NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"ЭЛОБОД"ДА СУННАТ ТЎЙЛАРИ 21:18 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов сўзга чиқиб, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик, мана шундай бунёдкорлик ва меҳру саховат ишлари энг аввало, Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган халқпарвар сиёсатнинг амалдаги ифодаси эканини таъкидладилар.

Батафсил
Наманганда "Миллий кутубхона" лойиҳаси ишга тушди 21:11 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

"Миллий тикланиш" партиясининг бу каби лойиҳалари  инсонлар қалбига ёруғлик ва илиқлик киритадиган, оқ билан қора, яхшилик билан ёмонликнинг фарқини онгли равишда англатишга ёрдам берадиган – китобнинг қадрланишига, китобхонлик маданиятининг юксалишига, ёшларнинг эса маънан баркамол бўлиб вояга етишига хизмат қилади.

Батафсил
ТАҲРИРИЯТЛАРДАГИ КЎҲНА АКСИОМА: ЁКИ ЭСКИ ҲАММОМ, ЭСКИ ТОСДАН ҚАЧОН ВА ҚАНДАЙ ҚУТУЛАМИЗ? 20:49 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

“Номзод қўллаб-қувватланди”, “Фаровонликка хизмат қилади”, “Автомактаб очилди”, “Тадбиркорлар дастурхон ёзишди” (“НАМАНГАН ҲАҚИҚАТИ”, 24-сон) сингари сийқа сўзлар ўқувчи диққатини тортиш ўрнига зериктиради. Юқорида санаб ўтилган нуқсонлар эса нашр шакл-шамойилини ўта ночор қилиб кўрсатади. Бундай камчиликлар вилоятнинг бош нашрида ҳам учраётгани эса фаолиятга жиддий ёндашувни талаб қилмоқда.

Батафсил
Мустаҳкам қўрғонимиз бут бўлсин 14:03 24/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Йиллар давомида йиғилган маблағларни бир кунда совуриш мантиқсизлик эканини юртдошларимиз ҳам англаб етмоқдалар. Бу борадаги саъй-ҳаракатларимиз юрт равнақи, жамият ривожи, оилалар мустаҳкамлигига хизмат қилиши шубҳасиз.

Батафсил
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси танлов эълон қилади. 19:25 09/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси Наманган шаҳар давлат ҳизматлари марказининг (аввалда “Карбонам” МЧЖга қарашли бўлган) янги биносини жиҳозлаш учун мебел ва жиҳозлар харид қилиш бўйича ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар ўртасида танлов эълон қилади.

Батафсил

Наманганлик болажонларнинг Самарқанд сафари: Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мангу қўнимгоҳи зиёрат қилинди!

Июнь 16
20:49 2017

Бугун бутун дунё жонажон  Ўзбекистонимиздаги янгиланиш ва юксалишларни ҳар қачонгидан диққат билан кузатмоқда. Айниқса,  ер юзининг сайқали аталмиш қадим ва навқирон Самарқанд олам элларининг нигоҳини ўзига тортган. Буюк аждодларимиз қаторасида муҳтарам Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг мангу қўнимгоҳи ҳам айни шу азим шаҳарда жойланган.

Муттасил оқ атиргулларга бурканган муборак сағана  айни кунларда ҳам зиёратчилар билан гавжум.

26-Меҳрибонлик уйи тарбиячи ва тарбияланувчиларидан иборат 42 зиёратчи Самарқандга сафарни Ангрен-Поп йўналишидаги поездда бошлашди.  Саёҳатчиларнинг аксарияти поездга илк бор чиқишганди. Попдаги темирйўл бекатидан белгиланган вагонларга ўтиришганидаёқ болажонларнинг ҳайрати чексиз, завқи баланд эди. Йўлдаги манзаралар, айниқса, Қамчиқ довонидаги 19 километрли  туннел, янги юк омбори ва вокзаллар теварагидаги ободонлаштириш ишлари тарбияланувчилар таассуротларини бойитиб борди.

- Роҳатижон поезд билан азим шаҳар Самарқандга кириб борганимизда рангин чироқлардан ўзига хос сеҳр касб этган фавворалар, нур қўйнидаги кўча ва хиёбонлар тароватидан  яшнаган, сирли гумбаз ва  нақшинкор миноралар оқшом оғушида эди, - дейди тарбиячи Аброр Собиров. – Самарқандликлар  бизни «Golden dragon» автобусида кутиб олишди. «Азия» меҳмонхонасидаги шароитлардан баҳраманд бўлдик.

Ислом ота хобгоҳи, у киши туғилиб, вояга етган хонадон, ўқувчилик йиллари кечган 21-сонли мактаб. Уч кун давомида афсонавий  Регистон мажмуасидаги зиёратгоҳлар, Шоҳи Зинда, Гўри Амир, Улуғбек расадхонаси, Ҳазрати Дониёр мақбараси, Имом Бухороий зиёратгоҳи, бу ердаги масжид, кутубхоналар, хорижлик сайёҳларнинг ҳайрат ва ҳавасга тўла нигоҳлари болажонларда  унутилмас таассуротлар қолдирди.

-Вилоятимиз раҳбарияти, шахсан ҳокимимиз, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоровга жамоамиз номидан  ташаккур изҳор қиламан, - дейди Меҳрибонлик уйи директори Дилором Абдураҳимова.  – Уларнинг эътибор ва ғамхўрликлари билан Самарқандга уюштирилган саёҳатимиз давомида муқаддас қадамжоларга  зиёратларнинг нақадар катта тарбиявий таъсир кучига эгалигини янада чуқур ҳис этдим.

Меҳрибонлик уйи зиёратчилари қадим шаҳар раҳбарияти томонидан алоҳида эътиборга муносиб кўрилди. Айниқса, Самарқанднинг дунёга донғи кетган обинони билан сийланган лаҳзаларидаги изҳорлар унутилмасдир.

Мавзуга оид

  1. ГАЗ-БАЛЛОН УСКУНАСИ ЎРНАТИЛГАН АВТОМОБИЛЛАРГА МАХСУС БЕЛГИ ҚЎЙИШ ТАКЛИФ ҚИЛИНДИ

    Ягона интерактив давлат хизматлари порталида сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефть гази ёки дизель ва газсимон ёнилғи аралашмасида юрадиган автотранспорт воситаларининг техник хавфсизлиги ва ёнғинга қарши ҳимояси бўйича кўрсатмаларни тасдиқлаш бўйича лойиҳа муҳокама қилинмоқда, деб ёзади “Uz24.uz”

    2016-05-29 18:39:45840
  1. Парламент раҳбарлари Наманганга ташриф буюради

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тавсиясига биноан жорий йилнинг 1 февралидан

    2017-01-29 14:59:251507
  1. “ТЧК” бари Beeline Club карталари эгаларига чегирмалар тақдим этади

    Энг йирик алоқа оператори Beeline Gold ва Platinum имтиёз карталари эгалари Beeline Club ҳамкори – “ТЧК” баридан 15% va 20% чегирмадан фойдалана олишлари ҳақида маълум қилади.

    2016-12-15 12:18:181449
  1. БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ХОТИРАСИГА
    Эртанги кун бизники, марра бизники! Ислом КАРИМОВ.
    2017-01-30 11:22:49606
  1. 100 ёшдан ошган 14 нафар фуқаро «Шуҳрат» медали билан тақдирланди

    Президент 100 ёшдан ошган 14 нафар фуқарони «Шуҳрат» медали билан тақдирлади.

    2016-08-25 16:36:12685

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz