"Навбаҳор" мухлисларига қўшиқ ёзган ижодкор 10 миллион сўм олади

Ҳадемай севимли жамоамиз “Навбаҳор” мухлислари ўзининг қўшиғига эга бўлади. Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси раиси Хайрулло Бозоров ташаббуси билан эълон қилинган танловда энг кўп овоз тўплаган мухлислар кўшиғи учун 10 миллион сўм пул мукофоти берилиши белгиланди.
“Ўйлаймизки, бундай имкониятни Сиз азиз ижодкорлар, бастакор ва шоирлар асло қўлдан бой бермайсизлар. Энг асосийси, Сиз ёзган кўшиқ умрбод “Навбаҳор”ники бўлиб қолади ва бутун Наманган аҳли куйлайди.”, дейилади “Навбаҳор” мухлислар клуби телеграм каналида.
Кўпчиликда тайёр бўлган мухлислар қўшиғини қаерга жўнатамиз? Қандай қилиб энг зўр қўшиқ танлаб олинади? каби саволлар туғилиши табиий.
Бу жуда оддий: қўшиқни @Muxlislarklubi_bot га юборсангиз бўлди. Кейин @F_Umaraliev телеграм каналига жойланади ва овоз бериш орқали энг зўр мухлислар қўшиғи аниқланади. Қўшиқлар “Навбаҳор” клуби раҳбарларига ҳам тақдим этилади.
Шунингдек, бу хайрли ишни амалга оширишда Зулайҳо Бойхонова, Жалолиддин Усмонов, Самандар ва Искандар Ҳамроқуловлар, Алишер Файз, Гуласал Абдуллаева, Сардор Мамадалиев, Баҳриддин Зуҳриддинов, Ғайбулло Турсунов, Бекзод Баҳромов каби элимиз суйган санъаткорлар ҳам хайрихоҳ бўлишади ва ўз ёрдамларини аяшмайди, деб уйлаймиз.
Дарвоқе, танлов шу йилнинг 25 февралига қадар давом этади.
Мавзуга оид
Вазирлар Маҳкамасининг қарори (pdf) билан 2017—2019 йиллар даврида Наманган шаҳрининг йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш дастури тасдиқланди, деб ёзади UzDaily.
Уч миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланиб, 600 ўринга мўлжалланган ўқув биносини қуриш ҳисобига институт ўқув биноларининг умумий қуввати 2600 ўринга оширилади.
- 18 июль куни ўтказиладиган 17-тур доирасидаги “Навбаҳор”-“Сўғдиёна” учрашувида мухлислар харид қилган чипталарига турли совғалар ютиб олишлари мумкин. Ютуқлар қаторидан 2 дона “смартфон” телефони, 20та “Навбаҳор” клуби бренди туширилган футболка, 10 дона соябон ва “Навбаҳор” жамоаси футболчиларининг имзолари қўйилган 20 та копток жой олган.
Хонанда Бахтиёр Раҳмонов юртбошимиз Ислом Каримовга атаб “Сиз бизга кераксиз...” деб номланган қўшиқ ижро этди. Дея хабар бермоқда darakchi.uz сайти.