NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Зафар Мусабоев ва "Нефтчи" яна чемпион! 18:08 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мусобақалар давомида рақиблар дарвозасига 25 та гол урган «Нефтчи» жамоаси ҳужумчиси Раҳматулло Қаҳҳоров мавсум тўпурари деган номга эга чиқди. Зафар Мусобоев бошчилигидаги "Нефтчи" футболчилари қаторасига иккинчи бор ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Батафсил
Европа чемпионлар лигаси қуръаси: Нимчорак финалда кимлар ўйнайди? 20:42 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун (2018 йил, 17 декабрь куни) Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг нимчоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Батафсил
Оила – жамият таянчи, саодат қасридир! 19:46 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ислом дини ўз аёлига яхши муносабатда бўлган эркак кишини инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Шу билан биргаликда оила раҳбари бўлмиш эр ўз аёлининг баъзи бир камчиликларига кўз юмишга буюриб, оилани бардавом бўлишини кўзлаб, уларга панду насиҳат қилишни тавсия қилади. 

 

 
Батафсил
Эълонлар ва билдиришномалар бўлими 19:24 17/12/2018
Батафсил
Тиббий маслаҳат: йилнинг совуқ пайтида қандай уйғониш мумкин? 17:56 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Етарли даражада ухланг: агар шу оддий қоидага амал қилмасангиз, нима қилишингизга қарамай, осонликча уйғона олмайсиз.
Батафсил

Наманганлик ёш олим халқаро мукофотига сазовар бўлди

Апрель 04
06:35 2018

Куни кеча  Жанубий Кореядан ажойиб бир хушхабар олдик. Жанубий Кореянинг Ёнгнам университети  профессори, наманганлик ҳамюртимиз Алишер Дедахонов АҚШнинг нуфузли “Marquis” ноширлик уйининг халқаро Альберт Нельсон Маркуис “Marquis Whos Who in the World” мукофотига сазовар бўлгани ҳақидаги хабар барчамизни беҳад мамнун этди.

Алишер Тошкент Давлат Шарқшунослик институтини битирган. Жанубий Кореянинг Ёнгнам университетида бизнес бошқаруви йўналишида таҳсил олиб, магистр даражасига эга бўлди. Ўқишини тамомлагач, ўзи ўқиган университетда докторлик диссертациясини муваффақиятли  ёқлаб, 30 ёшида PhD (фалсафа доктори) даражасига эришди.

Келажаги порлоқ бўлган истеъдодли ёш олимни устоз мураббийлари ўзи таҳсил олган университетда ишда олиб қолиб, профессор ўқитувчи лавозимига тайинлашди. Ҳозирда ёш олим дунёнинг ўндан ортиқ давлатларидан келиб мазкур университетда таҳсил олаётган  талабаларга сабоқ бермоқда. Шу билан бирга ўтган тўрт йил давомида АҚШ, Англия, Янги Зеландия, Канада, Корея ва Норвегиядаги “Social Sciences Citation index”(SSCI) рўйхатида юритиладиган “Personnel Review”, “Manеаgemant Decision”, “Managerial Psychology”, “Career Development International”, “European Planning Studies” ва бошқа нуфузли журналларда бизнес корхоналарининг бошқарув услуби ва ходимларнинг креативлиги, бизнес корхоналарнинг инновацион фаолиятига таъсир қилувчи омиллар ва шунга ўхшаш бир қатор долзарб мавзуларда 13 та илмий мақолалари чоп этилди. Мазкур илмий мақолалар ўзининг муҳим аҳамияти ва мазмун-моҳияти билан халқаро илм аҳлининг диққат-эътиборини тортди.

Айниқса, Японияда ўтказилган халқаро илмий анжумандаги иштироки орқали у ўзининг юқори малакали мутахассис эканлигини яна бир бор исботлади.

Жанубий Кореянинг Гёнгсан шаҳридаги Ёнгнам университети профессори, изланувчан ёш олим Алишер Дедахонов “Marquis Whos Who in the World”  нуфузли мукофотига ўзининг меҳнатсеварлиги, касбига садоқати, қисқа вақт ичидаги ютуқлари  ҳамда бу орқали дунёда  бизнес ва менежмент соҳасининг ривожига қўшаётган муносиб  ҳиссаси  учун лойиқ деб топилди.

Бундан ташқари,  Алишер Ёнгнам университети бўйича ҳар семестр охирида талабалар томонидан   професссор-ўқитувчиларнинг дарс бериш маҳоратини баҳолаш рейтинги кўрсаткичида  885 нафар профессор ўқитувчилар ўртасида  таълим бериш бўйича энг кучли беш  фоизлик профессорлар қаторидан ўрин олди. Ўзи ёш бўлишига қарамасдан ҳозирда уч нафар докторант, тўрт  нафар магистр талабаларга мураббий сифатида илмий раҳбарлик қилмокда. У  шогирдларига ўзининг илмий тажрибаси орқали бизнес бошқарувида илмий мақола ва диссертациялар ёзиш сирларини ўргатмоқда.

Айни кунларда у Наманган қурилиш-муҳандислик институтининг менежмент факультети профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун халқаро бизнес ва менежмент соҳаси бўйича  инновацион ғоялар мавзуида “Онлайн” тарзида дарс ўтишни режалаштирмоқда.

Санжарбек ҲАМИДОВ.

Мавзуга оид

  1. Ўзбекистонлик олим Озарбойжон Фанлар академияси фахрий доктори бўлди

    25 октябрь куни Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида ўзбекистонлик тарихчи олим Шуҳрат Барлоснинг “Туркестан и Южный Кавказ в XIX-XX веках. Дашнаки от Ферганы до Карабаха” ҳамда “Карабах: война идей” номли китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

    2016-10-31 18:42:041802
  1. Наманганлик ёш гимнастикачилар

      Наманган вилояти “Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби”да 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остида 2007-2012 йилларда туғилган қизлар ўртасида Бадиий гимнастика спорт тури бўйича мусобақа юқори кайфиятда ўтказилди.

    2016-07-09 09:42:281116
  1. Путин Венесуэлада Чавес мукофотига лойиқ кўрилди!

    Венесуэла президенти Николас Мадуро Уго Чавес номидаги тинчлик мукофотига 

    2017-01-19 18:10:421453
  1. Ёш полвонларимиз Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этишмоқда

    Шу кунларда Филиппин пойтахти Манила шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда. 

    2016-06-05 17:58:16803

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz