NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманган вилояти ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартиш киритиш бўйича таклиф киритди 18:45 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган ҳолатда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Батафсил
Маррани баланд олиб: Бош вазир бўлиш орзусидаги йигит 17:55 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончларини доимий фаоллигимиз билан оқлаш биз учун катта фахр ва шарафдир.
Батафсил
Билдиришлар қатори 19:40 16/02/2019
Батафсил
Халқаро журналист Наманган вилояти газетасига муҳаррир бўлди 17:15 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятининг расмий ижтимоий-сиёсий газетасида янги раҳбар кадр тайинлови амалга оширилди.
Батафсил
Президент фармони амалда: "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади 16:02 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
"Наманган" эркин иқтисодий зонасининг асосий вазифаси ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш.
Батафсил

Нобель мукофотининг 2016 йилги лауреати рўза тутишнинг фойдасини исботлади

Октябрь 06
16:15 2016

Шу йилнинг 3 октябрь куни тиббиёт ва физиология соҳасида Нобель мукофотининг лауреати эълон қилинди.Токио технология университетининг биология ҳужайралари бўйича мутахассиси Ёсинори Осуми (Yoshinori Ohsumi) "аутофагиялар механизмини кашф қилгани учун" ушбу мукофот соҳиби бўлди, деб хабар беради  uz24.uz.

Нобель қўмитаси ахборотномасида келтиришича, Осумининг кашфиёти очликка мослашиш ва инфекцияларга қарши туриш каби тушунчаларда аутофагиянинг аҳамиятини англашга йўл очди.

Аутофагия - бу ҳужайраларнинг керакмас қисмларини утилизация қилиш ва қайта ишлаш жараёнидир. Атаманинг ўзи иккита грекча сўзлардан шаклланган бўлиб, "ўзини ўзи емоқ" маъносини англатади.

Аутофагия ўзига хос тирик организмлар, шу жумладан, бизнинг организмларимиз билан мавжуд. Унинг туфайли ҳужайралар керакмас қисмлардан халос бўлади, организм эса керакмас ҳужайралардан. Шунингдек, аутофагия туфайли ҳужайралар инфекциялардан ва токсинлардан ҳам тозаланади.

Аутофагия организм стрессда бўлган ҳолатда зўр бериб ишлайди. Масалан, оч қолганда. Бунда ҳужайралар ўзининг ички ресурслари - тўпланиб қолган "ахлат"лардан энергия ишлаб чиқаради.  

Ёсинори Осумининг кашфиёти шундан далолат берадики, оч қолиш, яъни рўза тутиш фойдали - организм чиндан ҳам тозаланади.

Лауреатнинг ҳамкасблари ишонтиришича, аутофагия организмни эрта қаришидан ҳам сақлайди. Янги ҳужайралар пайдо бўлиши ҳисобига ҳатто ёшартиради.

Аутофагия жараёнининг бузилиши эса Паркинсон, диабет, саратон касалликларига олиб келади.

Ёсинори Осуми 1945 йилда туғилган. У Нобель мукофотини (950 минг АҚШ долларидан зиёд пул) 10 декабрь куни Стокгольмда қабул қилиб олади.

Мавзуга оид

  1. Бир пиёла қора чойнинг 10 фойдасини биласизми?
    Барчамиз, нонушта, тушлик ва кечки овқатда чойни, айниқса қишли қировли кунларда қора чойни севиб истеъмол қиламиз. Шу ўринда, қора чойнинг кўплаб фойдали томонлари ҳам борлигини эслатиб ўтишни жоиз деб билдик. Қандай дейсизми, марҳамат қилиб, бор-йўғи бир стакан қора чойга қуйидаги қўшимчаларни қўшсангиз бўлгани.
    2019-01-26 16:49:54434
  1. Салоҳ финал олдидан рўза тутолмайдими?

    Англиянинг “Ливерпуль” клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ “Реал” клубига қарши кечадиган Европа чемпионлар лигаси финал учрашуви арафасида, вақтинча рўза тута олмаслиги маълум бўлди.

    2018-05-26 17:21:21864
  1. Бу йилги Нобель мукофотининг илк ғолиби номи эълон қилинди

    2016 йил учун тиббиёт бўйича Нобель мукофоти соҳиблари номи маълум бўлди.

    2016-10-03 15:24:42812
  1. ШҲТнинг 2017 йилги саммити Қозоғистон пойтахти Остонада бўлиб ўтади

    ШҲТга раислик қилиш ҳуқуқи Ўзбекистондан Қозоғистонга ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    2016-06-24 17:19:451048

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz