NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
УЧ АВЛОДДАН УЧГАН ГИЛАМ... ёҳуд Бургутали Рапиғалиев хонадонида сақланаётган асори-атиқалар 12:10 22/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўрганишлар мобайнида турли йилларда қўл меҳнати орқали тўқилган, авлодлар томонидан асраб авайлаб келинаётган гиламларга дуч келдик. Улар орасида ўтган даврларда вилоятимизга совға тариқасида келтирилган гиламлар ҳам бор. Масалан, Поп туманидаги хонадонларда олиб борилган ўрганишлар натижасида фуқаро Бургутали Рапиғалиевнинг уйида бир неча йиллардан буён осори-атиқалар сифатида сақланиб келинаётган ҳамда ўзга мамалакатлардан совға тариқасида тақдим этилган гиламларни учратдик.
Батафсил
Жаҳон чемпионатида ишлаган ҳакамлар Наманганга келади 19:39 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) келгусидаги бир қатор масъулиятли учрашувларни бошқариб бориш учун яқиндагина Россия яшил майдонларида ўтказилган “Жаҳон чемпионати-2018” ўйинларида ҳакамлик қилган рефериларни Ўзбекистонга таклиф этди.
Батафсил
Мулоҳаза учун мавзу: "Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонунни такомиллаштириш вақти келди-ми? 18:08 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Албатта, юрагида Ватан туйғуси жўш урган одам бундай ватанпарварликка, бирдамликка чорловчи давлат рамзлари акс этган эсдалик совғаларинижон дилидан яқинларига ҳам улашади. Ваҳоланки, давлат байроғи акси туширилган бундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш юқоридаги қонун билан тартибга солинмаган.
Батафсил
"Сен менга тегма, мен сенга тегмайман" қабилида иш юритиш вақти ўтди 16:56 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жарима 50 минг сўм” деган ёзувга кўзим тушарди. Лекин одамлар ҳеч парво қилмай чиқинди ташлайверарди. Жарима 500 минг сўмга кўтарилганда ҳам одамлар чиқинди ташлашда давом этаверди. Бир куни кутилмаганда ўша ерда “Ахлат ташлаган ахлатдек хор бўлсин” деган ёзув пайдо бўлди. Не ажабки, одамлар шундан сўнг бу ерга чиқинди ташлашни бас қилди.
Батафсил
Олий Мажлис депутати "тонировка"га белгиланган нархни ноҳақлик ва адолатсизлик деб атади 15:45 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Ноҳақлик, адолатсизлик, табақалаштириш....дискриминация... Умид қиламизки халқнинг асосли эътирозларидан кейин нега айнан бундай нархлар белгиланганлиги борасида аниқ ва асосли тушунтиришлар берилади. Конституциявий суднинг ҳам муносабатини кутиб қоламиз”, - дея муносабат билдирган Элдор Туляков.
Батафсил

Наманганлик маърифатпарвар тадбиркор хайрия китоб фондига асос солди

Июль 03
19:48 2018
Чинакам зиё чашмаси ва инсонларни эзгуликка чорлйдиган китоб ва китобхонликни кенг тарғиб қилиш ҳамда шу орқали халқимиз, хусусан ёш авлод маънавиятини ошириш, уларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади.
Жамоатчилик орасида маърифатпарвар тадбиркор сифатида ҳурмат қозонган маънавият тарғиботчиси, халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати, O’zLiDeP фаоли Маъруфжон Мўминов ҳам айни шу хайрли мақсадларни кўзлаган ҳолда “Маърифат китоб олами” хайрия жамоат фондига асос солди.
Фуқаролар, шу жумладан кам таъминланган оилаларни маънавий-маърифий, бадиий адабиётлар билан таъминлаш, мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, лицей, коллежлар, маҳаллаларда китоб акцияларини ўтказиб бориш, меҳрибонлик уйлари, ногиронлар, саховат уйларида кутубхоналар ташкил этиш, акциялар уюштириш, аҳолининг китоб мутолаасига бўлган интилишини кучайтириш сингари устувор вазифаларни ўз олдига қўйган мазкур янги фондга яқинда Наманган вилояти адлия бошқармаси томонидан давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома топширилди.
Фонднинг васийлик кенгаши раиси Маъруфжон Мўминовнинг маълум қилишича, “Маърифат китоб олами” хайрия жамоат фонди ижодкорларнинг китобларини нашр этилишига кўмаклашиш; турли йўналишларда қонунчиликда белгиланган тартибда ўқув марказлари очиш асносида моддий имконияти чекланган оилалар фарзандлари учун бепул қўшимча таълим олиш ва ҳунар ўрганиш имкониятларини яратиш; кенг омманинг бепул фойдаланишига имкон берадиган “Адабиёт уйлари” ташкил этиш; республикамиз ва чет эллик адиблар иштирокида адабий кечалар ўтказиш; олий таълим даргоҳларида намунали баҳоларга ўқиётган, кам таъминланган оилалар фарзандларига таълим контракт тўловларини амалга ошириш учун грантлар жорий этиш каби бир қатор хайрли ишларни амалга оширишни устувор вазифалар сифатида белгилаб олган.
 
Нигора Жалолова,
Наманган юридик коллежи ўқитувчиси.

Мавзуга оид

  1. Донёр Ғоиповнинг хайрия концертлари (фото)

    Тошкент шаҳридаги меҳрибонлик уйлари, имконияти чекланганлар муассасалари, ногиронлар интернатларида эстрада хонандаси Донёр Ғоипов ўзининг хайрия концертларини давом эттирмоқда.

    2016-10-03 08:49:25764
  1. Норинда кўп минг китоб фондига эга кутубхона очилди

    Наманган вилояти Норин туманида матбуот ва ахборот кутубхона маркази ўз фаолиятини бошлади. 82 минг 400 дан зиёд бадиий адабиётлар мавжуд. Шунингдек, бинода туман ҳокимлигининг “Норин овози” газетаси таҳририяти, электрон мутолаа хоналари ва ёш ижодкорлар тўгараги ҳам жойлашди.

    2018-05-16 19:11:291370
  1. Тадбиркор қизлар

    Наманганда ўтказилган “Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси” танловининг вилоят босқичида уч йўналиш бўйича 36 ёш тадбиркор иштирок этди. 

    2016-07-23 14:17:511000
  1. ЎЗБЕКИСТОНЛИК ЙИГИТ НОЁБ ҚОБИЛИЯТИ БИЛАН РОССИЯНИНГ “ҒАРОЙИБ ОДАМЛАР” КЎРСАТУВИДА БАРЧАНИ ҲАЙРАТГА СОЛДИ(ВИДЕО)

    Ўзбекистонлик Ҳусниддин Исмоилов “Россия 1” телеканалидаги “Ажойиб одамлар” (“Удивительние люди”) лойиҳасида иштирок этди. 

    2016-10-10 13:42:30789
  1. Наманганлик ёш гимнастикачилар

      Наманган вилояти “Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби”да 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остида 2007-2012 йилларда туғилган қизлар ўртасида Бадиий гимнастика спорт тури бўйича мусобақа юқори кайфиятда ўтказилди.

    2016-07-09 09:42:28962

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz