NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Наманганлик уч олим Тожикистонда фахрий профессор унвонига эга бўлди

Октябрь 31
20:03 2018
Наманган муҳандислик-технология институти томонидан таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, бу борада яқин қўшни ва хорижий давлатлардаги олий таълис муассасалари билан изчил ҳамкорлик ишлари амалга оширилмоқда. 
        
Шу йилнинг 23-27 октябрь кунлари институт илмий ишлари ва инновациялар бўйича проректори Авазбек Обидов, табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси кафедраси мудири Олимжон Саримсоқов, мазкур кафедра профессори Ҳамидхон Аҳмадхўжаевлар Тожикистон Республикасига хизмат сафарида бўлдилар.
 
Сафар давомида институт олимлари Тожикистон технология университети, Данғара давлат университети ҳамда Кулоб шаҳридаги технологиялар ва инновацион менежмент институтларига боришди.
 
Даставвал, олийгоҳ ходимлари Душанбе шаҳридаги Тожикистон технология университети ўқув жараёни, илмий-тадқиқот ишлари, лабораториялар ҳамда талабалар учун яратилган шароитлар билан танишдилар. Олимларимиз университет талабалари учун “Пахтани дастлабки ишлаш” фани бўйича ўқув машғулотларини олиб боришди.
 
Данғара шаҳридаги Данғара давлат университетида ҳам университет фаолиятини кўздан кечириш асносида талабаларга дарс машғулотлари ўтказилди. Университет билан ҳамкорлик қиладиган Хитой фирмасига қарашли тўқимачилик корхонасидаги ишлаб чиқариш жараёни билан танишув самарали кечди.
 
Институт делегацияси Кулоб шаҳридаги технологиялар ва инновацион менежмент институтига ташриф буюриб, олий таълим муассасаси фаолияти, профессор-ўқитувчилар ва талабаларга муҳайё этилган шароитлар, ўқув-илмий лабораториялар ҳақида маълумотларга эга бўлишди.
 
Олимларимиз мазкур институтда ташкил этилган илмий-амалий анжуманинг очилиш маросимида ҳамда секцияларда ўтказилган маърузаларда фаол иштирок этдилар. Талабалар учун тўқимачилик ва енгил саноат соҳаси бўйича дарс машғулотлари ўзаро тажриба алмашишда муҳим ўрин тутиши табиий.
 
Қувонарлиси, НамМТИ олимлари А. Обидов, Ҳ. Аҳмадхўжаев ва О. Саримсоқовлар Кулоб технологиялар ва инновацион менежмент институтининг фахрий профессори унвони билан тақдирландилар.
 
Эътиборлиси, сафар самараси ўлароқ, институтимиз билан Тожикистоннинг Данғара давлат университети ва Кулоб технологиялар ва инновацион менежмент институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.
 
Институт профессор-ўқитувчиларининг Тожикистон олий таълим даргоҳларига хизмат сафари қўшни биродар тожик халқи билан дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ҳамда ўқув, илмий-тадқиқот ишлари бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликка хизмат қилади.
 
Наманган муҳандислик-технология институти матбуот хизмати.
 
 

Мавзуга оид

  1. Тўрақўрғонда ҳар бири 450 мегаваттга эга бўлган иккита буғ-газ қурилмаси қурилмоқда

    Миллий матбуот марказида “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти томонидан аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар беради  ЎзА. 
     

    2016-08-10 11:06:081100
  1. Арнасой туманида яшовчи Адҳам Эрдошовлар оиласида бирйўла уч чақалоқ дунёга келди

    Жиззах вилоятининг Арнасой тумани “Бахтли” маҳалласида яшовчи Адҳам Эрдошовлар оиласида бирйўла уч чақалоқ – икки ўғил, бир қиз дунёга келди. Бахтиёр ота-она фарзандларига Ҳасан, Ҳусан ва Зулайҳо исмларини қўйишди. 

    2016-06-17 09:32:07957
  1. Тўрт фуқаро Ўзбекистон Қаҳрамони унвонига муносиб топилди

    Президент тўрт фуқарога «Ўзбекистон қаҳрамони» унвонини бериш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

    2016-08-24 10:13:57831
  1. Профессор Абдухалил Қайимов Ўзбекистонда зайтун ва зиғир етиштиришни таклиф этди

    Аграр тармоқдаги долзарб масалалар фермерлар ва олимлар ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашни тақозо этмоқда

     

    2017-02-03 13:03:31883

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz