NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"НАВБАҲОР": ЮКСАК МАРРАЛАР САРИ! 19:48 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” жамоасининг янги мавсумга бағишланган тақдимот маросими бўлди.
Батафсил
"Тараққиёт стратегияси" марказида ишлашни хоҳлайсизми? 18:19 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбар лавозимларига доимий асосда ишлаш учун танлов эълон қилади!
Батафсил
Ёзги биатлон: кубок Наманганда қолди 17:27 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан ёзги биатлон бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Батафсил
Наманганда минтақавий Ёшлар форуми: "Кўмак" тарғибот гуруҳи қандай ишламоқда? 14:30 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши Фарғона водийсидаги “Ёшлар қаноти” қошидаги “Кўмак” тарғибот гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш ва ёшлар ўртасида ички туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган минтақавий форум ўтказди.
Батафсил
Наманганда Наврўз насими ёхуд туристлар ҳайрати 18:40 23/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Бу галги фасллар келинчаги баҳорни Наманган аҳли Юртбошимиз билан қарши олди, давлат раҳбарининг ғамхўрлиги туфайли яқин икки йил ичида кенг кўламдаги ислоҳий ўзгаришлар амалга ошади. 2019 йил чинакамига Наманган йили бўлади!
Батафсил

"Навбаҳор" янги мавсумни дуранг билан бошлади

Март 10
17:19 2019

Шу йилнинг 8-март куни футбол бўйича Ўзбекистон XXVIII миллий чемпионати Суперлигаси баҳсларига старт берилди. 14 та жамоа иштирок этаётган мусобақанинг дастлабки тур доирасидаги баҳсни Наманганнинг “Навбаҳор” клуби бугун (2019 йил, 10 март куни) Тошкентдаги темир йў муҳандислари институти ўйингоҳида “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўтказади.

Ҳозиргина якунланган “Водий дербиси” муросасиз ва кескин курашлар остида кечди. Ўйиннинг 22-дақиқасида 2018 йилнинг энг ёш футболчиси - Остон Ўрунов жамоадоши, россиялик легионер Иван Соловьёвнинг “паси”дан сўнг жарима майдони ташқарисидан туриб тўпни дарвозага йўллаб, ҳисобни очди. 1:0.

Ўйинда кучли рақибларига муносиб қаршилик кўрсатган қўқонликлар 67-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Ўз вақтида “Навбаҳор”да ўйнаган Шаҳбоз Эркинов жамоадошлари уюштирган навбатдаги ҳужумни маромига етказиб қўйди. У дарвозабондан қайтган тўпни голга айлантира олди.

Учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳар икки жамоа вакиллари ғалаба тўпини киритишга ҳарчанд уринишмасин, дуранг натижа ўзгармай қолди.

Шу тариқа, Андрей Канчельскис  бошчилигидаги “Навбаҳор” жамоаси 2019 йилги мавсумни дуранг натижа билан қарши олди. Навбатдаги 2-турда “Лочинлар” амалдаги чемпион – Тошкентнинг “Локомотив” клуби меҳмони бўлишади.

Дарвоқе, 2019 йилда “Навбаҳор” жамоасининг таркиби кўпчиликни қизиқтириши сабабли, қуйида клуб шарафини ҳимоя қиладиган футболчилар билан таништириб ўтамиз:

Дарвозабонлар: Ўткир Юсупов, Дилшод Ҳамроев, Мирзоҳид Маматханов.

Ҳимоячилар: Игорь Голбан, Ғиёс Комилов, Обид Жўрабоев, Славко Лукич, Мирзоҳид Ғофуров, Жаҳонгир Меҳмонов, Ҳожиакбар Юнусов.

Ярим ҳимоячилар: Аббос Ғуломов, Остон Ўрунов, Зафар Тўраев, Иван Соловьёв, Шаҳзод Шайманов, Азимжон Аҳмедов, Эльман Тагаев, Абдужамол Исроилов.

Ҳужумчилар: Баҳодир Насимов, Александр Касьян, Азиз Ибрагимов.

Оқилхон Дадабоев,

журналист.

© namnews.uz

 

 

Мавзуга оид

  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:371314
  1. "Навбаҳор" янгиланган таркибда мавсумни бошламоқда
    Футбол бўйича Ўзбекистон XXVI миллий чемпионати олий лига ўйинлари cтарти олдидан “Навбаҳор” клубининг янги мавсумдаги тақдимот маросими ўтказилди.
    2017-03-02 22:08:50797
  1. «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 3:3: Жанговар дуранг қандай қайд этилди?

    Бугун Олий лига 21- тур ўйинлари доирасида «Навбаҳор» ўз майдонида «Олмалиқ» жамоасини қабул қилди.

    2016-09-09 22:58:451005
  1. ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ ЯНГИ ЛОЙИҲА УСТИДА ИШ БОШЛАДИ

    Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков янги лойиҳа устида иш бошлаган. Аввалроқ "Буюклар бисотидан" рукнидаги яна бир янги албомдан жой олувчи Мавлоно Лутфий ғазаллари ила куйланаётган қўшиқлар устида иш бошлангани ҳақида хабар бергандик. 

    2016-05-29 18:48:391228

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz