NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Арзон уй-жойлар учун дастлабки бадал суммаси камайтирилди 17:16 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Батафсил
Бургут чемпион бўла оладими? 16:32 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Финал жуфтликларида 61 килограмм вазн тоифасида Бургут Ҳожибоев самарқандлик Меҳрож Мавлоновга, энг оғир вазн тоифасида (+90) эса Ғайбулло Қўчқоров Қорақалпоғистон Республикаси вакили Ренат Раҳимовга қарши чемпионлик унвони учун рингга чиқадилар.
Батафсил
"Тараққиёт стратегияси" маркази қорайтирилган ойнак учун тўловлар ўта қимматлигини билдирди 20:12 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Пуллик рухсат бериш тизими мавжуд бўлган мамлакатлардан қўшни Қирғизистонда транспорт воситаси орқа ва ён орқа ойналарини тусини ўзгартиришга рухсат олиш учун тўлов бир йилга 200 АҚШ долларига тенг миқдорда ҳамда Тожикистонда бир йилга 310 АҚШ долларига тенг миқдорда ундирилиши белгиланган. Бу эса Ўзбекистонда таклиф этилаётган тўлов миқдори билан таққослаганда Қирғизистондан деярли 20 бараварга, Тожикистондан қарийб 7 бараварга қиммат дегани.
Батафсил
Наманганда техник-амалий спорт турлари ривожланмоқда 19:47 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Учқўрғон тумани картадромида Ўзбекистон мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан ўтказилган картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги ғолиб-совриндорлари аниқланди.
Батафсил
"Yoshlar-kelajagimiz" давлат дастури ижросига киришилди 19:25 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, ёшлар тадбиркорлиги ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича барча қулайликларни яратиб бериш лозим. Бунга кўра, 5 кунлик амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тингланди ва йўл қўйилган хато-камчиликлар кўриб чиқилиб, жойларда ҳал этилмаган масалалар юзасидан манзилли режалар ишлаб чиқилди.
 
Батафсил

Наманганлик уруш фахрийларига "Дамас" автомашиналари топширилди

Апрель 18
17:48 2017

Бугун Наманган вилоятида 87 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, 3509 нафар фронт орти меҳнат фахрийлари ва мустақиллик йилларида  шарафли хизмат бурчини бажариш чоғида  ҳалоқ бўлган  эллик саккиз ҳарбий хизматчи ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оилалари истиқомат қилишмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 4 апрелдаги  “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида” ги Фармони ҳамда  “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси доирасида  вилоят ҳокими тасдиқлаган  чора-тадбирлар дастурига мувофиқ  шаҳар ва туман ҳокимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, барча  меҳнат, ўқув жамоалари  амалий  фаолиятни астойдил бошладилар.

Ватан, тинчлик ва эл-юрт тақдири йўлида, барқарор фаровонлик учун ўз жонини қурбон қилган жасорат соҳибларининг хотираси, бугунги кунларда ҳам авлодлар қалбига эзгулик нурларини ҳикматли суҳбат ва мулоқотлар орқали жо қилаётган табаррук отахону онахонларга ҳурмат бажо келтириш, уларни моддий-маънавий  рағбатлантириш чоралари уларнинг хонадонларига  уюштирилаётган йўқловлар орқали янада сайқал топмоқда.

Вилоят ҳокимлиги, “Нуроний” жамғармасининг вилоят бўлими,  вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, “Камолот” ЁИҲ вилоят бўлими, Ўзбекистон МК “Ватанпарвар” ташкилоти  ва бошқа бир қатор жамоат ташкилотлари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ  Наманган шаҳрида истиқомат қилаётган уруш ва меҳнат фахрийси Низомхон ота Сатторов,  Наманган туманилик Абдусалом ота Раҳмонов хонадонларида бўлиб, уларга  бир марталик мукофоти пули ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилдган  исталган русум ва рангдаги енгил автомашинани навбатсиз сотиб олиш имтиёзини берувчи сертификатларни  тақдим этишди.

Ишчи гуруҳ аъзоларининг Поп туманидаги умриазизлар хонадонига йўқловлари Чодаклик 94 ёшли уруш ва меҳнат яловбардори Собитхон ота Обидов хонадонидан бошланди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари  Ҳабибулло Маткаримов, “Нуроний” жағармаси вилоят бўлими бошқаруви раиси Икромхон Нажмиддинов , Поп тумани ҳокими Ўктамжон Эргашев ва бир қатор жамоат ташкилотлари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ  Собитхон отага  Президент Фармонида белгиланганидек бир марталик икки миллион сўм миқдоридаги  пул мукофоти билан бирга унинг  ўзи танлаганидек навбатсиз сотиб олиш имкони билан   “Дамас” автомашинасини тантанали топширдилар.

 Чуст, Янгиқўрғон  туманлари ҳудудларида умргузаронлик қилаётган шон-шараф эгаларининг хонадонларига йўқловлар ҳам  катта тарбиявий аҳамияти  ва байрамона кайфияти билан  унутилмас мазмун касб этди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган сурат.

Мавзуга оид

  1. «Наманган китоб олами» уруш фахрийларига китоблар тақдим этмоқда

    Марказ ва «Нуроний» жамғармаси вакиллари, депутатлар, уламолардан иборат гуруҳ Наманган шаҳридаги Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари хонадонларини йўқламоқда.

    2017-04-20 16:34:401445
  1. Сурияда уруш тугади! Путин, браво!

    Сўнгги йилларда Ўрта Шарқ ҳаётини зулматга айлантириб келаётган Суриядаги фуқаролар уруши ўз ниҳоясига етган кўринади.

    2016-12-30 11:14:51874
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401565
  1. "Универсиада – 2016" ғолибларига Президент совғаси – "Дамас" автомобиллари топширилди

    Фарғона шаҳрида “Универсиада – 2016” республика спорт ўйинлари нихоясига етди.

    2016-05-29 18:35:12809
  1. Ҳоким ўринбосарларига хизмат автомашиналари калитлари топширилди

    Мамлакатимизда давлат идоралари ходимларига қулай меҳнат шароитлари яратиш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ижтимоий масалалар билан шуғулланувчи ўринбосарларининг фаоллиги, ташаббускорлигини янада ошириш мақсадида уларга хизмат машиналари ажратилди.

    2018-02-16 22:30:001609

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz