NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ: Ўзаро ҳамкорлик олий таълим соҳасида яхши самара бермоқда 19:32 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган муҳандислик-технология институтида жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасалари билан хамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Россия Федерациясининг Саратов Давлат техника университетининг Энгельс технология институти билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани бу борадаги яна бир амалий қадам бўлди.

Батафсил
Журналистлар Наманганда жам бўлди: Обод қишлоқ манзаралари ОАВда акс этяптими? 12:23 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Обод қишлоқ манзараларини оммавий ахборот воситаларида халқчил ва мазмунли етказишда Фарғона водийсидаги айрим босма ва электрон нашрлар, ижодкорларда етарли маҳорат кўзга ташланмаётгани, “Обод қишлоқ” дастури ғояси нима учун амалга ошираётганлигини одамларимизга тўлақонли етказиб бериш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Батафсил
Фахрий педагог Мукаррам момонинг айтганлари: "Менга энг "иккичи" синфни беришганди" 10:01 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ёдимда, мактабда энди иш бошлаган кезларим эди. Ёш ва тажрибасизлигимни ҳам эътиборга олмай, менга энг "иккичи" ва тўполончи синфни беришган. Тиниб-тинчимаслигим учунми, меҳнатим туфайли шу болаларни одобли ва билимли қилиб, фаол йигит-қизлар қаторига қўшдим.
Батафсил
ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ОТАСИ ҚАНДАЙ ИНСОН БЎЛГАН ЭДИ? 19:16 14/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ислом Каримовнинг падари бузруквори Абдуғани бобо 1894 йилда туғилган. Абдуғани бобо бутун умр хизматчи бўлиб ишлаган ва ўзларига ҳам, бошқаларга ҳам қаттиққўл, талабчан инсон эди. Соқолини қиртишлаб олиб, этигини ярқиратиб мойлаб юришга одатланган Абдуғани бобо аввало ўзлари қатъий интизом ва тартиб-қоидага риоя этар, фарзандларидан ҳам шуни талаб қилар эди. Маҳалла-кўйнинг эҳтиромини қозонган инсон бўлган.
Батафсил
Халқаро ноширлар ассоциацияси Ўзбекистонга қизиқиш билдирмоқда 17:32 14/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Биз юртингизда сўнгги икки йил ичида рўй берган ўзгаришлардан мамнунмиз. Айниқса, сўз ва матбуот эркинлиги, муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишга катта эътибор қаратилаётгани қувонарли. Шу боис биз Ўзбекистонни МДҲ давлатлари орасида биринчилар қаторида ташкилотимизга аъзо бўлишини ижобий баҳоламоқдамиз, - дея таъкидлади Хосе Боргинио мулоқот якунида.
Батафсил

"Навбаҳор" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Июнь 11
00:47 2018

Кеча Pepsi- Суперлиганинг 15-тури доирасида  “Навбаҳор” ўз майдонида  “Қўқон-1912” ни қабул қилди. Учрашув майдон эгаларининг устунлиги остида бошланди. Биринчи бўлимнинг 5-дақиқадаёқ мезбонлар ҳисобни очишди. Илҳом Бойдедаевнинг ерлатиб берган зарбасини меҳмонлар дарвозабони қайтара олмади. Мезбонлар 1:0 ҳисобида олдинга чиқиб олдилар. Голдан руҳланган майдон эгалари ҳужумкорликни оширишди.  Учрашувнинг 10-дақиқасида яна мезбонларда қулай имконият юзага келди. Азамат Алланиёзовнинг дастлабки зарбаси мезбонлар ҳимоячиларига теккан бўлса, унинг такроран йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. Учрашувнинг 19-дақиқасида майдон эгалари яна бир бор Ўткир Юсупов қўриқлаётган дарвозага гол киритишни уддасидан чиқдилар. «Қўқон 1912» ҳимоячилари ҳимояда тартибсиз кўрсатган ўйини эвазига Азамат Алланиёзов меҳмонлар дарвозасини ишғол қилиб, таблодаги ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди.

Учрашувнинг 24-дақиқасида яна мезбонларда рақиб дарвозасини ишғол этиш учун имконият юзага келди. Бу вазиятда Сардор Сулаймоновнинг зарбасини Ўткир Юсупов қайтарди.

Шундан сўнг меҳмонлар ҳам хавфли ҳужумларни уюштиришни бошладилар. Учрашувнинг 31-дақиқасида Қувондиқ Рўзиевнинг зарбаси ноаниқ кўриниш ҳосил қилди.

Биринчи бўлим охирларида мезбонларда жуда қулай имконият юзага келганди. Сардор Сулаймонов мехмонлар дарвозабони бирга бир вазиятга чиқиб борди, лекин зарба бера олмади.

Учрашувнинг 38-дақиқасида меҳмонлар жарима тўпиш ҳуқуқига эга бўлдилар. «Қўқон 1912» сардори Мурод Холмуҳаммедов жаримадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.Биринчи бўлим 2:0 ҳисобида якунига етди.

Иккинчи бўлим бошида меҳмонлар бош мураббийи Қувондиқ Рўзиев ўрнига тажрибали ҳужумчи Носир Отақўзиевни туширди. Иккинчи бўлим бошида меҳмонлар ўйини бир оз жонланди ва улар ташаббусга эга бўла бошладилар.

Учрашувнинг 55-дақиқасида майдон эгалари уюштирган ҳужум хавфли чиқди. Аъзам Алиевнинг кучли зарбасидан Ўткир Юсупов бартараф этди. Шундан сўнг майдон эгалари кетма-кет ҳужум уюштира бошладилар. Ушбу ҳужумларда Азамат Алланиёзов ва Аъзам Алиевнинг яқин масофадан йўллаган зарбаларини меҳмонлар дарвозабони моҳирлик билан қайтариб қолди. Ушбу учрашувда «Қўқон 1912» посбони Ўткир Юсупов жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан қутқариб қолганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Учрашувнинг 74-дақиқасида яна меҳмон жамоа ҳимоячисининг қўпол хатосидан сўнг тўпни Рўзимбой Аҳмедов эгаллаб олди ва ҳисобни йирик 3:0 кўринишга келтириб қўйди.

Иккинчи бўлим якунида меҳмонлар ҳисобни қмсқартириш учун кетма-кет ҳужумлар уюштирган бўлсаларда, наф келтирмади. Ҳакам томонидан иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган вақтда мезбонлар ўз жарима майдонлари ёнида Жавоҳир Сиддиқовга қарши ўйин қоидасини бузишди.Суҳроб Бердиевнинг  жаримадан берган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

Бекзод Толибов 

15-тур
10 июнь (якшанба)
19:02 - “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” 3:0 
Ҳакамлар: 
А.Асимов, Р.Шояхметов, А.Калинин, Д.Каримов.
Назоратчи – Н.Лутфуллин.
Комиссар – Л.Қўчқоров.

Голлар: Илҳом Бойдедаев (5), Азамат Алланиёзов (19). Рўзимбой Аҳмедов (74).

"Навбаҳор": Ботирали Эргашев, Остон Ўрунов, Аюбхон Нўъмонов, Илҳом Бойдедаев (Зоҳир Пиримов, 73), Азамат Алланиёзов (Ненад Иньяц, 80), Сардор Сулаймонов (Рўзимбой Аҳмедов, 64), Мирзоҳид Ғофуров, Аъзам Алиев, Даврон Ҳошимов, Жаҳонгир Меҳмонов, Дарко Станоевич
Захира: Акбар Тўраев, Дилшод Жабборов, Шохзамон Хайруллаев, Беҳруз Саъдиллоев, Томислав Пайович, Мирзоҳид Маматхонов

"Қўқон-1912": Ўткир Юсупов, Баҳодир Акромов, Ғиёсжон Комилов (Ойбек Рустамов, 61), Жамшид Ҳасанов, Авазхон Маматхўжаев (Жавоҳир Сидиқов, 25), Қувондиқ Рўзиев (Носирбек Отақўзиев, 46), Баҳодир Пардаев, Суҳроб Бердиев, Мурод Холмуҳаммедов, Дарко Гожкович, Марко Милич
Захира: Музаффар Абдуллаев, Игорь Таран, Достон Мелиқўзиев Муҳаммаданас Ҳасанов

Мавзуга оид

  1. "Навбаҳор" жамоаси "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди!

    11-тур доирасида ўтказилган учрашувда ўз майдонида Навоийнинг “Қизилқум” клубини қабул қилган “Навбаҳор” жамоаси йирик – 3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

    2018-05-12 22:46:21671
  1. “ТЧК” бари Beeline Club карталари эгаларига чегирмалар тақдим этади

    Энг йирик алоқа оператори Beeline Gold ва Platinum имтиёз карталари эгалари Beeline Club ҳамкори – “ТЧК” баридан 15% va 20% чегирмадан фойдалана олишлари ҳақида маълум қилади.

    2016-12-15 12:18:181607
  1. Профессионал боксчи Хуршидбек Норматов америкалик рақибини мағлубиятга учратди

    Андижонлик боксчи Хуршидбек Норматов профессионал рингда учинчи муваффақиятли жангни ўтказди.

    2016-11-14 11:58:43635
  1. «Навбаҳор» «Динамо»ни сафарда таслим этди

    Беллашувнинг иккинчи ярми эса тенг устунликда ўтди. “Навбаҳорчилар” асосан қарши ҳужумни пойлаб, рақиб дарвозаси олдида хавф яратишди.

    2017-03-31 19:46:351237

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz