NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Болалар тарбияси: ҳам рағбат, ҳам масъулият демак! 19:17 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ишонч телефонлари” орқали етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ёрдам кўрсатилади.
Батафсил
Покистон билан зиёрат туризми бўйича ҳамкорлик қилинади 16:25 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Qasim Alishah foundation” жамоат фонди раҳбари Касим Алишаҳ 2018 йил декабрь ойидан Покистон Ислом Республикасида “Ўзбекистон Республикасининг туристик бренди элчиси” сифатида ҳам фаолият юритмоқда.
Батафсил
Ёғ-мой ҳажмини кўпайтиришга эътибор қаратилади 14:45 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Мамлакатда муқобил ёғ-мой экинлари ҳажмини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартиш киритиш бўйича таклиф киритди 18:45 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган ҳолатда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Батафсил
Маррани баланд олиб: Бош вазир бўлиш орзусидаги йигит 17:55 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончларини доимий фаоллигимиз билан оқлаш биз учун катта фахр ва шарафдир.
Батафсил

Наманганлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи ҳаж сафарига жўнаб кетди

Август 25
10:27 2016

Сафар олдидан барча зиёратчилар жойлардаги марказлашган тиббиёт пунктларида эмландилар. Бугун наманганлик зиёратчиларнинг 220 нафардан иборат дастлабки гуруҳлари Наманган-Мадина йўналиши бўйича Саудия Арабистони подшоҳлигига учиб кетди. Гуруҳлар таркибида зиёратчилар билан сафар давомида ҳаж амалларини бажариш, хавфсизлик чораларига риоя қилиш, саломатликни асраш юзасидан тушунтириш ишлари ўтказилди. Зиёратчиларга Ўзбекистон Республикаси давлат рамзлари акс эттирилган махсус кийим ва сумкалар, «Ҳажнома» китобчаси ва видеотасмалар тақдим этилди. 

Бўлажак ҳожилар учун меҳмонхона, тиббий марказ, ошхоналарни тайёрлаш ва зарур ташкилий ишларни амалга ошириш учун 10 нафар ишчи гуруҳи аъзолари Саудия Арабистонига сафарбар этилганди. Ўзбекистонлик зиёратчилар учун Мадина шаҳрида «Масжид ан-Набавий»дан 150 метр масофада жойлашган «Жавҳарат ар-Рошид», Макка шаҳрида эса «Масжиди Ҳарам»дан 5000 метр масофадаги тўрт юлдузли «Аброж ал-Ҳидоя» меҳмонхонаси ижарага олинган.
 Меҳмонхоналардаги ҳар бир хона музлатгич, телевизор, кир ювиш машинаси, кондиционерлар билан жихозланган. Зиёратчилар учун фойе ва хоналарда ўзбек тилида йўл кўрсаткичлари ва зарур маълумотномалар қўйилган. Макка шаҳрида зиёратчиларнинг «Масжиди Ҳарам»га боришлари учун меҳмонхонадан автобусларнинг узлуксиз қатнови ташкил этилган.
 
Эслатиб ўтамиз бу йил Намангандан 650 нафар фуқаролар ҳаж аммалларини адо этадилар.

Мавзуга оид

  1. Саудия Арабистони ҳаж мавсумида зиёратчилар сонини оширмоқчи

    Саудия Арабистони ҳукумати жорий йилда ҳаж сафарини амалга оширувчи зиёратчилар сонини 800 мингга, яъни 2,6 млн кишигача ошириш бўйича чоралар қабул қилмоқчи. 

    2017-01-10 10:19:451441
  1. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳаж сафарига имтиёзли равишда боришади

    Республика “Нуроний” жамғармаси вакили томонидан иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини муборак ҳаж сафарига имтиёзли равишда юбориш таклифи берилди.

    2017-04-09 16:26:31980
  1. Наманганлик ёш гимнастикачилар

      Наманган вилояти “Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби”да 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остида 2007-2012 йилларда туғилган қизлар ўртасида Бадиий гимнастика спорт тури бўйича мусобақа юқори кайфиятда ўтказилди.

    2016-07-09 09:42:281184
  1. Олимпиячиларимиз Бразилияга жўнаб кетди

    Ўзбекистон спорт делегацияси XХХI ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун 1 август куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрига жўнаб кетди. 

    2016-08-02 15:46:38984
  1. Наманган зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Ҳаж зиёратига йўл олди
    Бундай доруломон кунларга етказгани учун Аллоҳга минг карра шукроналар келтирамиз, - дейди Наманган туманининг Муллакудинг қишлоғида яшовчи 101 ёшли Иброҳимжон ота Хўжаев. – Айниқса, биз нуронийларга Президентимиз томонидан қаратилаётган алоҳида эътибордан бошимиз осмонда.
    2018-07-30 16:23:253765

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz