NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Танзила Нарбаева: Женщины - наиболее социально активная часть общества! 14:17 19/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Роль Комитета должна возрасти в совершенствовании государственной политики по развитию сектора ННО, координации усилий ННО, органов власти, бизнеса, доноров, занимающихся решением социальных вопросов (поскольку они в значительной степени имеют «женское лицо»), обеспечения инклюзивной социальной политики, контроля качества социальных услуг

Батафсил
Наманганда «Avtotest» ўқув маркази иш бошлади 19:42 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

 2017 йил 4 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  “Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Мазкур ҳужжатда юридик шахслар, яъни корхона, ташкилот ва муассасаларга қарашли автомобиллар ҳайдовчиларнинг бундан буён мунтазам равишда  ўз малакаларини ошириб боришлари кўзда тутилган.

Батафсил
Халқ бюджети  – у шаффофликни таъминлайди   18:43 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугунги конференциядаги  тақдимотида “Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари Акмал Бурхонов бир қатор долзарб масалалар орасида Фуқаролар учун бюджет (Халқ бюджетини) тайёрлаш ва чоп этишнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Халқ бюджети ўз олдига тасдиқланган давлат бюджетини оддий, халқчил тилда, минимал равишда техник иборалар ишлатилган тарзда кенг оммага тақдим этиш мақсадини ўз олдига қўйган

Батафсил
Халқни давлатдан рози қилишга  инновацияни жорий этиш Халқаро конференциянинг асосий мазмуни бўлди! 13:13 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Тадбир доирасида давлат бошқарувида фуқаролар иштирокини таъминлаш бўйича илғор хорижий тажриба тақдим қилинди, шунингдек давлат сиёсатини муҳокама қилиш жараёнларида аҳолининг фаол иштирок этишини рағбатлантирувчи инновақион механизмларни жорий қилиш, кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини ошириш ҳамда жамият ҳаётининг долзарб масалаларини хал этишда давлат ва жамият ўртасида ижтимоий шериклик механизмини йўлга қўйиш масалаларига бағишланган муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.

Батафсил
Наманган: «Дўстлик бозори»да кутубхона очилди (фото) 12:41 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Аҳолини  китобхонликка бўлган эътиборидан келиб чиқиб ташкил этилган зиё маскани 700 номдаги адабиётлар билан бойитилган.

Батафсил

Немис тилида сўзлашувчи ҳаваскор театр гуруҳларининг 9-театр фестивали

Сентябрь 08
15:52 2016

2016 йил 10-11 cентябрь кунлари Ўзбекистон Ёшлар театри саҳнасида немис тилида сўзлашувчи ўзбекистонлик ҳаваскор театр гуруҳларининг анъанавий театр фестивали бўлиб ўтади.

 Ушбу фестивал доирасида Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларидаги “Виедергебурт” немис маданияти марказларининг ҳаваскор театр гуруҳлари сўнгги бир йил давомида ўзлаштирган асарларни саҳнада намойиш этишади. Театр фестивали арафасида ушбу гуруҳлар германиялик театршунос-педагог Ёахим Бюркерт (Жоачим Буркерт) иштирокидаги семинар-машғулотларда ўз маҳоратларини синовдан ўтказиш имкониятига эга бўлишди.

 Фестивални “Автострада” филми ва “Охири йўқ йўл” ҳикояси мотивлари асосида тайёрланган ва инсон ҳаётининг турли бекатларини кўрсатиб берадиган “Манзил” номли саҳна асари ижроси билан бухоролик ҳаваскор театр гуруҳи бошлаб беради. Самарқанд вакиллари эса болаларнинг жамиятдаги ўзаро муносабатлари, уларнинг ўзаро тил топа олиш-олмасликлари ҳақида ҳикоя қилувчи “Ёзги лагер” номли асар билан саҳнага чиқишади.

  Фестивалнинг иккинчи куни фарғоналиклар вилоят немис маданияти маркази аъзоси Ойбек Нишоновнинг саратон касаллигига чалинган инсонлар ҳақидаги “Муросаларсиз” саҳна асарини намойиш этишади. Тошкент шаҳри вакиллари тақдим этадиган “Кекса аёлнинг ташрифи” номли асар швейцариялик драматург Фриедрих Дюрренматт қаламига мансуб бўлиб, унда ўзининг собиқ севгилисидан қасос олмоқчи бўлган кекса мултимиллиардер аёл Клара Саханассян ҳақида ҳикоя қилинади.

  Ушбу тадбир авваламбор Тошкент шаҳридаги мактаб, лицей, коллеж ва олийгоҳларнинг немис тилини яхши биладиган ўқувчи ва талабаларига мўлжалланган. Фестивал 10 ва 11 сентябрь кунлари соат 16.00да бошланади. Спектаклларга кириш бепул.

манба: sharh.uz

Мавзуга оид

  1. Қозонда мусулмон кинолари фестивали ўз ишини бошлайди

    XII Қозон Халқаро мусулмонлар кинофестивалининг очилиш маросими дин вакиллари ва киноматография олами вакиллари иштирокида душанба куни ўтказилади. Бу ҳақда фестивалнинг расмий сайти таяниб kun.uz  хабар беради.  

    2016-09-06 10:07:11630
  1. Наманганлик ҳайдовчилар тилида янграган Лермонтов ижоди халқаро эътироф олди!

    “Наманган китоб олами” маркази вилоятнинг маънавият ўчоқларидан бирига айланиб бормоқда.

    2017-02-03 18:45:281354
  1. Боир Холмирзаев: Театр актёри бўлиш бу касб, киноактёрлик касб эмас!

    Ёшларда ҳозирги замоннинг руҳи ва келажакка ишонч бор, интилиш бор, булар биздан кўра кучли. Лекин ички ҳолат, билим олишга чанқоқлик, сабр-тоқат жиҳатидан эмас. Театр ҳар бир актёрни чиниқтиради, тоблайди. Фикримча, театр актёри бўлиш бу касб, киноактёрлик касб эмас. Кинода  ҳамма ўйнаши мумкин.

    2017-06-12 00:01:321724

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz