NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил
Таниқли сўз устаси Обид Асомов вафот этди 18:53 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, қизиқчи ва актёр Обид Асомов 55 ёшида ўткир юрак инфаркти сабабли вафот этди.
Батафсил
Билдиргилар ва эълонлар 18:38 13/12/2018
Батафсил
Президент фармони: Ишлайдиган фахрийларга пенсия тўлиқ берилади 12:02 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Батафсил
Президент қарори: Парашют спорти бўйича секциялар очилади 11:21 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил

Навоий бобомизга муносиб ворислар

Ноябрь 26
11:48 2018
Наманган давлат университети фаоллар залида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши томонидан вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида “Навоий ворислари” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
 
Президентимизнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори ижроси асосида ташкилланган танловда кўрикнинг шаҳар ва туман босқичларида ғолиб чиққан, умумтаълим мактабларининг 11 ёшдан 15 ёшгача бўлган 12 нафар иқтидорли ўқувчи иштирок этди.
 
Тадбир аввалида сўзга чиққан ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Ғайратжон Тўйчибоев, Наманган давлат университети доценти, филология фанлари номзоди Фарида Каримова, "Миллий тикланиш" ижтимоий-сиёсий газетасининг Наманган вилояти бўйича мухбири Оқилхон Дадабоев ва бошқалар буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони Алишер Навоийнинг бой ижодий меросини чуқур ўрганиш, тарғибот қилиш орқали ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни Ватанга муҳаббат, элга садоқат руҳида тарбиялашда катта аҳамиятга эга эканини таъкидлашди.
 
Танловни ўтказишдан мақсад Навоий ижодини том маънода халқ мулкига айлантириш ҳамда халқ таълими тизимида жонбозлик кўрсатаётган она тили ва адабиёт ўқитувчилари, аълочи ўқувчиларни рағбатлантиришдан иборатдир. Қолаверса, Навоийнинг юксак инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган асарлари мазмун-моҳиятини навқирон авлод онгига сингдириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишда ҳам муҳим ўрин тутади.
 
Дарҳақиқат, танловда иштирок этган ўғил-қизлар ўз чиқишларида Ҳазрат Навоий ижодини нечоғлик меҳр ила ўрганаётганишаётгани, чинакам улуғвор сўз санъатини теран тушуниб етишга интилаётганликларини кўрсатди.
 
Адабий танлов иштирокчилари энг сара иштирокчи энг кўп ғазал ёд олиш, ғазални бехато ва ифодали ўқиш, ғазал матнининг насрий баёни (ёзма шарҳи)ни ярата олиш, ғазал матнидаги тушуниш қийин бўлган сўзларни изоҳлаб бера олиш каби шартларни бажариш орқали ўз билимларини намойиш этдилар. ўқувчи ёшларнинг чиқишларини Навоийшунос олимлардан иборат ҳакамлар ҳайъати холисона ва адолатли баҳолаб боришди.
 
– Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси миллий ғурур ва шаън туйғусини мустаҳкамлаган ҳолда, халқимизда миллий ўзликни англашни ўстириш масалаларига ҳамма вақт катта эътибор қаратади, – дейди партия вилоят кенгаши “Ёшлар қаноти” етакчиси Аҳрорбек Акбаров. – Биз киммиз? Бизнинг аждодларимиз ким? Бизнинг миллатимиз нима ҳисобидан юксалди ва бутун жаҳонга машҳур бўлди?” каби саволлар ҳамма вақт Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг диққат марказида бўлади. Шу нуқтаи назардан Алишер Навоий ижодий фаолияти, у қолдирган бой адабий мерос ушбу саволларга жавоб топишга ёрдам беради.
 
Нуфузли ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, танловда 1-ўринни эгаллаган Наманган туманидаги 24-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Дилдора Ҳабибуллаева келаси йилнинг февралида Навоий шаҳрида бўладиган танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Танловда 2-ўринни Наманган шаҳридаги 31-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Барно Тоҳирова эгаллади. 3-ўринга эса Тўрақўрғон туманидаги 17-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 9-синф ўқувчиси Муслима Аҳмаджонова муносиб кўрилди.
 
- Халқимиз ўзининг ақл-заковати ва юксак салоҳияти билан дунё цивилизациясига муносиб ҳисса қўшган улуғ фарзандлари билан ҳақли равишда фахрланади, ғурурланади, лекин бунинг ўзи етарли эмас. - дейди танлов ғолибининг устози, Наманган туманидаги 24-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Ҳидоят Полвонова. - Чунки биз улар билан нафақат фахрланиш, ғурурланишимиз балки уларга муносиб давомчи, ворис бўлмоғимиз керак. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ташаббуси билан ёшлар ўртасида Алишер Навоий ижодини чуқур ўрганиш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш, устоз-шогирд анъанасини ривожлантириш мақсадида ўтказиб келинаётган “Навоий ворислари” кўрик-танловини кузатиш асносида буюк шоиримизнинг муносиб ворислари ўсиб келаётгани, улар муносиб рағбатлантириб борилаётганига, китобхон ўғил-қизларимизни улуғ алломамиз ижодини катта қизиқиш билан ўрганаётганига амин бўлдик. Шунинг баробарида, танлов давомида Навоий шеъриятидаги бадиий гўзалликларни, улуғ бобомиз ижод оламини англагандек ҳис этдик.
 
“Навоий ворислари” кўрик-танловининг ғолиб-совриндорлари партия вилоят кенгаши томонидан диплом, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
 
ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши ахборот хизмати.
 
 

Мавзуга оид

  1. “ДАМАС” масаласи ва Навоий кўчасидаги тирбандлик сабаби

    Маълумки Чорсу даҳасидан то Темирйўл айланасигача бўлган кўча ҳазрат Навоий номи билан аталган. Мақсад улуғ эди. Шунинг учун кўп қаватли турар жойлар қурилди.

    2016-09-19 20:15:051265
  1. Наманган шаҳридаги “Истиқлол дизайн маркази” ички ва ташқи бозорда муносиб ўрин эгаллаган

    Наманган шаҳридаги “Истиқлол дизайн маркази” масъулияти чекланган жамиятининг юқори сифатли тикувчилик маҳсулотлари ички ва ташқи бозорда муносиб ўрин эгаллаган. 

    2016-08-03 08:26:001216

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz