NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманган тиббиёти ютуқлари: 3 ёшли бола юрак туғма нуқсонидан халос бўлди 18:38 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ирвадон” болалар шифохонаси номи билан халқимиз орасида кенг оммалашган мазкур тиббиёт марказида амалга оширилган илк кардиожарроҳлик амалиёти туфайли чустлик 3 ёшли Аброржон Умаровни безовта қилаётган оғир дардга нуқта қўйилди. У юрак туғма нуқсонининг қоринчалараро тўсиғи, яъни аорта ости жойлашуви – юқори ўпка гипертензиясидан азоб чекаётган эди.
Батафсил
Давлат хизматлари маркази: Биз бир ёшдамиз! 18:09 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тадбирда бошқарма бошлиғи Дилмурод Исмоилов ҳукуматнинг “Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга нисбатан мулкий ҳуқуқини эътироф этиш“ бўйича бир марталик акция доирасида мулк ҳуқуқи берилган фуқаролар, “энг фаол мурожаатчи” ҳамда “2018 - мурожаатчи”ларга бошқарманинг эсдалик совғаларини топширди.
Батафсил
"E-IJRO AUKSION": Тадбиркор ва инвесторлар учун янги имконият демак! 09:28 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Айни вақтда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида жами 161 та бўш турган давлат мулки объектлари 1875 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 122 млрд. 952 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд. Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 176 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 5 млрд. 930 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд.
Батафсил
Нодира номидаги вилоят кутубхонаси - 100 ёшда! 08:56 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
1918 йилдаёқ ушбу зиё масканига асос солинган экан. Кейинроқ таниқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов кутубхона биносининг янги қурилишга доимо ғамхўрлик қилган. Унинг очилиш маросимида қатнашиб, кутубхонага атоқли ўзбек классик шоираси Нодирабегим номини берилишини таклиф этган.
Батафсил
Билдиришнома бурчаги 11:46 10/12/2018
Батафсил

Наманганнинг истиқбол йўли ёҳуд  фаоллар анжуманида автомобиль заводига асос солинди  

Май 03
02:27 2018
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида Норин тумани ҳокимлигида вилоят фаоллари, ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ҳамда бошқа мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Давлатимиз раҳбари ўз маърузасида баландпарвоз гаплардан, қуруқ ваъзхонликлардан тийилган ҳолда бор гаплардан гапириш, очиқ юзма-юз мулоқот қилиш, муаммоларни ўртага ташлаш, уларни биргаликда хал этиш юзасидан гапириб, вилоятда аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш мамлакатимиздаги ўртача кўрсаткичдан бир неча баробар пастлиги, айрим туманларда саноат корхоналари умуман йўқлигини ўринли танқид остига олди.
Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолига даромад манбалари яратиш, хусусан, қарийб олтиш минг иш ўрни яратиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилганини маълум қилди. Президент Наманганни ривожлантириш ҳақида олийжаноб ғояларни илгари сурар экан, Асакадагидан қолишмайдиган автомобиль заводи қуриш таклифини ўртаган ташлаганда давра аҳли чеҳраларида қувонч ва мамнуният балқиб кетди.
Мамлакатимиз етакчиси Нориндарё деган табиатнинг ноёб инъомидан самаради фойдаланиш мақсадида 200 дан зиёд сув ҳавзалари ташкил этиб, уларда ноёб балиқларни парваришлаб, аҳолига етказилса, гўшт арзонлашига муносиб ҳисса бўлишини алохида таъкидлади.
Менга кўпинча, бир зиёли ижодкор, ва маънавиятчи сифатида илм ва ижод аҳли савол беришади:
- Илгарилари ўқиганимизга кўра, қулдорлик жамияти, феодализм, капитализм, социализм ва пировард оқибатда коммунизм деган тушунчалар, қарашлар мавжуд эди. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, биз ҳозир қайси формацияни бошимиздан кечиряпмиз?
Бу саволга жўяли бир жавоб йўқ эди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг турли йиғинларда куйиб-ёниб, ҳаддан ташқари юртпарварлик, халқпарварлик туйғуларига тўлиб-тошиб айтган таъсирчан сўзлари, афоризмлари, ҳикмат тўла иборалари мағзини чақиб шундай хулосага келдим:
- Биз, бутун башарият, бутун инсоният, ҳаёт пайдо бўлгандан бери орзу қилаётган, интилаётган, курашаётган, лекин ҳеч қачон эришолмаган бутунлай янги бир формация - гуманистик, яъни туб моҳияти билан инсонпарварлик жамиятига қадам қўйдик.
“Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” ё бошқачароқ айтганда  “Одамлар эртага ёки яқин келажакда эмас, айни шу кунларда, бугун яхши яшаши керак”, давлат идоралари  сўзсиз конституцияга, қонунларга адолат ва инсонпарварликка суяниши керак. Инсон эрки ва дахлсизлиги олий қадрият бўлмоғи шарт - Юртбошимизнинг ҳам назарий, ҳам амалий асослаётган гуманистик – инсонпарварлик жамиятининг бош тамойили ана шундан иборат.
Бугун Президентимизнинг она Наманганимизга қилган муборак ташрифи, жойларда кечаётган ислоҳотларнинг таҳлили ва энг чекка туман – Нориндан туриб фаоллар иштирокида ўтказган видеоселектор йиғилишда иштирок этиб, ҳудди ана шу фикрлар кўнглимдан қизил ипдай ўтиб турди.
Нафақат мен, балки бутун анжуман аҳли кўзлари ва сўзларида ана шундай олийжаноб туйғуларни уққандай бўлдим. Анжуманда Намангандан етишиб чиққан Ибрат ҳамда Косонийлар тимсолида буюк аждодларга муносиб авлод бўлиш туйғуси билан яшаш руҳининг сингдирилиши, Наманганнинг азалий қадриятларига хос ва мос тарзда янгиликларга, ташаббусларга яраша яшаш ва ишлашга ўргатилиши, ҳамма жабҳада меваси ва шеваси ширин Наманган аҳлининг ибрат, намуна бўлишга чақирилиши ва бу чақириққа Наманган аҳлининг “лаббай” деб жавоб бериши анжуманнинг жонли ва  ҳаяжонли ўтишига бош омил бўлди.
Президентимиз гуллар шаҳрининг келажагига, бу ерда яшовчи халқ аҳлининг фаровонлигига ҳеч қандай маблағ аялмаслигини таъкидлаганда,  қарсак устига қарсаклар ёғилди. “Ҳидоя” ислом билим юрти тасарруфида бутунводий уламолари малака ошириш, илм ўрганиш, тажриба ўртоқлашиш мақсадида янги комплекс қуриш ғояси, наманганлик машҳур олигарх Алишер Усмонов ҳамкорлигида бир вақтлари дунёга машҳур бўлган бахаво Заркент, Нанай ҳудудларида дунё сайёҳлари учун сайёҳлик иншоотлари вужудга келтирилиши, туманлар тараққиётини кўзлаб, Норин, Поп, Косонсой, Янгиқўрғон ва бошқа туманлардан  йирик иншоотлар қуриш тўғрисидаги таклифларни давлат томонидан қўллаб-қувватланиши йиғилганларда жуда катта ишонч руҳини уйғотди.
Хуллас ташриф давомида туғилган эзгу ғоялар асосида яшнаётган Наманганнинг бундан-да тараққий эттириш учун истиқбол йўллари белгилаб берилди. Ташриф давом этмоқда.
 
Зиёвиддин Мансуров,
Наманган вилояти матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи.
Анвар Икромов,
namnews.uz ахборот-таҳлилий портали раҳбари.

Мавзуга оид

  1. Наманганнинг муроди

    Бугун Ўзбекистон хусусан, қўшни Андижон аҳли Ҳасанбой Дўстматовнинг ғалабасини байрам қилаётган бир паллада чустлик боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев 56 кг вазн тоифасида Қозоғистонлик кучли рақиби Қайраб Ералиевни енгиб, чорак финалга йўл олди.

    2016-08-16 14:47:28952
  1. Истиқбол эгалари форуми

    Наманганда “Мустақиллик – миллий тикланиш ва юксалишдир!” шиори остида ёшлар форуми бўлиб ўтди. 
     

    2016-07-19 17:30:04896
  1. «Манчестер Юнайтед» - «Манчестер Сити» - 1:2. Ёҳуд, Гвардиола Моуриньони қандай мағлуб этди?

    Англия премьер – лигасининг 4 – туридадан жой олган, мухлислар томонидан узоқ кутилган, Манчестер дербиси ниҳоясига етди. Навбатдаги, Гвардиола ва Жозе Моуриньонинг «буюк тўқнашув»ида испаниялик мутахассиснинг португалиялик ҳамкасбидан  бироз устун эканлиги гувоҳига айландик. Мақолада учрашувнинг асосий қаҳрамонларидан бошлаб, «қизил иблислар»нинг мағлубиятидаги  3та сабабни келтириб ўтишга ҳарақат қиламиз.

    2016-09-17 13:58:45729
  1. Юз эллик минг фермер, тўрт миллиондан ортиқ ишчи ҳуқуқий ҳимоясини таъминловчи асос ҳақида

    Янги фармон ва қарорнинг эълон қилингани мамлакатимизда фаолият олиб бораётган бир юз эллик мингдан ортиқ фермерлар, қарийб тўрт миллионга яқин қишлоқ хўжалиги соҳасида хизмат қилаётган ишчи, сувчи, механизатор ва бошқа барча меҳнаткашларни, халқимизни, қолаверса бу соҳанинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш йўлида хизмат қилаётган биз депутатларни ҳам беҳад қувонтирди.

    2017-10-12 13:32:26991

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz