NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Мирзиёев ва Путин Ўзбекистондаги илк атом электр станцияси қурилишига старт берди 19:21 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
«Бугун биз Россия Федерацияси билан ҳамкорликнинг янги стратегик йўналиши – атом энергетикасини ривожлантиришга қўл урмоқдамиз. Ушбу лойиҳа мамлакатимиз иқтисодиётида янги тармоқни вужудга келтиради. Бу саноат салоҳиятини янада ривожлантириш ва иқтисодиётимизнинг турли тармоқларида янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади», деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда "марказий туғруқхона"нинг масъулиятсиз 27 ходимига қандай чора кўрилди? 18:18 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят перинатал марказида Президент ва ҳукуматнинг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга қаратилган фармон ва қарорлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруқлари ижроси тўлиқ таъминланмаяпти. Тиббий-клиник ҳужжатларни юритиш талабларига риоя этилмаётир. Санитария қоида ва меъёрлари талаблари ҳам етарли даражада бажарилаётгани йўқ. Ижро интизоми ниҳоятда суст.  Давлат томонидан дори-дармон таъминоти яхшиланганлигига  қарамай,  асоссиз равишда беморларни сарсон қилиш, яъни  дорихоналарга йўллаш каби ҳолатлар давом этмоқда.
Батафсил
Ишончли музокаралар самараси: Ўзбекистон ва Россия ўртасида 20 та муҳим ҳужжат имзоланди 16:23 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ташриф асносида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 20 та ҳужжат имзоланди. Президентлар тор ва кенг доирадаги музокаралар ҳар доимгидек ўзаро ишонч ва очиқлик муҳитида, конструктив руҳда ўтганини таъкидлади. 
Батафсил
Хайрулло Бозоров Россия Федерацияси ҳудудлари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди 15:44 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Форумда иштирок этган Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Россия Федерациясининг Оренбург области губернатори Юрий Берг, Самара области губернаторининг ўринбосари Виктор Кудряшов, Челябинск области губернатори Борис Дубровский бошчилигидаги делегациялар билан учрашувлар ўтказди.
Батафсил
Ўзбекистон – Россия: товар айирбошлаш ҳажми 10 миллиард долларга етказилади 15:36 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳисоб-китобларимизга кўра, жорий йилда товар айирбошлаш ҳажми 6 миллиард долларга етади. Бу рақам режалаштирганимиздан ҳам ортиқ. Яқин йиллардаги вазифа савдо айланмасини 10 миллиард долларга етказиш», деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил

Наманганнинг «Ҳидоя»  ўрта махсус ислом билим юрти талабалари тарғиботчи сифатида уюшмаган ёшлар билан ишлайдилар

Июнь 17
15:49 2017

Биз таҳдидлардан ҳимояланибгина қолмай уларга қарши кескин зарба беришимиз шарт! Наманган ёшлар марказида бўлиб ўтган давра суҳбати ана шу хулоса билан якунланди.

Наманган вилоятидаги таълим муассасалари, маданият соҳаси раҳбар мутасаддилари ва яна бир қатор  давлат ва  жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этган давра суҳбатини вилоят ҳокимининг ўринбосари  Ҳабибулла Маткаримов бошқарди.  У кун тартибидаги масалага  доир кириш сўзида аҳоли, айниқса, ўсмирлар ва ёшларнинг ёз мавсумидаги бўш вақтларини  мазмунли ташкил этиш зарурати билан боғлиқ  фикрларини баён этди.

Дарҳақиқат,  бугунги кескин глобаллашув жараёнлари турли  ёт ғоялар таҳдидини кучайтириб бормоқда.  Гарчанд оммавий маданият ниқобидаги диний экстремизм, одам савдоси, осон бойиш, хорижга чиқиш ва олисдаги тенгдошлар билан дўстлашиш орқали  афсонавий бахтга эришиш таклифини  турли йўллар билан оммалаштириб бораётган бузғунчи кучларнинг пировард мақсади кўпчилигимизга  ойдай равшан. Аммо  уларнинг найрангларига бепарво қараб туриб бўлмайди.

Ҳисоб китобларга кўра, вилоятда 114 минг нафар уюшмаган ёшлар, яъни, аниқ машғулотга эга бўлмаган йигит-қизлар бор.  «Камолот» ЁИҲ,  маҳалла, хотин-қизлар қўмиталари ва таълим муассасалари томонидан улар назоратга олинган бўлсада айнан ёзги  таътил мавсумида эътиборни янада кенгайтиришимиз зарур.

Давра суҳбати давомида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, маданият, халқ таълими, ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаларининг раҳбар мутасаддилари, шаҳар, туман ҳокимларининг айнан ёшлар масалалари бўйича  ўринбосарлари,  маҳалла фуқаролар йиғинларидаги мутасаддилардан  таклифлар олиниб, масъулият талаб  қилинди.

Жойларда «Мустақил юрт оқшомлари»  маънавий-маърифий дам олиш тадбирлари ташкил этиш,  кўнгилочар дам  олиш дастурлари намойишида аҳолининг айнан уюшмаган қатламларини ҳам қамраб олиш, мавжуд болалар мусиқа ва санъат мактабларида таҳсил олаётган ёш истеъдодларнинг ҳисобот концертларини ташкил этиш, шунингдек, болалар ва ўсмирларни ёзги оромгоҳлар ва мактаблардаги соғломлаштириш гуруҳларига янада кенг жалб этиш, уларнинг кун тартибини пухталаштириш вазифалари белгиланди.

Ахборот ресурс ва «Баркамол авлод» марказлари фаолиятини «Ёз-2017» концепциясига мос даражада ташкил этиш, «Камолот» ЁИҲнинг бошланғич ташкилотлари ва ҳарбий хизматни тамомлаб қайтган талаба ёшлар интеллектидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш,  талаба ёшларни «Бунёдкор» отрядига жалб этиш каби  юмушлар юзасидан фикрлашилди, вазифалар аниқланди.

Ўтказиладиган маънавий маърифий кўнгилочар тадбирлар дастурига «Наманганкино»  ижод маҳсулотидан киритиш ва тарғиботчилар сафига «Ҳидоя»  ўрта махсус ислом билим юрти талабаларидан жалб этиш  зарурлиги таъкидланди.

Давра суҳбатида МХХ вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Фахриддин Болтаев, вилоят ҳокими ўринбосари Пахриддин Маткаримовлар ҳам ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.

Носиржон ДЕҲҚОНОВ

Мавзуга оид

  1. "Ҳидоя" илм толибларига китоблар ҳадя қилинди

    Наманган шаҳридаги “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртига туркум китоблар топширилди. Наманган вилоятида ўтказилаётган "Китобхонлик кунлари" доирасида Устоз муаллимлар ва талаба ёшлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

    2018-05-15 19:50:53761
  1. Уюшмаган ёшлар ҳам жалб этилди
    Ана шундай яхши ниятлар билан ўз бизнесини йўлга қўйиш истагида бўлган ёшлар Наманаганда талайгина.
    2017-04-03 10:27:041162
  1. Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари Жанубий Кореяда математика фестивалида иштирок этишди

    Тошкент шаҳридаги Инҳа университети(IUT)нинг талабалари Жанубий Кореянинг Чеджу вилоятида ўтказилган математика фестивалида Ўзбекистон вакили сифатида иштирок этишди. Бу ҳақда университет сайтида маълум қилинди.

    2016-09-30 11:10:041747
  1. «Миллий тикланиш» пленумида Сарвар Отамуратов Президент лавозимига номзод сифатида маъқулланди

    Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий Кенгашининг навбатдаги пленуми бўлиб ўтди.

    2016-09-16 15:22:18906

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz