NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Эълоннома бўлими 12:36 22/10/2018
Батафсил
Ватан десам, тилимдан бол томади 18:12 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Тилимиз жуда бой, лекин биз ғарибмиз. Кейинги пайтларда тилимиздан латиф сўзларимиз йўқолиб бормоқда. Айниқса, ёш ўғил-қизларимиз “Ассалому алайкум!”, “Марҳамат”, “Кечирасиз”, “Хуш келибсиз” каби миллий қадриятларимиз, юксак обоб ахлоқимиз мезонига айланган каломларни истеъмолимизда кўпроқ фойдалансак, она тилимизга шунчалик эҳтиром кўрсатган бўламиз.

Батафсил
Ёшларнинг тилимизга бўлган эътибори қандай? 16:37 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тил бу миллий мерос. Ҳар бир ҳалқнинг ўз маданий услуби бўлганидек тил ҳам асралиши ва ҳурмат қилиниши керак бўлган буюк бойликдир. Ўсиб келаётган ёш ўғил-қизларда тилга бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш муҳим вазифалардан биридир. Бинобарин, тил – миллатимиз фахри, ғурури. Айни пайтда орзу-умидларимиз, мақсад-интилишларимиз бўй кўрсатадиган кўзгу ҳисобланишини унутмаслик керак.
Батафсил
Она тилимизга эҳтиром: Чунки топтим ул калом ичра камол... 15:10 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳазрат Алишер Навоий ўзбек тилида 26035 сўзни қўллаб, Шекспирдан 6 мингта, Жомийдан 10 мингта, Пушкиндан 5 мингтадан ортиқ сўз ишлатди. Навоийдан сўнг Заҳриддин Муҳаммад Бобур, Бобораҳим Машраб, Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат, Турди Фароғий, Муқимийлар ҳам эски ўзбек тилининг тараққиётига беқиёс катта ҳисса қўшдилар.
Батафсил
21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун: она тилим 14:47 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Оламшумул садо бўлиб янградинг
Тўмариснинг метин қалқонларидан.
Мен эса номингни топмоқ истадим
Навоий ва Бобур девонларидан.
Батафсил

«Навбаҳор» - «Олмалиқ» 3:3: Жанговар дуранг қандай қайд этилди?

Сентябрь 09
22:58 2016

·  Бугун Олий лига 21- тур ўйинлари доирасида «Навбаҳор» ўз майдонида «Олмалиқ» жамоасини қабул қилди.

Аввалига, Мамлакатимизнинг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вафоти муносабати билан учрашув бир дақиқали сукут билан бошланди.

Биринчи бўлимни «навбаҳорчилар» аслида фаол бошлашганди. Аммо, «Олмалиқ» тезкор гол уришга муваффақ бўлди. Хуршид Мухторов учрашувда ҳисобни очишга эришди. Вазиятни ўнглаш мақсадида футболчиларимиз узоқ масофалардан зарбалар йўллашди. Хусусан Дилшод Жабборов ва Дорджи Сангаджиев икки маротабадан Акмал Ортиқов қўриқлаётган дарвозани нишонга олишга уриниб кўришган бўлсада, омад «лочинлар»дан юз ўгираверди. Аксинча Шквирин шогирдлари 27- дақиқага келиб иккинчи голни уришни уддалашди. Муҳаммад Исаев чамаси 25 метрлардан чиройли тарзда Парванов дарвозасини ишғол қилди - 0:2. Биринчи бўлим охиригача ҳар икки жамоа вакилларида гол уриш учун қулай вазиятлар юзага келди, лекин ҳисобни ўзгартириш танаффусга қадар ҳеч бир жамоага насиб этмади.
Футболчиларимиз иккинчи бўлимни ҳужумкор руҳда бошлашди. Натижада қисқа вақт ичида ҳисоб тенглашди. Аввалига Абдумалик Абдуллаев Аъзам Алиевнинг ошириб берган тўпини эгаллаб олган ҳолда икки ҳимоячи қуршовида бўлишига қарамай жарима майдончасига ёриб кириб аниқ зарба йўллади. Орадан бир дақиқа ўтгач Дорджи Сангаджиевнинг чап қанотдан узатиб берган тўпини Ислом Исоқжонов кучли зарба билан «Олмалиқ» дарвозасига йўллаб ҳисобни тенглаштирди. Вакилларимизнинг қувончлари узоққа чўзилмади. Чап қанотдан олдинга интилган олмалиқликлар учинчи голни уришга эришишди. Жарима майдончасининг қарама-қарши томонида ёлғиз қолдирилган Арслонмурод Омоновга Парванов дарвозасини нишонга олиш қийинчилик туғдирмади. Омоновнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини билан «туташган» ҳолда тўрдан жой олди – 2:3.
Иккинчи бўлимни фаол тарзда ўтказган футболчиларимиз учинчи голдан кейин тушкунликка тушмасдан олдинга интилишда давом этишди. Натижада 72-дақиқага келиб ҳисоб яна тенглашди. Вакилларимиз бурчак тўпни амалга оширишгач, рақиб ҳимоячилари тўпни қайтаришга эришишди. Тўпга эга чиққан Алишер Маҳмудов 23 метрлардан кучли зарба йўллаб ўйингоҳни ларзага келтирди. Учрашувнинг қолган вақти давомида ҳам гол уриш учун ҳар икки жамоада ҳам имкониятлар бўлди. Аммо, ҳеч бир футболчига 3:3 ҳисобидаги дурангни ўзгартириш насиб этмади. Танаффусга қадар икки тўп фарқи билан ортда бораётган футболчиларимиз ўз иродаларини намойиш этиб, иродали дурангни қайд эта олишди.

«Навбаҳор» -  «Олмалиқ» - 3:3 (0:2). 9 сентябрь. Наманган. «Марказий» ўйингоҳ. 3241 томошабин.

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Бобир Қодиров, Абдураҳмон Қўлдошев, Аҳрол Рисқуллаев.

Назоратчи - Алишер Абдуллаев.

ПФЛ вакили – Роман Черников.

«Навбаҳор»: 34. Артур Парванов, 7. Акрам Баҳритдинов, 9. Дилшод Жабборов, (С), 10. Алишер Маҳмудов, 19. Владислав Алексин (50. Абдумалик Абдуллаев, 31), 21. Аъзам Алиев (35. Билол Шарофиддинов, 89), 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 27. Мурод Тўйчибоев, 28. Исломбек Исоқжонов, 33. Тоҳир Шамситдинов, 63. Дорджи Сангаджиев (99. Руслан Вагапов, 69).

«Олмалиқ»: 87. Акмал Ортиқов, 3. Саидкомил Акбаров, 5. Евгений Гоголь (С), 7. Арслонмурод Омонов (13. Отабек Валижонов, 90+4), 9. Мўйдин Мамазулумов (7. Диёр Туропов, 65), 11. Зоҳир Пиримов, 17. Муҳаммад Исаев, 19. Ислом Иномов, 55. Ҳасан Асқаров, 94. Хуршид Мухторов, 99. Шоҳназар Норбеков (14. Дониёр Исмоилов, 66).

Голлар: А. Абдуллаев (47), И. Исоқжонов (49), А. Маҳмудов (72) - Х. Мухторов (7), М. Исаев (28), А. Омонов (50).

Огоҳлантиришлар: Қ. Маҳаммаджонов (68) - Ҳ. Асқаров (52), И. Иномов (85).

Четлатиш: Ҳ. Асқаров (55, иккинчи огоҳлантириш).

«Навбаҳор» – «Олмалиқ»: Учрашувдан сўнг

Учрашувдан кейин дастлаб “Олмалиқ” жамоаси бош мураббийи Игорь Шквирин ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди: - Ўйин ҳақида нима ҳам дейиш мумкин. Биринчи бўлимдан кейин икки тўп фарқи билан олдинда бораётиб, уч дақиқа оралиғида иккита тўп ўтказиб юбориб, яна бир бор гол уришга эришдик. Кейин эса керак бўлмаган қизил карточка. Шунга қарамай дурангни сақлаб қола олдик. Қайд этилган дуранг натижа кимга қанақа бўлди. “Навбаҳор” жамоасини иккинчи бўлим бошларида фаолликни оширгани сезилди. Ана шундай бўлиши ҳақида йигитларни огоҳлантирдик. Қисқа вақт оралиғида иккита гол ўтказиб юборган эканмиз, уларга буни тўғри тушунтира олмабмиз. Бугунги натижадан умуман қониқмадим. Икки тўп фарқи билан олдинда бораётиб, қарши ҳужумлардан самарали фойдалана олмадик. Қолаверса, ўйин охирларида яхшигина имкониятни голга айлантира олганимизда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин бўларди. Фақатгина камчиликда қолган бўлсакда, дурангни сақлаб қола олганимиздан қониқиш ҳосил қилдим.

«Навбаҳор» жамоаси бош менеджери Равшан Бозоровнинг учрашув ҳақидаги фикрлари қуйидагича бўлди: - Учрашув давомида йигитларда хаёжон сезилди. Умуман олганда ўйин тенг бўлди дейиш мумкин. Устунлик гоҳ, меҳмонларда гоҳ бизда бўлди. Рақиб ташаббусга эришган вазиятларда иккита тўп ўтказиб юбордик. Шундан кейин вазиятни ўнглашга эришиб, дурангни таъминлашга эришишди. Шундан кейин учинчи тўпни ўтказиб юборган бўлсакда, йигитлар ирода кўрсатиб, дурангни таъминлай олишди. Гарчи дуранг натижа бизни қониҳтирмасада, воқеалар ривожини бу тарзда давом этишидан келиб чиққан ҳолда фикр юритадиган бўлсак, дуранг ғалабага тенг бўлди. Биринчи бўлимда футболчиларимиз хато қилишдан чўчиб, хаёжонланишди. Шу сабабли рақиб икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олганди. Танаффусда айрим ўзгаришларни амалга ошириш орқали вазиятни ўнглашга эришдик.

Акмалхон Эшонхонов.

Мавзуга оид

  1. «Манчестер Юнайтед» - «Манчестер Сити» - 1:2. Ёҳуд, Гвардиола Моуриньони қандай мағлуб этди?

    Англия премьер – лигасининг 4 – туридадан жой олган, мухлислар томонидан узоқ кутилган, Манчестер дербиси ниҳоясига етди. Навбатдаги, Гвардиола ва Жозе Моуриньонинг «буюк тўқнашув»ида испаниялик мутахассиснинг португалиялик ҳамкасбидан  бироз устун эканлиги гувоҳига айландик. Мақолада учрашувнинг асосий қаҳрамонларидан бошлаб, «қизил иблислар»нинг мағлубиятидаги  3та сабабни келтириб ўтишга ҳарақат қиламиз.

    2016-09-17 13:58:45666
  1. Францияда Авиценна халқаро мукофоти таъсис этилди

    Франция Миллий тиббиёт академиясида мукофотларни илк совриндорларига топшириш маросими бўлиб ўтди.

    2016-06-14 10:04:331158
  1. "Навбаҳор" жамоаси "Пахтакор"га қарши "супержанг"да дуранг ўйнади
    Футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати суперлигасининг ҳал қилувчи босқич баҳслари бошланди. Мусобақанинг 23-тури марказий учрашуви Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасида кечди.
    2018-09-15 18:37:26999
  1. «Навбаҳор» - «Олмалиқ» учрашуви 18:00да бошланади

    Олий лиганинг навбатдаги 21-турида Наманганда Игорь Шквирин бошлиқ "Олмалиқ" жамоаси меҳмон бўлади.

    2016-09-08 09:15:10652

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz