NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Президент фармони амалда: "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади 16:02 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
"Наманган" эркин иқтисодий зонасининг асосий вазифаси ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш.
Батафсил
МИБ намунали истеъмолчиларни рағбатлантирмоқда 18:34 15/02/2019
{$info.title|escape:'html'}

Саидметовлар хонадонига яқинда Мажбурий ижро бюроси Наманан вилояти бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси эълон қилинди.

Батафсил
Президент қарорини ўқиб: Қучоқ очиб, халқ ичига борайлик! 17:43 15/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимиз ижодкор зиёлилар билан учрашдию, ҳамма нарса яхшилик томон ўзгарди-қолди. Матбуот ва ахборот бошқармаси ҳам, журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳам муқим маошлик бўлдилар. Хизмат автомашиналари  туфайли “оёғимиз олтита” бўлиб қолди.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Наманганда нималарга эриша олди? 21:03 14/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлди.
Батафсил
Бузоқнинг югургани: ДХХ чегарада миллионлаб сўмлик "контрабанда"ни тўхтатиб қолди 17:53 14/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Юртимизга ноқонуний равишда кириб келаётган ёки олиб чиқиб кетилаётган ҳар қандай маҳсулотлар ҳуқуқий органларнинг доимий назоратида.
Батафсил

"Навбаҳор" черногориялик легионер билан шартнома тузди

Июнь 23
21:52 2018

Ўзбекистон суперлигаси жадвалида 2-ўринда бораётган, ушбу мавсумда ўз олдига юксак мақсадларни қўйган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби айни пайтдаги трансфер “ойнаси”дан унумли фойдаланишга интилмоқда. Бугун (2018 йил, 23 июнь куни) “Лочинлар” черногориялик ҳужумчи Дарко Никач билан шартнома имзолади.

1990 йилнинг 15 сентябрида таваллуд топган болқонлик ҳужумчи ўтган мавсумни Подгорицанинг “Будучность” жамоасида ўтказиб, чемпионат баҳсларида тўққизта, мамлакат кубоги ўйинларида учта майдонга тушган. Рақиблар дарвозасини эса 12 марта ишғол этишга муваффақ бўлган. Қайд этиш жоиз, Дарко Никач Черногория терма жамоаси вакили ҳисобланади.

Маълумот ўрнида, “Будучность” клуби ўтган галги чемпионатда иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медални қўлга киритган. Ундан аввалги мавсумда эса бу жамоа чемпионликни тантана қилган.

“Навбаҳор” клуби матбуот хизматининг маълум қилишича, жамоанинг янги легионери Дарко Никачи 30-рақам остида тўп суради.

Мавзуга оид

  1. Шартнома бўйича ҳарбий хизмат муддати ўзгарди

    «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгаришларга мувофиқ, шартнома асосида ҳарбий хизматга қабул қилинаётган шахслар билан дастлабки шартнома 5 йил муддатга тузилади.

     

    2016-09-27 09:20:23965
  1. Александр Гейнрих августда Қозоғистоннинг энг яхши легионер футболчиси сифатида эътироф этилди

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Александр Гейнрих август ойининг қозоғистондаги энг яхши легионер футболчиси бўлгани ҳақида «Sports.kz» нашри маълум қилди. 

    2016-09-29 07:52:29728
  1. Луисвиллда Муҳаммад Али билан ислом русумларига мувофиқ хайрлашув маросими бўлиб ўтди

    Афсонавий боксчи Муҳаммад Али билан ислом расм-русумларига мувофиқ хайрлашув маросими 9 июнь, пайшанба куни унинг она шаҳри — Луисвиллда (Кентукки штати) бўлиб ўтди. Маросимда 14 мингга яқин киши иштирок этди, дея хабар беради «ТАСС».

    2016-06-10 11:02:451397

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz