NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"ЭЛОБОД"ДА СУННАТ ТЎЙЛАРИ 21:18 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов сўзга чиқиб, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик, мана шундай бунёдкорлик ва меҳру саховат ишлари энг аввало, Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган халқпарвар сиёсатнинг амалдаги ифодаси эканини таъкидладилар.

Батафсил
Наманганда "Миллий кутубхона" лойиҳаси ишга тушди 21:11 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

"Миллий тикланиш" партиясининг бу каби лойиҳалари  инсонлар қалбига ёруғлик ва илиқлик киритадиган, оқ билан қора, яхшилик билан ёмонликнинг фарқини онгли равишда англатишга ёрдам берадиган – китобнинг қадрланишига, китобхонлик маданиятининг юксалишига, ёшларнинг эса маънан баркамол бўлиб вояга етишига хизмат қилади.

Батафсил
ТАҲРИРИЯТЛАРДАГИ КЎҲНА АКСИОМА: ЁКИ ЭСКИ ҲАММОМ, ЭСКИ ТОСДАН ҚАЧОН ВА ҚАНДАЙ ҚУТУЛАМИЗ? 20:49 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

“Номзод қўллаб-қувватланди”, “Фаровонликка хизмат қилади”, “Автомактаб очилди”, “Тадбиркорлар дастурхон ёзишди” (“НАМАНГАН ҲАҚИҚАТИ”, 24-сон) сингари сийқа сўзлар ўқувчи диққатини тортиш ўрнига зериктиради. Юқорида санаб ўтилган нуқсонлар эса нашр шакл-шамойилини ўта ночор қилиб кўрсатади. Бундай камчиликлар вилоятнинг бош нашрида ҳам учраётгани эса фаолиятга жиддий ёндашувни талаб қилмоқда.

Батафсил
Мустаҳкам қўрғонимиз бут бўлсин 14:03 24/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Йиллар давомида йиғилган маблағларни бир кунда совуриш мантиқсизлик эканини юртдошларимиз ҳам англаб етмоқдалар. Бу борадаги саъй-ҳаракатларимиз юрт равнақи, жамият ривожи, оилалар мустаҳкамлигига хизмат қилиши шубҳасиз.

Батафсил
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси танлов эълон қилади. 19:25 09/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси Наманган шаҳар давлат ҳизматлари марказининг (аввалда “Карбонам” МЧЖга қарашли бўлган) янги биносини жиҳозлаш учун мебел ва жиҳозлар харид қилиш бўйича ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар ўртасида танлов эълон қилади.

Батафсил

Наманганлик муаллима Раҳимахон Жўраеванинг ҳаёт йўллари (видео)

Октябрь 12
13:37 2017

Илм кишиси   ўзидан нур-ёғду таратувчи чироққа ўхшатилади. Айнан ўқитувчи-мураббийларни  руҳият муҳандислари,  дейиш ҳам гўзал бир таърифдирки, ҳеч кимга малоли йўқ. Замондошимиз, инглиз ва немис тили фанлари ўқитувчиси, "Дўстлик" ордени ва "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи" унвони соҳибаси Раҳима Жўраевани  ташналар чанқоғини қондирувчи зилол бир булоққа ўхшатгимиз келди. Ижодий  ҳамкоримиз «Ijodim.uz» сайти  Раҳимахон Жўраева ҳақида очерк видео кўрсатув тайёрлади.

Бунинг ўзига хос сабаблари бор. Наманганимизнинг Мингбулоқ аталган туманида туғилиб вояга етган мақоламиз қаҳрамони халқ таълими тизимида фаолият юрита-ётганларнинг энг олдинги сафида бораётганлардан бири. Истиқлол имкониятларидан  самарали фойда-лангани боис Япония, Германия, Корея, Прага, Австрия, Париж, Испа-ния, Италия, Голландия, Люксимберг сингари 18 та давлат шаҳарларида бўлиб, касбий тажрибасини бойитди ва ўз тафаккур кенгликларини нурлантиришга эришди.

Бу кунларга етгунча, қанчадан қанча қийинчилигу заҳматларни, ўзлигини ва қалб  орзуларини йўқот-маган ҳолда  енгиб ўтишига  тўғри келган. Оддий деҳқон, қўли гул  новвой раҳматли Бўстонқул ота  ва Бултуржон ая оиласида икки ўғлон-дан кейин  тилаб олинган қизалоқ,  чўлдай  қумлоқ  ер тафтини яланг оёқлари орқали ҳис этиб улғайди. Ақлини таний бошладики,  тирик-чилик тақазоси билан оилада шакл-ланган режимга риоя қилишга мажбу-рият ҳис этди. Уззукун дала юмуш-ларидан ортмайдиган Бўстонқул ота ва Бултуржон ая кечки овқатдан сўнг қушмижозлик билан  бирозгина мизғир-мизғимас хамир қоришади. Тун кечалар тандирга ўт ташлаб саҳари мардонда  саватларни нон билан тўлдиришади. Бу юмушларда жажжигина Раҳиманинг ҳам  хоҳиш-бехоҳиш улуши бўларди.

-Меҳнат қандай бўлишидан қатъий назар барибир одам боласи учун энг буюк таскин,-дейди  Раҳимахон болалик паллаларини эслаб.               

-Мактабдаги дарслар тугаши билан уйга тезроқ келиш, ўртоқлари билан наридан-бери ўйнаб куймалашгач, уйга вазифаларни бажариш, кечки овқатга уннаш, эртароқ уйқуга ётиб, дам олишга улгуриш ва яна  тун кечалаб ота-онаси билан новвойлик-нинг завқи ва қийноқларидан четда қолмаслик одатига айланганди.

Оиладаги қайноқ меҳнат муҳити  фарзандларнинг илмга  муносаба-тини мустаҳкамлади. Ота-онасининг орзуларига монанд тўнғич акаси Мардонқулнинг энг аълочи йигит сифатида  қишлоқда шуҳрат қозониши, Исломқул акасига ҳам намуна эди. Ўқишда ибрат кўрсатиш эстафетасини Раҳима укаси ва сингилларига ҳам  шараф машъаласи  қадар масъулият билан тақдим этди.

қишлоқ мактабида  немис тили фани бўйича Раҳимага етадиган ўқувчи топилмасди. Ўқитувчиларининг ишончи билан фан олимпиадаларида ҳам  йилдан йилга муваффақиятлар қозонди.

Ниҳоят,  1976-1981 йилларда Наман-ган Давлат педагогика институти (ҳозирги НамДУ) чет тиллар факуль-тетининг немис тили йўналиши бўйича ўқитувчи квалификацияси билан  имтиёзли дипломни қўлга киритди.

Наманган шаҳридаги 39-ўрта мактаб-да инглиз тили ўқитувчиси сифатида фаолият  бошлаган Раҳима Жўраева ўқувчиларга тил ўргатиш бўйича ўзига хос педагогик ёндошувлари, новатор-лик фазилатлари билан эътибор қозонди.

Тақдир йўлини Бурхониддин Икромиддинов билан боғладики, оила бекаси, аёл, оналик шарафини ҳам нияту интилишларига  монанд зийнатлашга муваффақ бўлди. 

Тўнғич ўғли Дониёр  Германиянинг "BMW" компаниясида иқтисодчи. Немис, испан, инглиз, рус тилларини аълога ўзлаштирган. Келини-стоматолог врач Нигорахон билан Мюнхень шаҳрида истиқомат қилишмоқда. Элёр Япониянинг "Нагоя" университети тамомлади. Япон, араб, инглиз, немис, рус тилларини ўрганишга эришган. Элёрнинг соғинчида Раҳима онанинг қалбида  келин орзуси бор. Қизи Зумрад  Мингбулоқдаги 14-умумтаълим мактаби ўқувчиси. У ҳам ҳозирданоқ рус ва инглиз тилларини пухта ўрганишга эришмоқда.

Бугун Раҳима опанинг кўксидаги "Ўзбекистон Халқ таълими аълочиси" нишони, "Дўстлик" ордени, "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи " унвони белгиси қаторида "Мустақилликнинг 25 йиллиги" эсдалик нишони ҳам чарақлаб турибди.

-Мен ҳеч қачон ҳаётимдан нолиган эмасман. Ҳеч бир мақсадга қийин-чиликсиз эришилмаслигини ҳамиша юрагимдан ҳис этаман. Меҳнатларим муносиб тақдирлангани, ҳурмат ва иззат кўрсатилаётганидан бахти-ёрман. Фақат бир ўкинчим юрагини тимдалайди. Раҳматли турмуш ўртоғим Бурхониддин ака фарзан-дларимиз камолидан баҳра ололмай ўтиб қолдилар.

Мустақил Ўзбекистонимиздаги юксалишлар, хусусан таълим тизимидаги  имконлар тинимсиз ишлашга изланишларга ундайверади. Ривожланиш йўлидан дадил бораётган жонажон Ўзбекистонимизга муносиб бўлиш ҳар биримиз учун ҳам қарз, ҳам фарз.

Айни вақтда Мингбулоқ туманидаги 13-сонли умумтаълим мактабида ёш авлодга  немис ва инглиз тилларида сабоқ бераётган  Раҳима Жўрае-ванинг хотиржам ва дадил ҳолатда айтган  сўзлари кўнгилларга ёруғлик жарангини олиб киради. Шундай замондошлар ҳақида шунчаки ёзиб бўлмайди хайрату завқим сўзга, сўзларим шеърга кўча бошлади:

Бу аёлнинг сўзларида сеҳр бор,

Кўзларида меҳр бор бу аёлнинг.

Юрагидан айтган сўзи жарангдор,

Оқ гулларга ўралади хаёлинг.

Бу аёлни фаришта тавоб этган,

Ғайратида ҳилпирар юрт байроғи.

Ишончию журъатидан сочар шаън-

Мингбулоқнинг яна минг бир булоғи.

Носир АББОС,

Раҳимжон ИРИСОВ,
Санжарбек ҲАМИДОВ,
Нозимжон ҲОЖИЕВ.

Мавзуга оид

  1. Дониёр Ғоипов: Ҳаёт қўшиқлари

    Дониёр Ғоиповни кўпчилик яхши танийди. Бу ижодкор ўзининг кўплаб ранг-баранг қўшиқлари билан қўшиқсеварлар эътиборига тушган.

    2016-07-28 17:54:32874
  1. Наманганлик ёш гимнастикачилар

      Наманган вилояти “Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби”да 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остида 2007-2012 йилларда туғилган қизлар ўртасида Бадиий гимнастика спорт тури бўйича мусобақа юқори кайфиятда ўтказилди.

    2016-07-09 09:42:28873
  1. «Ўзавтойўл» Автомобиль йўллари давлат қўмитасига айлантирилади

    Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Йўл-қурилиш ишларининг сифати устидан назорат олиб борадиган Давлат инспекцияси ташкил этилиб, Республика йўл жамғармаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсундирилади.

    2017-02-16 09:05:32371
  1. «Гарчи шунча мағрур турса ҳам, пиёлага эгилар чойнак». Эркин Воҳидов ўқиган шеърлар (видео)

    «Мендан нима қолар? Икки мисра шеър…», — деб ёзганди шоир Муҳаммад Юсуф. Ҳафтанинг бошида — 30 май, душанба куни ўзбек халқининг забардаст шоирларидан бири, мустамлака даврида миллатини улуғлашга ўзида куч топа олган Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов вафот этди.

    2016-06-05 12:42:541075

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz