NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Президент фармони амалда: "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади 16:02 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
"Наманган" эркин иқтисодий зонасининг асосий вазифаси ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш.
Батафсил
МИБ намунали истеъмолчиларни рағбатлантирмоқда 18:34 15/02/2019
{$info.title|escape:'html'}

Саидметовлар хонадонига яқинда Мажбурий ижро бюроси Наманан вилояти бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси эълон қилинди.

Батафсил
Президент қарорини ўқиб: Қучоқ очиб, халқ ичига борайлик! 17:43 15/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимиз ижодкор зиёлилар билан учрашдию, ҳамма нарса яхшилик томон ўзгарди-қолди. Матбуот ва ахборот бошқармаси ҳам, журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳам муқим маошлик бўлдилар. Хизмат автомашиналари  туфайли “оёғимиз олтита” бўлиб қолди.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Наманганда нималарга эриша олди? 21:03 14/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлди.
Батафсил
Бузоқнинг югургани: ДХХ чегарада миллионлаб сўмлик "контрабанда"ни тўхтатиб қолди 17:53 14/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Юртимизга ноқонуний равишда кириб келаётган ёки олиб чиқиб кетилаётган ҳар қандай маҳсулотлар ҳуқуқий органларнинг доимий назоратида.
Батафсил

Наманганлик Сарвиноз "Ўзбекистон баҳори"да барчани лол қолдирди

Май 05
14:45 2018

Юртимизда ёш авлодга яратиб берилаётган қулай шарт-шароитлардан кўзинг қувнайди киши. Ёшларни ҳар жабҳада ўзини намоён этаётгани эса имкониятлардан оқилона фойдаланаётганидан нишона.

Билимга чанқоқ ва иқтидорли ўғил-қизлар учун Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида “Ўзбекистон баҳори” ижод фестивали ташкил этилди. Унда олтита йўналиш бўлиб, ҳар бир вилоятдан бир нафардан вакил қатнашди. Қувонарлиси, фестивалда публицистика йўналишида Наманган давлат университети талабаси Сарвиноз Адашалиева ҳам иштирок этди.

Эътиборлиси шундаки, у журналистика соҳасининг усталари ва шу соҳага қизиққан тенгдошлари билан турли шартлар асосида беллашиб, фахрли учинчи ўринни қўлга киритди.

- Сарвинознинг мутахассислиги иқтисодиёт бўлишига қарамай, унинг журналистикага меҳри баланд. Буни оммавий ахборот воситаларидаги доимий чиқишларидан ҳам сезиш мумкин. Университетдаги вазифалардан ортиб, қаламини чархлаётгани қувонарли, албатта. Бутун республика бўйича вилоятимиз шаънини ҳимоя қилиб, ғолиблар сафида эътироф этилгани вилоятда истеъдодли талабалар кўплигидан ёрқин далолат беради, – дейди Наманган давлат университети ижтимоий-иқтисодий факультети маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Рустам Имомов.

Жавлон Абдуллаев,

Наманган давлат университети талабаси.

 

Мавзуга оид

  1. Академик Турсунбай Рашидов билан учрашув Наманганлик ёшлар ҳаётида ўчмас из қолдирди

    Ҳаётда ижтимоий, иқтисодий, маданий ва бошқа жабҳаларда тараққиётнинг юзага келиши бевосита илм-фан тамаддуни, янги илмий кашфиётлар, ихтиролар, яратувчилик ва бунёдкорликлар билан боғлиқ кечади. Бошқача айтганда, илм-фан ривожисиз, ютуқларисиз дунё тамаддунини ҳам, ҳаёт барқарорлигини ҳам, башарият камолотини ҳам тўла тасаввур қилиб бўлмайди.

    2017-07-03 08:18:372943
  1. Наманганлик ёш гимнастикачилар

      Наманган вилояти “Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби”да 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остида 2007-2012 йилларда туғилган қизлар ўртасида Бадиий гимнастика спорт тури бўйича мусобақа юқори кайфиятда ўтказилди.

    2016-07-09 09:42:281180
  1. Ҳиндистонни лол қолдирган ўзбек шахматчи

    Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида 2017 йил 3 январь куни якунланган

    2017-01-05 17:34:46665
  1. «Навбаҳор»: Қўқондаги ўйин 16.00да бошланади

    1 октябрь куни “Навбаҳор” 24-тур доирасида Қўқонда “Қўқон-1912” жамоаси меҳмони бўлади.

    2016-09-29 17:30:29879

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz