NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманган вилояти ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартиш киритиш бўйича таклиф киритди 18:45 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган ҳолатда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Батафсил
Маррани баланд олиб: Бош вазир бўлиш орзусидаги йигит 17:55 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончларини доимий фаоллигимиз билан оқлаш биз учун катта фахр ва шарафдир.
Батафсил
Билдиришлар қатори 19:40 16/02/2019
Батафсил
Халқаро журналист Наманган вилояти газетасига муҳаррир бўлди 17:15 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятининг расмий ижтимоий-сиёсий газетасида янги раҳбар кадр тайинлови амалга оширилди.
Батафсил
Президент фармони амалда: "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади 16:02 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
"Наманган" эркин иқтисодий зонасининг асосий вазифаси ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш.
Батафсил

"Навбаҳор" қаторасига иккинчи йирик ғалабага эришди!

Май 15
20:13 2018

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати суперлигаси иккинчи давра баҳслари “Навбаҳор” жамоаси учун ғоят муваффақиятли бошланди. Суперлиганинг 12-тури доирасида Наманган шаҳридаги “Марказий” стадионда Бекободнинг “Металлург” клубини қабул қилган “Лочинлар” рақиб дарвозасига жавобсиз учта тўп киритиб, қаторасига йирик ҳисобдаги (3:0) иккинчи ғалабани нишонладилар.

Ўйиннинг биринчи тайми асосан тенг курашлар остида кечди, икки томон ҳам етарли хавфли вазиятларни вужудга келтиришди, бироқ уни аниқ маромига етказишда “ижро”чиларга омад етишмади.

Танаффус чоғида Илҳом Мўминжоновдан тегишли кўрсатмаларни олиб майдонга қайтган “Навбаҳор” футболчилари мухисларига тамомила завқли ҳароратни туҳфа этдилар. 51-дақиқақда Азизбек Турғунбоевнинг чап қанотдан оширган тўпини Азамат Алланиёзов дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди. Айтиш жоиз, “Навбаҳор” ҳужумчиси Азамат ушбу учрашувда учта гол уриб, “хет-трик”ка эришди. У 70-дақиқада боши билан дарвозани ишғол этди, ўйин тугашига икки дақиқа қолганда эса яна бир бор “катта саҳна”га чиқди.

Севимли жамоамиз “Навбаҳор” жамоаси шу тариқа ўз майдонида ўтказилган икки учрашувда рақиблари устидан йирик ғалабага эришди. Барча наманганлик футбол ихлосмандлари ажойиб ютуқ билан табриклаймиз! Баракалла, “Навбаҳор”!

Оқилхон Дадабоев,

спорт шарҳловчиси.  

 

Мавзуга оид

  1. Ўзбекистон Қатар устидан ғалабага эришди

    Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йили Россияда бўладиган жаҳон чемпионати Осиё саралаш мусобақаси учинчи босқичининг иккинчи турида Қатар терма жамоаси меҳмони бўлди. 

    2016-09-07 08:26:54726
  1. Ўзбек олимлари йирик ва майда шохли ҳайвонларда учрайдиган касалликка қарши вакцина ихтиро қилишди

    Вакцина ветеринария, чунончи бузоқлар, қўйлар ва эчкиларда пастереллёз касаллигининг олдини олишда қўлланилади.

    2016-07-29 09:07:30845
  1. Ришод Собиров Ўзбекистонга Олимпиададаги иккинчи медални келтирди

    Олимпиаданинг дзюдо спорт тури бўйича 66 кг гача вазн тоифасида Ришод Собиров бронза медаль учун баҳсда словакиялик Адриан Гомбочдан қўли баланд келди.

     

    2016-08-08 09:05:58926

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz