NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Самарқанд: Каттақўрғон ҳокими ва прокурори нима қилишмоқда? 00:57 22/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Каттақўрғон шаҳар прокурорининг қатор фармойишлари замирида шу ислоҳотлар билан боғлиқ муаммоларни кун ичида ҳал этиш одамларни эртанги кунга порлоқ келажагимизга ишонтириб, ислоҳотларни аввал ўзимиздан бошлашимиз лозимлигини тарғиб этиб келинмоқда.

Батафсил
Тадбиркорлар тажрибаси бойитилмоқда 13:28 21/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳридаги «Замонавий келажак таълим» НТМда лойиҳа доирасида Европа Иттифоқи давлатларида малака оширишда иштирок этувчи тадбиркорлар учун тайёрлов тренинги ташкил этилди.

Батафсил
Наманганда профилактика инспекторларига хизмат уйи ва автомашина калити топширилди 09:42 21/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторлари ўзларига ишониб топширилган ҳудудда фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоялашга тантанали қасамёд қилди. 
 

Батафсил
ТЕРМИЗ – МАРДЛАР ВАТАНИ 09:50 20/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Археологик топилмалар, араб ва юнон манбаларида қайд этилган маълумотлар Термизнинг қадимий эканлигини тасдиқлайди.

Батафсил
Хуршидлик ёшлар қачон замонавий спорт комплексига эга бўлишади ёҳуд Сўфиёндаги хуфёна гуруҳ 17:33 18/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Шу пайтгача 60-70 миллион сўмлик маблағимни сарфладим. Ҳамма ҳужжатлар қонуний, тегишли инстанцияларнинг баридан руҳсат олганман. Лекин билмайман, негадир шу ишга тўсиқ бўлгувчилар кўпми дейман гўё. Баъзида ўйлаб қоламан, Суфиёнда хуфиёна гуруҳ бору улар бу қишлоқнинг ривожланиши, замонавийлашишига тўсиқ қўйиб келади. Билмайман, ҳеч иш юрмаяпти.

Батафсил

Наманганлик ёш ижодкор Манзура Абдуллаева ҳикоялари

Сентябрь 12
19:56 2017

 

Манзура Абдуллаева 1994 йил 30  октябрда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги Бекобод қишлоғида ишчи оиласида туғилган. Отаси Абдуллаев Насибулло – ишчи. Онаси Ҳакимова Азиза - тиббиёт ҳамшираси.

У дастлаб ўрта маълумотни 55- мактабда олди. 2013 йилда  Наманган Юридик коллежини имтиёзли диплом билан тугатган. Айни пайтда Наманган Давлат университетининг филология факультети ўзбек тили адабиёти йўналиши  3-босқич талабаси.

Манзура Абдуллаеванинг “Ўхшашимни топмассиз асло” (2012), “Умид тугиб келдим дунёга” (2012), “Сизни учратмагунча” (2013), “Қуёш эртага қайтар” (2015),  “Болакўз” (2017)  номли китоблари нашрдан чиққан. Айни пайтда “Чўлпон” нашриёти унинг “Қумғон” номли насрий тўпламини крилл ва лотин ёзувида 10.000 нусхада чоп этди. “Ижод” фонди томонидан чиқарилган бу  янги китоби республикадаги барча коллеж, академик лицей ва мактабларнинг кутубхоналарига тарқатилади.

У болалигидан адабий ижод билан шуғулланиб келади. Унинг шеърлари, қисса ва ҳикоялари “ Наманган ҳақиқати”,  “Наманган садоси”, “Акс садо”,  “ Аёл ва жамият”, “ Камолот”, “Даракчи”, “Бекажон”, “ Давр”, “Дунё ва давр”, “ Шифокор ва ҳаёт”, “ Бегойим”, “ Ҳайрат”, “ Репититор”, “ Субҳидам” газеталарида чоп этиб келинади.

Иқтидорли қизнинг айни маҳалдаги илмий изланишлари ҳам ўзига хос. У дастлабки илмий тадқиқотларини таниқли ҳамқишлоғи Исҳоқхон Ибрат ҳаётий фаолиятини ўрганишдан бошлаган. “Исҳоқхон Ибрат - серқирра салоҳият соҳиби”  номли илмий-оммабоп рисола муаллифидир. Бундан ташқари адабиёт ва тилшуносликка, тарих ва фалсафага доир янги қарашлар, оҳорли айтимлар билан ўзининг “Ўқиганларим ва уққанларим” деган ўн икки босма табоқдан иборат энг янги китоби устида қунт билан ишламоқда. Унга бу борада НамДУнинг етук олимлари илмий раҳбарлик қилишмоқда.

Манзура Абдуллаева 2016 йил август ойида бўлиб ўтган “Юрт келажаги” кўри- танловининг Республика босқичида ғолиблар сафидан ўрин олди ҳамда шу йили ўтказилган  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси “Ижод” жамоат фонди “Истеъдод мактаби” VIII Республика семинарида муваффақиятли қатнашди. 2016 йил 17 ноябрида вилоятда ўтказилган “Йил талабаси” кўрик-танловининг публицистика йўналиши бўйича ғолиби деб топилди.  Ўзбекистон Халқ -демократик партияси томонидан ўтказилган “Ёш сиёсатчи - 2017” кўрик-танловининг туман босқичида фахрли I ўринни, вилоят босқичида эса II ўринни қўлга киритди ҳамда шу йили ташкилланган “Зукко китобхон” кўрик-танловининг вилоят босқичида фахрли I ўринни эгаллади. Ижодкор қиз Ўзбекистон Республикаси давлат мустақилигининг йигирма олти йиллигига бағишланган “Энг улуғ, энг азиз!” анъанавий танловининг Наманган вилоят босқичида “Босма ва электрон ОАВ ходимларининг журналистик ишлари” номинацияси бўйича  юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва янгиланишлар ҳақидаги туркум мақолалари учун III ўринга лойиқ деб топилди.

Шеърият бобидаги шаҳди эса ҳамон баланд. Адабиётнинг бу турида у учта тўпламга тартиб беришга эришди. 

 Қуйида унинг ижод айрим намуналари билан танишишингиз мумкин.

ЯЛАНҒОЧ ДАРАХТ

Баҳор оёқлади. Ёз ёйилди. Дарахт ҳар тонг  қуёшни бедор кутарди. Сўнгра у тоғлар ортидан кўрина бошлаши билан шудрингларга чайилган япроғу шохларини тоблаб лаззатланарди. Кун бўйи меҳрга ўралган заминни томоша қила-қила чарчамасди. Йўл юриб ҳориган йўловчиларни соясига чорлаб, салқинида сийлашни беҳад  ёқтирарди. Кўланкасида бир муддат баҳра олиб, ҳузурланганлар ҳамиша тик туриб, хизматларига ўзини бағишлайдиган шу “Беминнат мезбон”дан минаддор кетишарди.

У шомга яқин  қуёш уфққа ботаётганини хотиржам кузатаркан, тезроқ ой, юлдузлар осмонни заррин ёғдуларга белаб юборишларини  хоҳлаб нидо қиларди. Тун чўккач, само гўё мафтункор  сайлгоҳга айланарди. У осмон ахтарларидан сеҳрли эртакларни тинглашни бошларди. Шодон нигоҳлари ила кўкка боқиб тўймасди. Дарахтни мудроқ уйқу элта бошлагач, ич-ичида шивирлаб, “Олам нақадар гўзал, ҳаёт нақадар ширин, умр нақадар мазмунли” деб ором қучоғига кетарди. Дунё чиндан-да чиройли эди, чиндан-да беназир эди.

Куз. Дарахтнинг зафарон япроқлари шохларидан чирт-чирт узилиб, ерга тўшалди. Улар муқаддас орзулар, тилло туйғулар, умидларнинг умидворлиги эди. Юрагида қайнаб тошаётган вулқондек ҳисларнинг нишонасийди. Афсус...

Унинг бақувват руҳи  эзилди. Тез-тез илдизлари сирқираб оғрийдиган бўлди. Тунлари ёмон тушлар ваҳмидан чўчиб уйғониб кетар, ҳатто тушларида-да тўкилиб битган баргаларини кўриб хавотирдан, даҳшатдан ўзини ҳар томон урарди. Қайлардандир қора қарға учиб келиб, унинг  бошига қўниб олди. Дарахт ҳўнг- ҳўнг йиғлаб, кўкка тикилди.  Энди офтоб ҳам ҳира тортган, аввалгидай нурли толаларини ёймасди. Худди тўхтаган соатлар мисоли йўловчиларнинг қадамлари ҳам тинди. “Ким ҳам барги хазонларга тўла  бундай ташландиқзорга келарди” деб ич-ичидан хўрсиниб ўкинди.

Кузнинг сўнгги ёмғирлари шаррос қуйган  палла, совуқ тонг чоғида охирги баргнинг жони узилди. Дарахт бундай оғир кулфатга дош беролмай, яланғоч танасини довуллардан асраш учун қунишиб олди. Шохларида уни кузатиб ўтирган қора қарғалар қағ-қағлашиб, устидан  кулишди гўё.

-Яланғоч! Яланғоч! Ялонғоч!

Бир вақт каттагина шохи синиб, ерга ағанади. Уни оғир ғамгинлик асирлаб олди.  Устини оппоқ қорлар қоплади.

Осмон йироқлик қилди, ер қаттиқлик қилди. Ҳаёт нақадар шавқатсиз, табиат нақадар қаҳрли.

Ниҳоят навбаҳор айёми етиб келди. Субҳи саҳар сесканиб кетди.  Шохларидаги минг-минглаб жажжи куртаклари қуёш қитиқлаётгани учун баргчаларга айланаётганини  кўриб ҳайратдан  қичқириб юборди. “Салом, Баҳор! Яшасин ҳаёт!” Чунки у яланғочликка сира-сира чидаёлмас эди.

АЖАБО!

         Мурғак гўдак эмаклай-эмаклай  яқинлашиб, охири рўбарў турди.

Бир дам мунчоқ кўзларини пирпиратиб қўйди-да, қиқир-қиқир кулди. Гўё қаршисида ўзига ўхшаш ўртоқ ҳайрат ила боқарди. Қароқларида чашмадек беғубор жилва ўйнарди. Кийимлари оппоқ эди, юзлари оппоқ эди.

Кичкинтой уни ялаб-юлқиди. Ўзи билан олиб кетгиси келди жуда.

         Энди кўҳликкина жувон рўбарў турди.

         Кўзларига шаҳло нигоҳлари қуюқ  киприклари остида жавдираган, ой юзли, жайрондай ҳуркиб турган париваш кўринди. Жувон негадир     севинчидан сакраб-сакраб юбораёзди. Гўзаллик қаршисида ожиз сезди ўзини. Тўғрисида турган жамолига маҳлиё   жусса эгасини самолардан келиб қолган малоикларга қиёслади.

         Бу гал баттол ўғри рўбарў турди.

         Ногоҳ мушти тугилиб, ҳавода ўйнади, тишлари ғижирлади, алланечук лошдан жиркангандек юзини буриштирди. Қаршисидаги кимсадан ирганиб, унга қараб “чирт” этиб  тупурди. Оёғи остидан гуваладек тошни олиб ирғитишгача чоғланди. Вох, ажаб, қандайдир ичкий ҳис  қўлидагини отмоққа имкон бермади.

         Ўғри ғазабдан бўралаб сўка кетди: Ҳаромхўр! Газанда! Мараз!  Палит!

         Бир вақт ўрта ёшлардаги  деҳқон рўбарў турди.

         Кўзлари белига белбоғини маҳкам боғлаб олган, қирза этиклари ўзига ярашган паҳлавонга тушди. Чунонам алпқомат эдики, билаклари  бақувват, чайир эдики... “Кўз тегмасин кўркингга!” деди беихтиёр шивирлаб.

         Ниҳоят, қартайган  чол рўбарў келди.

         Аввалига кўрибоқ,  танасида титроқ туриб, орқага тисланди, юрак уруши тезлашди. Кейин эса сокин нигоҳларини унга қадаганча ўйга чўмди. Ич-ичидан миллион-миллион саволлар потирлаб чиқа бошлади. Бу саволлар фақат ва фақат қаршисидаги кимсага қаратилган эди. Кўзлари унга қараб:  Кўзларинг нега нурсиз, киртайиб қолган? -  деди; Юзлари унга қараб: Нега юзларинг чизиқларга тўлишган деди.

         Афсуски, барча қаршисида ўзини кўради. Ишонмаса, катта кўзгуга рўбарў турсин...

Мавзуга оид

  1. Наманганлик ёш гимнастикачилар

      Наманган вилояти “Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби”да 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остида 2007-2012 йилларда туғилган қизлар ўртасида Бадиий гимнастика спорт тури бўйича мусобақа юқори кайфиятда ўтказилди.

    2016-07-09 09:42:28783
  1. Наманганлик Меҳриноз Аббосова Ўзбекистон Ижодкор ёшлар уюшмаси раиси этиб тайинланди

    Президентимизнинг Тошкент шаҳрининг Юнусобод мавзесида фаол ёшлар вакиллари билан учрашуви ёшларимизнинг  чин маънодаги суянчи ва таянчи сифатида қайта ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолият механизмини янгича қувват билан  мустаҳкамловчи тузилмалар жорий этиш бўйича амалий қадамларга асос бўлди.

    2017-07-19 10:17:125636
  1. Ёш полвонларимиз Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этишмоқда

    Шу кунларда Филиппин пойтахти Манила шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда. 

    2016-06-05 17:58:16551
  1. Нигора Абдуллаева Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди

    Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар у Наманган шаҳридаги 79-умумий ўрта таълим мактаби директори бўлиб ишлаб келган. 

    2017-07-20 17:56:191906

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 219 46 17;

                              +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz