NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманган вилояти ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартиш киритиш бўйича таклиф киритди 18:45 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган ҳолатда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Батафсил
Маррани баланд олиб: Бош вазир бўлиш орзусидаги йигит 17:55 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончларини доимий фаоллигимиз билан оқлаш биз учун катта фахр ва шарафдир.
Батафсил
Билдиришлар қатори 19:40 16/02/2019
Батафсил
Халқаро журналист Наманган вилояти газетасига муҳаррир бўлди 17:15 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятининг расмий ижтимоий-сиёсий газетасида янги раҳбар кадр тайинлови амалга оширилди.
Батафсил
Президент фармони амалда: "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади 16:02 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
"Наманган" эркин иқтисодий зонасининг асосий вазифаси ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш.
Батафсил

"Навбаҳор" ўз майдонида "Сўғдиёна"дан устун келди

Июль 19
23:08 2018
Бугун (2018 йил, 19 июль) соат 21:00да Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда бошланган Ўзбекистон суперлигаси 17-тур доирасидаги “Навбаҳор” ва “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.
Ўйинда рақибларига нисбатдан фаолроқ ҳаракат қилган мезбонлар беллашув тақдирини биринчи таймнинг ўзидаёқ ҳал этишга эришдилар. 41-дақиқада уюштирилган навбатдаги ҳужумлардан бирини Дарко Станоевич маромига етказиб, ҳисобни очди.
Биринчи бўлимга тўхталишлар учун қўшиб берилган вақтда Сардор Сулаймонов “Сўғдиёна” клуби дарвозабони Милан Митровичнинг хатосидан унумли фойдаланиб, орадаги тавофутни иккитага оширди.
Иккинчи бўлимда ҳам томошабинлар қизғин ва муросасиз беллашувга гувоҳ бўлишди. Жиззахлик футболчилар вазиятни “юмшатиш” учун ҳарчанд уринишмасин, уларга омад кулиб боқмади. Ҳаттоки, 67-дақиқада юзага келган ўта қулай имконият ҳам кўкка совурилди. Санжар Рашидов яккама-якка ҳолатда “Навбаҳор” дарвозасини ишғол этолгани йўқ.
Шу тариқа, мазкур учрашувда “Навбаҳор” жамоаси “Сўғдиёна” футболчиларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа жадвалида кучли учликдаги ўрнини сақлаб қолди.
 
Оқилхон Дадабоев,
спорт шарҳловчиси.

Мавзуга оид

  1. «Навбаҳор»: Назорат ўйинида «қизиллар» устун келди

    Жамоамиз аъзолари «Олмалиқ» билан ўтадиган учрашувга тайёргарликни давом эттиришмоқда, деб хабар тарқатмоқда клуб расмий сайти.

    2016-09-07 09:54:04875
  1. Португалия ўз тарихида илк маротаба Европа чемпионига айланди

    Хабар берганимиздек, Португалия терма жамоаси Евро-2016 финалида Францияни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, қитъанинг тенгсиз жамоасига айланган эди.

    2016-07-11 09:03:51994
  1. Олий лига-2017. "Навбаҳор" ўз майдонида мағлуб бўлмаган ягона жамоа

    Маълумот учун, сўнгги маротаба "Навбаҳор" 2004 йилда ўз майдонидаги ўйинларни мағлубиятсиз ўтказганди.

    2017-11-26 13:39:562038
  1. Арнасой туманида яшовчи Адҳам Эрдошовлар оиласида бирйўла уч чақалоқ дунёга келди

    Жиззах вилоятининг Арнасой тумани “Бахтли” маҳалласида яшовчи Адҳам Эрдошовлар оиласида бирйўла уч чақалоқ – икки ўғил, бир қиз дунёга келди. Бахтиёр ота-она фарзандларига Ҳасан, Ҳусан ва Зулайҳо исмларини қўйишди. 

    2016-06-17 09:32:071069

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz