белгиланган. Бу эса Ўзбекистонда таклиф этилаётган тўлов миқдори билан таққослаганда Қирғизистондан деярли 20 бараварга, Тожикистондан қарийб 7 бараварга қиммат дегани.
Батафсил
Наманганда техник-амалий спорт турлари ривожланмоқда 19:47 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Учқўрғон тумани картадромида Ўзбекистон мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан ўтказилган картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги ғолиб-совриндорлари аниқланди.
Батафсил
"Yoshlar-kelajagimiz" давлат дастури ижросига киришилди 19:25 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, ёшлар тадбиркорлиги ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича барча қулайликларни яратиб бериш лозим. Бунга кўра, 5 кунлик амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тингланди ва йўл қўйилган хато-камчиликлар кўриб чиқилиб, жойларда ҳал этилмаган масалалар юзасидан манзилли режалар ишлаб чиқилди.
 
Батафсил

Наманганлик Баҳринисо ОЛИМПИАДАДА иштирок этади

Январь 23
21:33 2018

Ўтган 2017 йил вилоятимиз каратэ усталари учун унутилмас ва салмоқли натижаларга бой келди. Иқтидорли шарқона яккакураш усталари томонидан республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда 34 та олтин, 27 та кумуш, 14 та бронза, жами  75 та медаль қўлга киритилганини эътироф этиш жоиз. Йил давомида ўтказилган Осиё чемпионати ҳамда бир қатор халқаро турнирларда Баҳринисо Бобоева, Бахтиёр Раҳмонов, Мафтуна Исоқова, Бунёд Ваҳобов каби каратэ “юлдуз”лари ғолиб-совриндорлар қаторидан жой олдилар.

Жумладан, ўтган йилнинг сарҳисоб турнири сифатида пойтахтимиздаги “Универсал” спорт саройида ўтказилган каратэ (WKF) бўйича ёшлар ўртасидаги V Марказий Осиё чемпионатида ҳам вилоятимиз вакиллари учун нималарга қодир эканларини кўрсатиб беришди.

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ва Афғонистон спортчилари иштирок этган халқаро мусобақада маҳоратини намоён этган Баҳринисо Бобоева барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди. Чемпионатда финалгача бўлган жангларни ғалаба билан якунлаган Мафтуна Исоқова ва Дилшода Собирова кумуш медалга муносиб деб топилди. Аҳрор Низомбоев ва Моҳларойим Абдуллаевага эса бронза медаллари насиб этди.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда вилоятимиз шаҳар, туманларида каратэ бўйича 10 та спорт клуби фаолият юритиб келаётган бўлиб, унда 700 нафарга яқин ўғил-қиз 22 нафар малакали мураббий қўл остида спортнинг ушбу тури билан мунтазам шуғулланмоқда.

- Янги 2018 йил бизнинг олдимизда масъулиятли мусобақалар, юксак марраларни забт этиш  вазифаси турибди, - дейди Наманган вилояти каратэ миллий федерацияси раҳбари, мамлакат миллий терма жамоаси катта мураббийси Аюбхон Тошбоев. – Асосий эътиборимиз шу йилнинг ёз фаслида Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳри мезбонлик қиладиган III ўсмирлар Олимпиадасига тайёргарлик кўришга қаратилган. Мазкур нуфузли мусобақага вилоятимиздан лицензияни қўлга киритиш учун асосий номзод сифатида кўрилаётган Моҳларойим Абдуллаева, Бекзод Исоқжонов сингари шогирдларимиздан умидимиз катта.

Дарвоқе, 2020 йили Токиода бўлиб ўтадиган навбатдаги ёзги Олимпия ўйинларида тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси тарихида биринчи маротаба каратэ бўйича баҳслар ўтказилади. Вилоятимиз каратэчиларининг асосий мақсади эса “Токио-2020” Олиипиадасига тайёргарлик кўриш масаласига муносиб замин ҳозирлашга қаратилган. Ўйлаймизки, республика каратэ миллий федерацияси тизимида ўз ўрнига эга бўлган вилоятимиз бу борада ижобий натижага эриша олади.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Мавзуга оид

  1. Леонардо Ди Каприо Румийни, Роберт Дауни унинг устози ролини ижро этади

    «Гладиатор» фильми сценарий муаллифи Дэвид Францони айни дамда шоир ва сўфий Жалолиддин Румийнинг шахсий ҳаёти ва ижод йўллари ҳақида ҳикоя қилувчи фильм сценарийсини ёзишга киришган

    2016-06-15 10:10:13883
  1. Олимпиадада совриндор бўлган ўзбек спортчиларига "Малибу" автомобиллари топширилди

    Бугун "Олимпия шон-шуҳрати музейи"да Рио Олимпиадасида совриндор бўлган спортчи ва мураббийларимизни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

    2016-08-29 11:31:32702
  1. Наманганлик ёш гимнастикачилар

      Наманган вилояти “Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби”да 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остида 2007-2012 йилларда туғилган қизлар ўртасида Бадиий гимнастика спорт тури бўйича мусобақа юқори кайфиятда ўтказилди.

    2016-07-09 09:42:28961
  1. Ёш полвонларимиз Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этишмоқда

    Шу кунларда Филиппин пойтахти Манила шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда. 

    2016-06-05 17:58:16679
  1. Баҳринисо Олимпиада сари одимламоқда
    Баҳринисо Бобоева шу йилнинг 18 августидан 2 сентябрга қадар Индонезиянинг Палембанг шаҳрида бўладиган XVIII Осиё ўйинларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.
    2018-06-18 10:00:37634

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz