NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги "Очиқлик индекси"да етакчи бўлди 15:36 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Очиқлик индекси” рейтингида ҳокимиятлар миқёсида Наманган вилояти ҳокимлиги умумий ҳисобда Тошкент шаҳри ҳокимлигидан (72,07 балл) сўнг иккинчи, вилоятлар ўртасида эса 65,82 балл билан фахрли 1-ўринни эгаллади.
 
Батафсил
Шота Арвеладзе Намангандаги стадионни нега танқид қилди? 12:25 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
- “Навбаҳор” жамоаси ўз ўйини кучайтириши, умуман, ўзбек футболи ривожланиши учун аввало, майдонларни яхшилаш керак. Чунки футболни майдонда ўйналади, - деди "Пахтакор" клуби бош мураббийси Шота Арваладзе.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Чортоқнинг олис ҳудудида аҳоли муаммоларини ҳал этмоқда 11:56 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Партия томонидан аҳоли хонадонларида амалга оширилаётган “Уйма-уй” лойиҳасида ҳамда жойларда депутатлар иштирокида ўтказиб келинаётган “Сайёр қабул”лар давомида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Батафсил
Билдириш эълонлари 11:38 18/09/2018
Батафсил

Наманганлик Меҳриноз Аббосова Ўзбекистон Ижодкор ёшлар уюшмаси раиси этиб тайинланди

Июль 19
10:17 2017

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи таркибида Ижодкор ёшлар уюшмаси ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг шу йил 30 июндаги ёшлар қурултойида сўзлаган нутқи мамлакатимиз ёшлари интилишларига янги ўзанлар очди.

Нафақат иқтидорли фаол ёшларни, балки чекка ҳудудларда иш ва ўқиш жойига эга бўлмаган йигит қизлар учун ҳам  янги майдонлар очди.

Ўз иқтидори  билан  танилган ёшлар  ўз тенгдошларини ҳар томонлама фаолликка ундовчи янгича шижоат билан фаолиятга киришдилар.

Президентимизнинг Тошкент шаҳрининг Юнусобод мавзесида фаол ёшлар вакиллари билан учрашуви ёшларимизнинг  чин маънодаги суянчи ва таянчи сифатида қайта ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолият механизмини янгича қувват билан  мустаҳкамловчи тузилмалар жорий этиш бўйича амалий қадамларга асос бўлди.

Ижодкор ёшлар уюшмасининг   раиси этиб Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси, Ўзбекистон Жаҳон тиллари университети талабаси Меҳриноз Аббосова раис этиб тайинланди.

Анвар ИКРАМОВ.

Мавзуга оид

  1. Ғанижон Ортиқов “Нуроний” жамғармаси Наманган вилоят бўлими раиси этиб сайланди

    Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Фахрийларини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлди.

    2016-06-15 08:47:472223
  1. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси танлов эълон қилади

    Халқимиз ва миллатимиз бадиий тавсиф этилган, инсоннинг улуғворлиги ифодаланган, мамлакатимизда жорий йилда эл-юрт фаровонлиги ва инсон мафаатларининг юксалиши борасида амалга оширилган ишлар бадиий маҳорат билан тасвирланган янги шеърларнинг ёзма ва электрон нусхаси шу йилнинг 10 октябригача Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Шеърият кенгашида қабул қилинади ва танлов асосида китобга киритилади.

    2017-10-03 11:51:392831
  1. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

    Бугун Ўзбекистон Президенти вазифасини вақтинча бажарувчиси тайинланиши эълон қилинган эди, деб хабар беради «Sputnik».

    2016-09-08 17:06:051316
  1. Наманганлик ёш гимнастикачилар

      Наманган вилояти “Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби”да 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остида 2007-2012 йилларда туғилган қизлар ўртасида Бадиий гимнастика спорт тури бўйича мусобақа юқори кайфиятда ўтказилди.

    2016-07-09 09:42:281009

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz