NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика Ишчи гуруҳи Наманган туманида: Муҳайё туғма юрак нуқсонидан ҳоли бўлди 17:54 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Қизимни соғайтириш учун узоқ вақт ҳаракат қилдик. Олиб бормаган шифохонамиз қолмади. Ҳайрият, ниятимизга етадиган кун ҳам бор экан. Таниқли мутахассислар, олим шифокорлар туманимизга келиб, фарзандимни дарддан халос этишди. Халқ бахту саодати йўлидаги хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга минг раҳмат”, - дейди Асқарали Қурбонов.
Батафсил
Сенатор чилим ва электрон сигареталар чеклови ҳақида нима дейди? 17:25 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим масканлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишининг белгилаб қўйилгани бунда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил

Наманганликлар Ислом Каримов асарларини ўқиб-ўрганмоқдалар

Сентябрь 15
18:34 2016

Сал кам нафақа ёшидаман. Умр бўйи маънавият-маърифат жабҳасида ишладим. Асосан нодавлат нотижорат ташкилотларида фаолият юритдим. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти қаламига мансуб асарларни ўқиш жону дилим. Шунданми бу қимматли, ноёб фикрлар китоб жавонларида қолиб кетмаслиги учун баҳоли қудрат интиламан. Китоб магазинидан асосан Ислом Каримов китобларини сотиб олиш, уни маънавият-маърифат соҳаси кишиларига совға қилишни одат қилганман.

“Дунё ва давр” нодавлат газетаси муҳарририман. Бир неча йиллардан буён вилоятдаги маҳалла, мактабларга бир донадан йиллик обунани ўз ҳисобимиздан амалга оширмоқдамиз. Негаки, унинг саҳифаларида “Ислом Каримов асарларини ўрганамиз!” рукнини ташкил этганмиз. Асарлар тўплами ва алоҳида китобларидан бир саҳифадан иқтибослар бериб борамиз. Шунингдек, “Жараён” рукни остида республикамиздаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар тўғрисида таҳлилий мақолалар бор. Газета билан танишган вилоят фаолларидан Турсунбой Файзуллаев, Абдурашид Убайдуллаев, Маматвали Турғуновлар бу газета ҳар бир мактаб, лицей, коллеж, муассасага етказилиши керак бўлган нашр бўлибди деб, таъкидлашганди.

Ҳа, азизлар! Биринчи Президентимиз асарлари биз учун ҳаёт йўлини ёритувчи машъала. Бу машъала билан биз йўлимизни ёритамиз. Бу машъала билан биз ёруғ келажагимизга тўсқинлик қилаётганлар билан маърифат-ла курашамиз. Бу машъала билан биз ривожланишимизга тўғаноқ бўлаётган иллатларни куйдирамиз. Негаки бу машъала халқимизнинг асосий қисми қалбидан жой олди. Энди бу машъала узлуксиз порлайверади. Негаки Биринчи Президентимизнинг “Ўзбекистон – келажаги буюк давлат”, “Ўзбекистон – улкам имкониятлар мамлакати”, “Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз, кам бўлмаймиз ҳам!”, “Жаҳон кенг, дунёда мамлакат кўп, лекин бу оламда бетакрор она юртимиз, Ўзбекистонимиз ягона”, “Ўзбекистон буюк олимлар ва мутафаккир зотлар, азиз-авлиёлар ва енгилмас саркардаларга бешик бўлган муқаддас диёр”, “Ўз тарихини билган, ундан руҳий қувват оладиган халқни енгиб бўлмайди”, - деган донишманд фикрлари бугун ҳар биримизнинг қалбимиздан, онгу шууримиздан мустаҳкам ўрин олгани аниқ. Шунинг учун ҳам Ислом Каримов асарларини ўқиб-ўрганайлик. Бу асарлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий-маърифий юксаклик тимсолидир!

 

Раҳимжон ИРИСОВ.

 

 

Мавзуга оид

  1. Қолганларнинг "Озодлиг"и ўзига сийлов "Дуо олган омондир…" мақоласини ўқиб...

    Бундай тадбирларда, хусусан, ҳар бир уруш фахрийсига 2 миллион сўмдан пул мукофоти ҳамда «GM Uzbekistan» АЖдан исталган автомобилини навбатсиз харид қилиш учун сертификат берилаётгани, автомашиналар нуронийларимизнинг хонадонларига олиб борилиб, шахсан топширилаётгани, давлат идоралари ва нодавлат ташкилотларининг совға-саломлари улашилаётганини нафақат юртимиз аҳолиси, балки бутун жаҳон оммаси кўриб-билиб турибди.

    2017-05-04 16:21:24738
  1. «Эл қайғуси бизни эзгу ишлар йўлида бирлаштирди» дейишмоқда наманганликлар (фото) (видео)

    Бугун Наманган шаҳридаги  «Шодиёна» ва «Боғи эрам» мажмуаларида вилоят ва шаҳар фуқаролари вакиллари учун эҳсон дастурхони ёзилиб, қилинган хатми Қуръонинг савоби биринчи Президентимизнинг руҳларига бағишланди. 

    2016-09-05 23:13:381130
  1. Луисвиллда Муҳаммад Али билан ислом русумларига мувофиқ хайрлашув маросими бўлиб ўтди

    Афсонавий боксчи Муҳаммад Али билан ислом расм-русумларига мувофиқ хайрлашув маросими 9 июнь, пайшанба куни унинг она шаҳри — Луисвиллда (Кентукки штати) бўлиб ўтди. Маросимда 14 мингга яқин киши иштирок этди, дея хабар беради «ТАСС».

    2016-06-10 11:02:451232

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz