NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Иш ҳақидан ушланадиган даромад солиғи соддалашади(ми?) 20:45 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Солиқ тизимини соддалаштириш борасида киритилган қулай ўзгаришларга кўра, 2019 йил 1 январдан эътиборан жисмоний шахслар даромад солиғининг 12 фоизлик ягона ставкаси, 12 фоизлик ягона ижтимоий тўлов ставкаси жорий этилади. Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бекор қилинади.
Батафсил
Ёшлар иттифоқи менга умид ва ишонч берди 20:05 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгашининг рамзий сертификати республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, олий таълим муассасаларининг кундузги таълимида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган чин етим, ногирон, ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ва Меҳрибонлик уйида тарбияланган 7 нафар талабага талим гранти сертификати ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Батафсил
Зафар Мусабоев ва "Нефтчи" яна чемпион! 18:08 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мусобақалар давомида рақиблар дарвозасига 25 та гол урган «Нефтчи» жамоаси ҳужумчиси Раҳматулло Қаҳҳоров мавсум тўпурари деган номга эга чиқди. Зафар Мусобоев бошчилигидаги "Нефтчи" футболчилари қаторасига иккинчи бор ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Батафсил
Европа чемпионлар лигаси қуръаси: Нимчорак финалда кимлар ўйнайди? 20:42 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун (2018 йил, 17 декабрь куни) Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг нимчоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Батафсил
Оила – жамият таянчи, саодат қасридир! 19:46 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ислом дини ўз аёлига яхши муносабатда бўлган эркак кишини инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Шу билан биргаликда оила раҳбари бўлмиш эр ўз аёлининг баъзи бир камчиликларига кўз юмишга буюриб, оилани бардавом бўлишини кўзлаб, уларга панду насиҳат қилишни тавсия қилади. 

 

 
Батафсил

Наманганлик Шоира ихтиро қилган сиропдан диабетни даволашда импорт ўрнини босувчи маҳсулот тайёрлаш мумкин. Инвестор борми?

Январь 16
11:58 2018

Наманганда “Ўзбекистон аёлларининг 100 энг яхши инновацион лойиҳаси” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.  Унда қиз ва аёлларимиз  турли соҳаларни қамраб олган йигирмага яқин инновацион лойиҳаларни намойиш этишди.

Номинациялар бўйича тақдим этилган ишланмаларнинг барчаси иқтисодий ва ижтимоий аҳамияти билан диққатга сазовордир. Масол учун, манзарали гуллар касалликларига қарши курашиш чораларидан тортиб, жамиятни руҳий ва ахлоқий соғломлаштиришда креатив ёндашув, ёшларни оилага тайёрлашда психологик ёндашув, ҳунармандчилик туризмини ривожлантириш ва педагогик йўналишлар сингари ўнлаб соҳалар истиқболига доир ихтироларни қамраб олган.

– Қанд жўхори поясидан фруктоза сиропи ва концентратларини олиш технологияси бўйича инновацион лойиҳам билан қатнашдим, – дейди Наманган муҳандислик технология институтининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси кафедраси ассистенти Шоира Содиқова. – Бунда қанд жўхори поясидан 35 фоизгача фруктоза сиропини олиш мумкин. Мазкур сироп асосида тайёрланган консерва – қандли диабет хасталигини даволашда импорт ўрнини босадиган маҳсулот тайёрлаш имконини беради. Қанд жўхори етиштириш рентабеллиги 29 фоизгача кўтарилиши лойиҳанинг иқтисодий самарадорлигидан далолат.

Ғолиблар танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

Акрамжон Сатторов,

Ҳотам Мамадалиев (сурат)

Мавзуга оид

  1. Эзгуликни ният қилган хонанда

    Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Донёр Ғоипов пойтахт интернат мактабларида ўзининг хайрия концертларини ўтказмоқда.

    2016-09-29 15:04:46905
  1. Япония императори Акихито ўрнини шаҳзода Нарухито эгаллайди

    Япония императори Акихито яқин бир неча йил ичида тахтни вориси шаҳзода Нарухитога топшириши ҳақида NHK телеканали хабар бермоқда, деб ёзади sahrh.uz.

    2016-07-14 10:53:34943
  1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси кўргазмали реклама маҳсулотлари тайёрлаш ва дизайнерлик хизмати бўйича ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар ўртасида танлов эълон қилади

    Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси кўргазмали реклама маҳсулотлари тайёрлаш ва дизайнерлик хизмати бўйича ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар ўртасида танлов эълон қилади.

    2018-04-07 11:48:07222
  1. Наманганлик ёш гимнастикачилар

      Наманган вилояти “Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби”да 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остида 2007-2012 йилларда туғилган қизлар ўртасида Бадиий гимнастика спорт тури бўйича мусобақа юқори кайфиятда ўтказилди.

    2016-07-09 09:42:281117

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz