NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Наманганлик Муҳаммадқодир Ўсмирлар Олимпиадасида совриндор бўлди!

Октябрь 17
18:02 2018
Аргентинанинг Буэнос-Айресда шаҳрида ўтказилган III ўсмирлар Олимпия ўйинларида оғир атлетика бўйича Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Наманган вилояти вакили Муҳаммадқодир Тоштемиров юксак маҳорат кўрсатиб, нуфузли мусобақанинг кумуш медалини қўлга киритди.
 
Баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси иштирокини бошлаб берган 77 килограмм вазн тоифасидаги атлетимиз Муҳаммадқодир даст кўтаришда 140 килограмм, силтаб кўтаришда эса 168 килограмм тошни ўзига бўйсундирди. Умумий ҳисобда 308 килограмм натижа қайд этган иқтидорли спортчимиз ғолиблик шоҳсупасининг иккинчи поғонасига кўтарилди. Ушбу йўналишда олтин медалга арманистонлик спортчи эга чиққан бўлса, мисрлик рақиб ўз ҳисобига бронза медални ёздириб қўйди.
 
“- Ўсмирлар Олимпиадасига жиддий тайёргарлик кўргандик. Арманистон ва Мисрдан ташриф буюрган рақибларим кучли ҳисобланарди. Атиги 1 килограмм фарқ билан мағлуб бўлганим бироз аламли бўлди. Аммо Олимпиада кумуш медаль олганимдан хурсандман. Олдинда кўплаб мусобақалар бор. Мен ўз устимда ишлаб, янада маҳоратимни тоблашим керак. Ўсмирлар Олимпиадасининг кумуш медалини қўлга киритиш орқали, мен орзуларимдан бирини амалга ошира олдим. Қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат”, – дея қайд этган Муҳаммадқодир.
 
Маълумот ўрнида, Муҳаммадқодир Тоштемиров 2001 йилда Янгиқўрғон туманида туғилган. Тумандаги 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабининг оғир атлетика бўйича тўгаракларида иштирок этиб, тобланган. Биринчи мураббийси Мирзоҳид Турғунов ҳисобланади. Дарвоқе, 17 ёшли спортчининг салмоқли ғалабаларида Наманган вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда вилоят оғир атлетика федерациясининг ҳам муносиб ҳиссаси борлигини айтиб ўтиш жоиз.
 
Оқилхон Дадабоев,
“Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали бош муҳаррири.

Мавзуга оид

  1. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Осиё чемпионатига борадиган таркиби маълум

    15 сентябрь – 2 октябрь саналари давомида Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичи учун Ўзбекистон U-16 терма жамоаси таркиби маълум.

    2016-09-05 12:55:13749
  1. Ҳамюртимиз Осиё чемпионатида совриндор бўлди

    Въетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида енгил атлетика бўйича 1997-98 йилларда таваллуд топган спортчилар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида бугун учинчи кунги баҳслар ўтказилади. 

    2016-06-05 17:50:371084
  1. Тбилисидаги 48-халқаро кимё олимпиадасида ўзбекистонлик иштирокчилар 3та медални қўлга киритишди

    Муҳтарам Президентимиз томонидан таълим соҳасини ривожлантириш, уни тубдан ислоҳ қилиш, чуқур билимга эга бўлган юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ватанпарварлик, инсонпарварлик, миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбияланган, илғор дунёқарашга эга, мустақил фикрловчи баркамол инсонларни шакллантириш устувор вазифа этиб белгилаб берилган.

    2016-08-02 14:13:25967
  1. Наманганлик ёш гимнастикачилар

      Наманган вилояти “Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби”да 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остида 2007-2012 йилларда туғилган қизлар ўртасида Бадиий гимнастика спорт тури бўйича мусобақа юқори кайфиятда ўтказилди.

    2016-07-09 09:42:281075

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz