NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Кўп шоколад ейишнинг зарари йўқми? 16:27 19/09/2017
{$info.title|escape:'html'}

— Ширинликлар савдоси билан шуғулланганим боис кун давомида шоколад, конфетларни кўп истеъмол қиламан. Асли кичиклигимдан ширинликка ўчман. Бироқ бу одатнинг соғлиққа зарари бор, дейишади. Ҳақиқатан ҳам шундайми?

Батафсил
Шавкат Мирзиёев АҚШга етиб борди. (Видео) 10:08 19/09/2017
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида иштирок этиш учун Нью-Йорк шаҳрига етиб борди. 
 

Батафсил
«Ёшлар уйлари»ни бериш тартиби ўзгарди 08:59 19/09/2017
{$info.title|escape:'html'}

Шунингдек, Ёшлар иттифоқи тизимида 3 йил фаолият кўрсатган бўлса, Тавсиянома навбатсиз бериладиган бўлди»,

Батафсил
Оққон хасталигига қарши янги дори воситаси яратилди… 03:06 18/09/2017
{$info.title|escape:'html'}

Олимлар оққон билан хасталанган 63 нафар беморда дорини синаб кўришганди.

Батафсил
Америка Шимолий Кореяни ер билан яксон қилишга тайёр… 02:46 18/09/2017
{$info.title|escape:'html'}

Шимолий Корея дунёга хавф солишда давом этяпти. Лекин бир ҳақиқатни билиб қўйса ёмон бўлмасди. Америка бу давлатни ер билан яксон қилишга тайёр…

Батафсил

Немисни юксалтирган хислатлар

Июль 25
06:32 2017

Германия аҳолиси асосан бир миллат ва бир маданият вакиллари ҳисобланади. Аҳолининг 95 фоизи христианлар-евангеллар ва католиклар бўлиб, уларни умумий маданият, тил ва анъаналар бирлаштиради. Бу уларга дунёни бир хил тушуниш учун муҳим шароит яратади.

 

Саидумар Сайдалиев

Мамлакат аҳолиси учун қонунлар, фармонлар, анъана, тартиб, интизом ва бошқа бир қатор тушунчалар катта аҳамият касб этади.

Шунинг учун ҳам Иккинчи жаҳон урушида вайрона ҳолига келиб қолган Германия 50 йил ичида қайта тикланиб, жаҳоннинг энг ривожланган давлатларидан бирига айланди. Бу ривожланишнинг асосий омили халқнинг бирдамлиги, миллий ғурури, тафаккур тарзи  ва эртанги кунга ишончи, миллатнинг бир тану бир жон бўлиб, астойдил ишлагани сабаб бўлди.

Ўзаро суҳбатларда ҳар биримиз немис халқининг ишчанлиги, ҳалоллиги, покизалиги, тўғрисўзлиги, вақтдан тўғри ва унумли фойдаланиб, ҳамма нарсага жиддий муносабатда бўлиши ҳақида кўп гапирамиз. Уларнинг ишни режалаштириши ва юритишини мақтаймиз. Бу мамлакатнинг гўзал, озода, мукаммал даражадалигига ҳайратланамиз. Лекин «Нега биз шундай қила олмаймиз, айрим соҳаларда улардан ўрнак олиб иш юритмаймиз?» - деган савол хаёлимизга келмайди. Ишда, ўқишда, турмушда учраб турадиган айрим камчиликлар сабабини  бошқалардан қидиришга ҳаракат қиламиз. Масалан, домла талабадан, раҳбар хизматчидан ёки аксинча. Ўз камчиликларимизни тан олгимиз келмайди ва раҳбарларимизнинг хатоларини юзларига дангал айта олмаймиз.  Хуллас танқидий фикр-мулоҳаза юритамизу лекин амалий ишга келганда тўхталиб қоламиз.

Юртимизнинг тинчлиги ва халқимизнинг фаровонлиги ўзимизнинг ҳамжиҳатлигимизга боғлиқ эканлигини онгимизга сингдириб олишимиз керак. Бировнинг маҳсулотини сотиб кун кўриш билан турмушимизни юксалтиришимиз мумкин эмаслигини, балки ижодкорлик ва яратувчилик билан астойдил машғул бўлсаккина ҳаётимиз фаровон бўлишини англаб етиш даври аллақачон етиб келди.  

Аждодларимиз ҳозирги замон цивилизациясининг тамал тошини қўйганлар. Уларнинг номини бутун дунё билади ва тан олади. Боболаримиз қилган ишлар билан фахрланиш ва ғурурланиш ҳуқуқига тўла эгамиз. Биз буюк мутафаккир ва алломаларнинг авлодимиз, лекин буюк боболаримиз ўз замоналарида қилган ишлари учун буюкдирлар. «Биз уларнинг ишларини қандай давом эттираяпмиз, ўз ишимиз билан уларга муносиб бўляпмизми, келажак авлод бизни қандай ёд олади? қайси ҳизматларимиз учун биздан фахрланади? Бошқа миллатлар олдида биз учун уялиб қолмайди?» - деган саволларни ҳар бир онгли фуқаро ўзига бериши лозим.

Яқинда Германиянинг Тюбинген университети олими Паул Мюнхнинг «Тартиб, ишчанлик ва тежамкорлик» номли китоби чоп этилди. Китобда немис миллатига хос кўплаб ижобий хислатлар ҳақида сўз юритилади. Немисларнинг миллий хусусиятлари таърифланади, тавсифланади, уларнинг келиб чиқиш ва амал қилиш шарт-шароитлари ва сабаблари таҳлил қилинади.

«Сиз миллатнинг қайси фазилатларини энг яхши деб баҳолайсиз?» - деган саволга Германия аҳолисининг ўртача 70 фоизи биринчи ўринда ғайратлиликни, иккинчи ўринда тартиб-интизомни, учинчи ўринда тозалик ва тўртинчи ўринда тежамкорликни  кўрсатган. Немис халқининг энг яхши фазилат ҳақидаги фикри 50 йил давомида ўзгармаган.

Агар: «Ўзбеклардаги энг яхши фазилат нима?» - деб сўралса, биринчи ўринда, меҳмондўстлик, андишалилик, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат каби шарқона фазилатлар санаб ўтилади. Бундай фазилатларга эга бўлиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермаслигини дунё тан олган. Лекин буларни фазилат даражасида сақлаб туриш учун унинг моддий асоси ҳам мустаҳкам бўлиши лозим.

Мақсад немисларни мақтаб, ўзимизнинг камчиликларимизни дастурхон қилиш эмас. Халқимизда «Ўзни ёмонласанг ўзганинг меҳри кўтарилади», «Кўлмакка қараб ой ва юлдузни ёки балчиқни кўриш мумкин», деган гап бор. Буни унутмаган ҳолда олдинга, юксакликка интилиш яхши, лекин ҳаётда ҳар бир нарсадан, ҳодисадан ўрнак олиш ва юртдошларимизни ҳам шунга чорлаш, жуда ўринли деб ҳисоблаймиз. Немислардан нимани ўрганиш мумкин?

Германия деганда, умумий маънода, ҳудуд жиҳатидан тор, лекин турли-туман табиий, географик хусусиятига эга бўлган территория, шеваларга бой тил ва турли туман минтақалари билан бир-биридан фарқ қиладиган мамлакат тушунилади. Бу мамлакат аҳолиси анъана деганда қадимий маданият  ва кўҳна тарихга эга бўлган халқ, майда ҳокимиятчилик, рицарлик каби тушунчаларни назарда тутади. Бу анъаналар 300 йил давомида шаклланган ва ривожланган. Бу ҳудудда яшовчи халқнинг ўтмишидан фахрланиш ва ғурурланиш, шу билан бирга бу анъаналарга содиқ қолиш, уни авайлаб асраш ва ривожлантириш ҳисси ва масъулияти жуда баланд.

Маълумки, ҳар бир халққа хос бўлган хусусият ва хислатлар асосан тилда ўз аксини топади. Тилдаги мақол, матал, ибора ва тушунчалар орқали ҳар бир халқнинг «ўзлиги»ни билиб олиш мумкин. Немисча шакл тушунчаси, биринчи навбатда, ишчанлик, тиришқоқлик ва ғайрат тушунчалари билан узвий боғлиқ. Ҳар соҳада-фикрлаш, режалаштириш ва иш юритишда ҳам ақлий, ҳам жисмоний ишчанлик талаб этилади. Ишчанлик деганда вазифани юз фоиз эмас, балки бир юз эллик фоизга бажаришни, бажарганда ҳам «немисча»сига бажаришни тушунадилар. Агар бирор иш вақтида адо этилмай қолса - бу катта фожиа ҳисобланади. Бунга сабаб, яхши - яхши эмас, балки жуда яхши бўлгандагина яхши, деб ҳисоблаш немис халқининг қон-қонига сингиб кетганлигидадир.

Тартиб ва интизом - бу ярим ҳаёт, дейди немислар. Тартибсизлик ва интизомсизлик бу халқ томонидан умуман қабул қилинмайди. Тартиб деганда ўй, фикр, режа, ишга муносабат, овқатланиш, кийи-ниш, борингки, ҳаётнинг барча соҳасидаги тартиб назарда тутилади. Масалан, йўл қоидасига катта-ю кичик, пиёда-ю ҳайдовчи, амалдору оддий фуқаро  қатъий амал қилади. Светофорнинг қизил чироғи ёниб турганда боғча боласи ҳам ўтиб кетмайди. Агар йўл қоидасини кимдир бузган бўлса, албатта, у чет эллик бўлиб чиқади.  Олти ёшли боғча боласининг олтмиш ёшли вазирнинг жамиятдаги инсонийлик ҳуқуқи амалда тенг ҳисобланади. Полициячи йўл тўсувчи эмас, балки йўл кўрсатувчи, кишиларга ёрдамчи ҳисобланади.

Албатта, тартиб деганда кишиларнинг жамиятдаги нафақат шахсий, балки умуммиллат хавфсизлиги ва тинчлиги биринчи ўринда туради. Мамлакатда бунга жуда катта аҳамият берилади. Тартиб ва тинчликни сақлаш ҳар бир шахснинг зиммасидаги масъулият ҳисобланади. Бошқаларга халал бермаслик маданият белгиси деб қаралади.

Агар биз ҳам жамоат тартибини ва аҳоли тинчлигини сақлаш маълум ташкилотларнигина эмас, балки ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг бурчи эканлигини қалбан ҳис қилиб, унга қатъий амал қилганимизда эди, ҳаётда анча илгарилаб кетган бўлар эдик.

Немислар ҳамма нарсага жиддий муносабатда бўладилар. Ҳеч ким, ҳеч қачон, ҳеч нарсага «бўлса-бўлар» тарзида қарамайди. Улар учун масаланинг катта кичиги йўқ. Ҳамма иш талаб қилинган шаклда ва тартибда бажарилиши керак. Шунинг учун ҳам немис тилида тартиб сўзи кенг миқёсда қўлланилади.

Тартибга ҳаддан ташқари катта эътибор бериш кишилар ўртасидаги ўзаро муносабатга ҳам жиддий таъсир ўтказган. Шунинг учун ҳам кишилар бир-бирлари билан ўзларининг жамиятдаги нуфузларига қараб ва суҳбатдош шахсини ҳурмат қилган ҳолда муомала қиладилар. Ўзаро суҳбатларда қандай саволни бериш ва бермасликни ҳамма яхши тушунади. Масалан, улар ҳеч қачон бир-бирларига «Қанча маош оласиз?», аёллардан «Ёшингиз нечада?», «Нечта фарзандингиз бор?» деб сўрамайдилар. Шунинг учун кишилар ўртасидаги муносабатда доимо маълум масофа борлиги сезилиб туради.

Бу тил нуқтаи назаридан кишиларнинг бир-бирига «сенлаб» ёки «сизлаб» мурожат қилишларида ҳам ўз аксини топган. Кишилар бир-бирлари билан дастлаб жуда тортиниб муомала қиладилар. Кўп ҳолатларда уларнинг бир-бирлари билан муомалага киришиши ва муроса қилиши борасида қийинчилик туғилади. Кўпроқ алоҳидаликка, яккаликка интиладилар ва бир-бирлари билан жиддий муносабатда бўладилар. Улар учун ҳаётнинг ўзи ўта жиддий жараён.

Немис халқи қатъий амал қиладиган яна бир қоида - бу тозалик ва озодалик ҳисобланади. Немиснинг яшаш, ишлаш, ўқиш, дам олиш, хуллас ҳамма жойи тоза ва озода бўлиши керак. Катта-ю кичик бунга қатъий амал қилади, амал қилмаган киши ўзининг яқинлари томонидан қаттиқ жазоланади, давлатга жарима тўлайди. Албатта, бу масалада уларга ҳавас қилса арзийди. Кўчалар ва майдонларнинг тозалиги кишининг ҳавасини келтиради, кайфиятни яхшилайди, мароқли меҳнатга ундайди ва юқумли касалликларнинг олдини олади. 

Сигарета қолдиқлари, музқаймоқ ва сақич қоғозларининг хоҳлаган жойга ташланмаслиги, ахлат ва чиқиндиларнинг турига қараб, турли идишларга солиниши - биз ўрганадиган одатлардан энг муҳими саналади. Кўча-кўйда кўринишидан маданий кийинган ёшлар ва айрим ўқимишли катталаримизнинг турли қоғоз, сигарет қути ва қолдиқларини хоҳлаган жойга ташлаб кетаверишларини кўриб, афсус чекасан. Ҳеч биримиз ўзимизга: «Биз қачон озодаликка ўрганамиз, тозаликни одат қиламиз? Нима учун ҳар биримиз тозалик ва озодалик учун курашмаймиз? Ахир бир парча қоғозни тоза жойга ташламаслик ҳам озодаликни сақлашга қўшган ҳиссамиз бўлишини наҳотки тушунмаймиз? Нега биз учун доимо кимдир орқамиздан йиғиштириб юриши керак?! Нега бошқа халқларнинг шаҳар ва қишлоқлари саришталикни мақтаймизу ўзимизнинг атроф-муҳитимизни ифлос қиламиз?  Энг даҳшатлиси, кўча-кўйда сайр қилиб юриб ёки суҳбатлашиб туриб, бир-биримиздан тортинмаган ҳолда атрофга туфлайверамиз? Бундайларни тартибга чақиришдан нега тортинамиз?!» деган сўроқларни бермаймиз.

Тежамкорлик - немис халқининг ўзгармас фазилатларидан биридир. Уларнинг фикрича, бойликка эга бўлган киши бой эмас, балки бойликни тежаб, ўз ўрнида ишлата билган киши бой ҳисобланади. Исрофгарчилик энг ёмон нуқсонлардан бири деб тан олинади.

Юқоридаги барча одат ва хислатларга оилада, болалар боғчасида, мактаб-ларда, олий ўқув юртларида, боринг-чи, жамиятнинг барча жабҳаларида ўргатилади, одатлантирилади. Шу билан бирга кекса-ю ёш бу талабларга бирдай амал қилади.

Халқаро муносабатларнинг ривожланиб бориши билан миллатлар ҳам бир-бирларига турли даражада таъсир ўтказадилар. Бу таъсир биринчи навбатда кишилар ўртасидаги ўзаро алоқаларда ўз ифодасини топади. Шарқона қадрият ва анъана ҳамда фазилатларга асосланган бир қатор ўзбекона  удумлар турли халқларнинг эътиборини жалб қилиб, уларнинг ҳавасини уйғотиши сир эмас. Шунга қарамасдан биз ўзга халқлар ва миллатлардан ўргансак арзийдиган фазилатлар ҳам мавжудлигини инкор этмасак яхши бўлади. 

Немис халқига хос бўлган ғайрат, шижоат, тиришқоқлик, тартиб ва интизомга амал қилиш, тозалик ва озодалик, тежамкорликни ўрганиш, амалда қўллаш халқимиз фаровонлиги, юртимиз тинчлиги, Ватанимиз равнақига ижобий таъсир кўрсатади. Яхши фазилатларга эга бўлиш, дил, тил ва амал бирлигига эришиш миллатимиз ва халқимизнинг ҳеч кимдан кам эмаслигига асос бўлади. 

Саидумар САЙДАЛИЕВ

Мавзуга оид

  1. ДУНЁ ЎРГАНСИН ДЎСТЛИКНИ ЎЗБЕК-ҚИРҒИЗГА ҚАРАБ!

    Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги давлат академик ўзбек мусиқали драма театрининг Фарғона водийси бўйлаб ижодий сафари давом этмоқда.

    2017-02-14 12:12:401181
  1. Тасанно сизга, Ватан шарафини юксалтирган спортчилар

    “Рио – 2016”дан олимпиадачиларимиз Ватанимизга 4 олтин, 2 кумуш, 7 бронза медални олиб келди

    2016-08-24 08:59:11761
  1. Алмазбек Атамбаев ой охиригача Туркияда қолади

    Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев даволаниш учун Истанбулда сентябрь ойи охиригача қолади. Бу ҳақда Anadolu хабар берган.

     

    2016-09-20 18:22:02481
  1. «Манчестер Юнайтед» - «Манчестер Сити» - 1:2. Ёҳуд, Гвардиола Моуриньони қандай мағлуб этди?

    Англия премьер – лигасининг 4 – туридадан жой олган, мухлислар томонидан узоқ кутилган, Манчестер дербиси ниҳоясига етди. Навбатдаги, Гвардиола ва Жозе Моуриньонинг «буюк тўқнашув»ида испаниялик мутахассиснинг португалиялик ҳамкасбидан  бироз устун эканлиги гувоҳига айландик. Мақолада учрашувнинг асосий қаҳрамонларидан бошлаб, «қизил иблислар»нинг мағлубиятидаги  3та сабабни келтириб ўтишга ҳарақат қиламиз.

    2016-09-17 13:58:45349

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 219 46 17;

                              +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz