NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманган вилояти ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартиш киритиш бўйича таклиф киритди 18:45 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган ҳолатда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Батафсил
Маррани баланд олиб: Бош вазир бўлиш орзусидаги йигит 17:55 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончларини доимий фаоллигимиз билан оқлаш биз учун катта фахр ва шарафдир.
Батафсил
Билдиришлар қатори 19:40 16/02/2019
Батафсил
Халқаро журналист Наманган вилояти газетасига муҳаррир бўлди 17:15 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятининг расмий ижтимоий-сиёсий газетасида янги раҳбар кадр тайинлови амалга оширилди.
Батафсил
Президент фармони амалда: "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади 16:02 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
"Наманган" эркин иқтисодий зонасининг асосий вазифаси ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш.
Батафсил

Навбатдаги ғалаба муборак, Муроджон!

Июль 15
17:36 2018
Бугун (2018 йил, 15 июль) тонгда “Рио-2016” Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги учинчи жангини ўтказди.
АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтган жангда боксчимиз аргентиналик Луис Фернандо Молинага қарши рингга кўтарилди. 6 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда чустлик халқаро тоифадаги спорт устаси Муроджон очколар ҳисобига кўра ғалабани ўз фойдасига ҳал қилди.
Маълумот ўрнида, ҳамюртимизга рақиблик қилган Молина ушбу тўқнашувга қадар 12 та жанг ўтказиб, шундан етти баҳсда ғалабага эришган. Тўртта жангда эса мағлубиятга учраб, битта беллашувда дуранг натижа кўрсатган эди. Луис эндиликда бешинчи мағлубиятини қабул қилиб олишга мажбур бўлди.
Эътироф этиш жоиз, бокс оламида “Кака” номи билан меҳр қозонган 24 ёшли спортчимиз Муроджон Аҳмадалиев мазкур жангни қўшиб ҳисоблаганда учинчи ғалабани қўлга киритди. Бундан олдинги икки жангда эса у  аргентиналик Давид Паза ва америкалик Жорж Руизни муддатидан аввал, яъни нокаут эвазига таслим этишга муваффақ бўлган.
“Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали жамоаси кўп минг сонли ўқувчилари ҳамда барча бокс ихлосмандлари номидан Муроджон Аҳмадалиевни навбатдаги ажойиб ғалабаси билан чин қалбдан табриклайди. Зафарларни одимларинг давом этаверсин, Муроджон!
 
Оқилхон Дадабоев,
журналист.

Мавзуга оид

  1. Ғиёсов Олимпиададаги иштирокини ғалаба билан бошлади

    Олимпиадада тўлиқ таркибда иштирок этаётган чарм қўлқоп усталаримизнинг иккинчиси ҳам ўзининг илк жангида ғалабага эришди. 

    2016-08-08 08:59:071004
  1. Муроджон Аҳмадалиев рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратиб, камида бронзани нақд қилди

    Рио—2016 Олимпиадасидаги юришини 1/8 финалдан бошлаган ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев илк жангида қозоғистонлик Қайрат Ералиевни ҳар учала раундда ҳам мағлуб этишнинг уддасидан чиқа олганди.

    2016-08-17 07:53:46776
  1. Моҳи Рамазон муборак

    Иймон тўкис, эътиқод мустаҳкам, тил ва дил бирлиги номаи аъмолларимизда зоҳир. Борлиқни яратган, бандаларига эҳсон ва мурувватларини дариғ тутмаган, меҳрибон Аллоҳга берган неъматлари шукронаси сифатида тутадиган рўзамиз иншооллоҳ қабул бўлгай. 

    2016-06-07 10:32:181395

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz