NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Биринчи ўзбекча "Алифбе" муаллифини биласизми? 08:29 23/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Оқилхон Шарафиддинов томонидан яратилган “Алифбе” китоби ўзбек мактабларининг 1 синфи учун 40 йил давомида асосий дарслик бўлиб келди.
Батафсил
Наманганда фоҳишаларга қарши курашнинг инновацион усули топилди 23:10 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Кузатув камералари ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ва тун-у кун назоратга олинади.
Батафсил
"GM Uzbekistan" халқ билан сўровнома ўтказмоқчи 21:31 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан аҳоли ўртасида махсус сўровнома ўтказилмоқда.
Батафсил
Президентимиз Германия канцлери билан учрашди: 8 миллиард евродан зиёд келишувларга эришилди 20:39 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Батафсил
Эълонлар устуни 20:35 21/01/2019
Батафсил

Наманганлик сувсозлар қозоғистонлик ҳамкасблари тажрибасини ўрганишди

Июль 10
09:31 2018
Наманган вилояти “Қишлоқичимликсув” масъулияти чекланган жамияти қозоғистонлик ҳамкасбларининг илғор тажрибалари билан яқиндан ташишиш мақсадида яқинда Чимкент вилоятида бўлишди.
Туманлардаги “Сувоқава” корхоналари директорлари, бош муҳандислари, “Қишлоқичимликсув” маъсулияти чекланган жамияти мутасаддиларидан иборат делегация даставвал Чимкент вилоятида “СУ Ресуртары-маркетинг” корхонаси музейида бўлишди. Музей фаолияти билан танишиш асносида корхонанинг тарихи, бугунги кунда давлат-хусусий шериклик асосидаги бошқарув тажрибалари билан ўртоқлашилди.
 
 
Чимкент корхонаси бош муҳандиси Рахимдан Шамсутдинов меҳмонларга аҳолига кўрсатилаётган хизматлар, ичимлик сувларини зарарсизлантириш, сув иншоотларидаги қудуқлар, муқобил электр энергияси ишлаб чиқариш борасидаги ишлар билан таништирди. Жамият ишчи-ходимларига яратилган қулай меҳнат шароити, уларни мунтазам равишда касб малакасини ошириш  йўлидаги чора-тадбирлар, кутубхона ҳамда сиҳатгоҳлар фаолияти меҳмонларда чуқур таассурот қолдирди.   
    
 
“ - Ташрифдан кўзланган асосий мақсад ичимлик суви таъминотидаги янгиликлар, соҳада амалга оширилаётган ишлар, энг муҳими кўшни мамлакатда давлат-хусусий шериклик асосида олиб борилаётган  чора-тадбирлар билан танишишдан иборат эди”, - дейди Наманган вилояти “Қишлоқичимликсув” жамияти директори Салимжон Туламов. “- Албатта, ўрганилган илғор тажрибаларни корхонамиз фаолиятига қўллаш сув таъминотида хизматни янада яхшилаш имконини беради.”
Қайд этиш жоиз, сафар якунида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, мунтазам равишда иш жараёнларини ўрганиб бориш, илғор тажрибаларни амалиётга тадбиқ этиш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид

  1. Президент ёш олимнинг тажрибасини бутун мамлакат бўйлаб ёйиш ҳақида кўрсатма берди. «Барака…»да барака кўп экан!

    Ёш агроном Шерзод Тошпўлатов томонидан картошка уруғини аэропоника усулида етиштириш тажрибаси Президентимизда катта таассурот қолдирди. Бу услуб орқали  олти баробар кўп ҳосил олиш мумкинлиги диққатга сазовордир. 

    2018-05-02 16:51:196454
  1. Наманганлик ёш гимнастикачилар

      Наманган вилояти “Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби”да 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остида 2007-2012 йилларда туғилган қизлар ўртасида Бадиий гимнастика спорт тури бўйича мусобақа юқори кайфиятда ўтказилди.

    2016-07-09 09:42:281153

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz